Mуваффақият стратегияси -бу шахснинг кучли томонларига асосланган ҳолда уни ривожлантиришга қаратилган ҳаракат дастури ҳисобланади. Талаба ўзининг кучли томонларини тўғри аниқлаши ва улардан унумли фойдаланиш орқали “акме”га эришиши мумкин.
Ривожланиш стратегияси- бу шахснинг умумий ривожланишини белгилайдиган, aсосан кучсиз томонларни ривожлантиришга қаратилган ҳаракат дастури ҳисобланади. Масалан, аксарият талабаларда келажакка аниқ мақсад қўймаганлиги, таълим муассасасини касбий фаолиятни мустақил бошлаш каби ҳолатларда жиддий муаммоларнинг юзага келиши кабилар талабаларнинг кучсиз томонларидан бири ҳисобланади. Бу ҳолатда касб-ҳунар коллежи талабаси ота-она, яқинлар, коллеж психологи вабошқалар билан кенгашган ҳолда хулосалар қилиб, ўзининг келгусида аниқ режаларини ишлаб чиқишни ташкил этиши ва ўз устида ишлашни йўлга қўйиш стратегиянинг йуналтирувчилари ҳисобланади.
Истиқбол режалаштириш- бу мавжуд имкониятлар ва очилаётган имкониятларни қиёслаш йўли билан инсоннинг ҳаёт йўли давомида кўзланган мақсадларидан келиб чиққан ҳолда, узоқ муддатли мақсадлар ва стратегияларни шакллантириш жамланмаси ҳисобланади. Истиқболни режалаштириш босқичлари:
1-босқич:Талабанинг ҳозирги ҳолатини таҳлил қилиш.
Сиз қаердасиз? Истиқбол режани ишлаб чиқиш аввало шахснинг ҳозирги ҳолатини таҳлил қилишдан бошланади. Ушбу босқичда қуйида кўрсатилган йўналишлар бўйича фаолият самарадорлигини белгилайдиган барча кўрсаткичлар миқдор ва сифат жиҳатдан аниқланади:
-вақт ва ундан самарали фойдаланиш даражаси
-билимларни ўзлаштириш даражаси
-таълим жараёнида ва ишлаб чиқариш жараёнидаги аҳволи
-маънавий-маърифий ишлар ва спортдаги аҳволи
-пул, даромад, сарф-харажатлар
-умумий муносабатлар
-ҳамкорлик ва бошқалар.
«Kучли томонлар», «Kучсиз томонлар», «Имкониятлар» вa «Taҳдидлар» ўртасидаги фарқни тушуниш учун қуйидагиларга эътибор қаратиш лозим: а) Kучли ва кучсизлик ҳозирги ҳолатни тасвирлайди;
б) Kучли ва кучсизлик тўртбурчакларида асосан ички омиллар таҳлил қилинади; в) Имкониятлар ва таҳдидлар келажакни тасвирлайди;
г) Имкониятлар ва таҳдидлар тўртбурчакларида асосан ташқи омиллар таҳлил қилинади.
«Кучли томонлар», «Кучсиз томонлар», «Имкониятлар» ва «Таҳдидлар» ўртасидаги фарқни тушуниш учун қуйидагиларни ёдда тутинг:
Кучли ва кучсизлик ҲОЗИРГИ ҳолатни тасвирлайди
Кучли ва кучсизлик тўртбурчакларида асосан ИЧКИ омиллар таҳлил қилинади
Имкониятлар ва таҳдидлар КЕЛАЖАКНИ тасвирлайди
Имкониятлар ва таҳдидлар тўртбурчакларида асосан ТАШҚИ омиллар таҳлил қилинади (аммо ички омиллар ҳам уларга киради)
“SWOT” таҳлилини амалга ошириш:
Do'stlaringiz bilan baham: |