4.5.4. Ҳаққоний қиймат бўйича ҳисобга олиш модели.
Дастлаб тан олингандан сўнг, ҳаққоний қиймат бўйича ҳисобга олиш моделини танлайдиган тадбиркорлик субъекти ўзининг барча инвестицион мулкларини ҳаққоний қийматда баҳолаши лозим, бундан 53-бандда қайд қилинган ҳолатлар мустаснодир.
Қачонки ижарачи томонидан оператив ижара бўйича эгалик қилинадиган мулк улуши инвестицион мулк сифатида таснифланса, у ҳолда ҳаққоний қиймат бўйича ҳисобга олиш моделини қўлланилиши лозим.
Инвестицион мулкнинг ҳаққоний қийматининг ўзгариши натижасида вужудга келадиган фойда ёки зарар у қайси даврда вужудга келган бўлса, ўша даврнинг фойда ёки зарарида тан олиниши лозим.
МҲХС 13 га мувофиқ инвестицион мулкнинг ҳаққоний қийматини баҳолаш пайтида, тадбиркорлик субъекти шуни таъминлаши лозимки, ҳаққоний қиймат, шу ўринда, жорий ижара келишувларидан ижара даромадларини ҳамда бозор иштирокчилари жорий бозор шароитларида инвестицион мулкларни нархлашда фойдаланиши мумкин бўлган бошқа фаразларни акс эттиради.
Ижара бўйича мулкдаги улушнинг қийматини дастлабки тан олиниши учун асосни белгилайди. Ижара бўйича мулкдаги улушни, агар зарур бўлса, ҳаққоний қийматда қайта баҳоланишини талаб этади. Бозор нархларида тузилган ижара келишувида, харид пайтидаги ижара бўйича мулкдаги улушнинг ҳаққоний қиймати, яъни соф барча кутилаётган ижара тўловлари (жумладан тан олинган мажбуриятларга тегишлилари), нольга тенг бўлиши керак. БҲХС 17га мувофиқ, ижара бўйича актив ва мажбурият, бухгалтерия ҳисоби мақсадларида, ҳаққоний қийматдами ёки минимал ижара тўловларининг келтирилган (дисконтланган) қийматидами тан олинганлигидан қатьи назар, ушбу ҳаққоний қиймат ўзгармайди.
Шу туфайли, ҳаққоний қиймат турли вақтларда баҳоланмагунча, ижарадаги активни таннархидан ва ҳаққоний қийматда қайта баҳолаш дастлабки ҳеч қандай фойда ёки зарар юзага келишига олиб келмаслиги керак. Бу юз бериши мумкин, қачонки ҳаққоний қиймат бўйича ҳисобга олиш моделини қўллаш танлаш дастлабки тан олишдан сўнг амалга оширилса.
Истисно ҳолатларда, қачонки тадбиркорлик субъекти инвестицион мулкни дастлаб сотиб олганда (ёки фойдаланишдаги ўзгариш натижасида мавжуд мулк дастлаб инвестицион мулкка айланганда), ўринли ҳаққоний қиймат баҳолари кенглигининг ўзгарувчанлиги шунчалик аҳамиятли бўладики ҳамда турли хил натижаларнинг эҳтимолларини баҳолаш шунчалик қийин бўладики, ҳаққоний қийматнинг ягона баҳосининг фойдалилиги инкор этилиши аниқ далили мавжуд бўлади. Бу эса инвестицион мулкнинг ҳаққоний қийматини доимий асосда ишончли аниқланмаслигини кўрсатади.
Ҳаққоний қиймат бўйича ҳисобга олиш модели асосида инвестицион мулкнинг баланс қийматини аниқлашда, корхон аалоҳида активлар ва мажбуриятлар сифатида тан олинган активлар ва мажбуриятларни икки марта ҳисобга олмайди.
Масалан:
- ускуналар, масалан лифтлар ёки кондиционерлар, алоҳида асосий воситалар сифатида тан олинмайди, балки улар бинонинг ажралмас қисми бўлиб, умуман олганда инвестицион мулкнинг ҳаққоний қиймати таркибига киритилган бўлади.
- агарда офис мебеллар билан ижарага берилган бўлса, офиснинг ҳаққоний қиймати мебелларнинг ҳаққоний қийматини ҳам ўз ичига олади, чунки ижарадан даромад мебелли офисга тааллуқлидир. Қачонки мебеллар инвестицион мулкнинг ҳаққоний қийматига киритилганда, корхона ушбу мебелларни алоҳида актив сифатида тан олмайди.
- инвестицион мулкнинг ҳаққоний қиймати таркибига оператив ижарадан даромадлар бўйича олдиндан тўлов ёки ҳисобланган даромад кирмайди, чунки тадбиркорлик субъекти уни алоҳида актив ёки мажбурият сифатида тан олади.
- ижара бўйича эгалик қилинаётган инвестицион мулкнинг ҳаққоний қиймати кутилаётган пул оқимларини акс эттиради (шу жумладан, тўланиши мумкинлиги кутилаётган шартли ижара ҳақлари). Шу туфайли, агар мулкни баҳолаш амалга оширилиши кутилаётган барча соф тўловлар бўлса, ҳаққоний қиймат бўйича ҳисобга олиш модели асосида инвестицион мулкнинг ҳаққоний қийматини аниқлаш учун ҳар қандай тан олинган ижара мажбуриятини ушбу тўловларга қайта қўшиш зарур.
Баъзи ҳолатларда, корхона томонидан инвестицион мулк бўйича унинг тўловларининг (тан олинган мажбуриятлар бўйича тўловлардан ташқари) келтирилган (дисконтланган) қиймати тегишли пул оқимларининг келтирилган (дисконтланган) қийматидан юқори бўлиши кутилади. Бунда тадбиркорлик субъекти мажбуриятни тан олиш ёки олмасликни, ва агарда тан олинса, уни қандай баҳолашни аниқлаш учун БҲХС 37 “Резервлар, шартли мажбуриятлар ва шартли активлар”ни қўллайди.
Корхонанинг доимий асосда инвестицион мулкнинг ҳаққоний қийматини ишончли аниқлай олишини рад этадиган фараз мавжуд. Бироқ, истисно ҳолатларда, қачонки тадбиркорлик субъекти инвестицион мулкни дастлаб сотиб олганда (ёки фойдаланишдаги ўзгариш натижасида мавжуд мулк дастлаб инвестицион мулкка айланганда), инвестицион мулкнинг ҳаққоний қийматини доимий асосда ишончли аниқлаб бўлмаслигининг аниқ далили мавжуд бўлади. Бундай ҳолат содир бўлади, фақатгина қачонки қиёсий мулклар бозори фаол бўлмаса (масалан, яқин саналардаги операциялар жуда кам, белгиланган нархлар жорий эмас ёки кузатилган операция нархлари шуни кўрсатадики сотувчи сотишга мажбур бўлган) ва ҳаққоний қийматининг муқобил ишончли баҳолари (масалан, дисконтланган пул оқимлари режаларига асосланган) мавжуд бўлмаса.
Агар корхона қурилиш жараёнидаги инвестицион мулкнинг ҳаққоний қиймати ишончли аниқланмаслигини аниқласа, аммо қурилиш тугаганда мулкнинг ҳаққоний қийматини ишончли аниқлашни тахмин қилса, унинг ҳаққоний қиймати ишончли аниқлангунча ёки қурилиш тугагунча (қайси бири вақтлироқ бўлса), тадбиркорлик субъекти ушбу қурилиш жараёнидаги инвестицион мулкни таннархда баҳолаши лозим. Агар тадбиркорлик субъекти инвестицион мулкнинг (қурилиш жараёнидаги инвестицион мулкдан ташқари) ҳаққоний қийматини доимий асосда ишончли аниқлаб бўлмаслигини аниқласа, тадбиркорлик субъекти ушбу инвестицион мулкни БҲХС 16 даги таннарх бўйича ҳисобга олиш моделидан фойдаланган ҳолда баҳолаши лозим. Инвестицион мулкнинг тугатиш қиймати нольга тенг деб фараз қилиниши лозим. Тадбиркорлик субъекти инвестицион мулкни балансдан чиқаргунга қадар БҲХС 16 ни қўллаши лозим.
Қачонки тадбиркорлик субъекти олдин таннархда баҳоланган қурилиш жараёнидаги инвестицион мулкнинг ҳаққоний қийматини ишончли баҳолаш имконига эга бўлса, у ушбу мулкни унинг ҳаққоний қийматида баҳолаши лозим. Ушбу мулкнинг қурилиши тугаганда, ҳаққоний қиймат ишончли баҳоланиши мумкин деб фараз қилинади. Агар бундай ҳолат бўлмаса, мулк БҲХС 16 даги таннарх бўйича ҳисобга олиш моделидан фойдаланган ҳолда ҳисобга олиниши лозим.
Қурилиш жараёнидаги инвестицион мулкнинг ҳаққоний қийматини ишончли баҳолаш мумкинлиги тўғрисидаги фараз фақатгина дастлабки тан олишда рад этилиши мумкин. Қурилиш жараёнидаги инвестицион мулк объектини ҳаққоний қийматда баҳолаган тадбиркорлик субъекти қурилиши тугаган инвестицион мулкнинг ҳаққоний қийматини ишончли баҳолаш мумкин эмаслиги тўғрисида хулоса қила олмайди.
Истисно ҳолатларда, корхона инвестицион мулкни БҲХС 16 даги таннарх бўйича ҳисобга олиш моделидан фойдаланган ҳолда баҳолашга мажбур бўлса, у бошқа инвестицион мулкларни, шу жумладан қурилиш жараёнидаги инвестицион мулкни, ҳаққоний қийматда баҳолайди. Бундай ҳолатларда, тадбиркорлик субъекти таннарх бўйича ҳисобга олиш моделини битта инвестицион мулкка нисбатан қўлласа ҳам, тадбиркорлик субъекти қолган мулкларнинг ҳар бирини ҳаққоний қиймат бўйича ҳисобга олиш моделидан фойдаланган ҳолда ҳисобга олишни давом эттириш лозим.
Агарда корхона олдин инвестицион мулкни ҳаққоний қийматда баҳолаган бўлса, қиёсий бозор битимлари тез-тез юз бермай қолиши ёки бозор нархлари кам мавжуд бўлиб қолишига қарамасдан, у балансдан ташқарига чиқаргунча (ёки мулк мулк-эгаси-эгаллаган мулк бўлгунча ёки тадбиркорлик субъекти одатдаги хўжалик фаолиятидаги сотиш учун мулкни такомиллаштиришни бошлагунча) мулкни ҳаққоний қийматда баҳолашни давом эттириш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |