Ичидан чуқур зичлайдиган вибраторларнинг техник характристикалари
Параметрлар номи
|
Ўлчов бирлиги
|
Вибраторлар учун кўрсаткичлар
миқдори
|
ИВ-78
|
ИВ-79
|
ИВ-80
|
Корпуснинг ташқи диаметри
|
мм
|
50
|
75
|
100
|
Вибрация ҳосил қилиш системаси
|
-
|
Дебаланс
|
Ишчи қисми узунлиги, Lвиб
|
мм
|
412
|
500
|
520
|
Тебранишлар частотаси
|
мин-1
|
11000
|
11000
|
11000
|
Қўзғатувчи куч
|
Н
|
2500
|
5500
|
10000
|
Оғирлиги
|
кг
|
9
|
15
|
22
| Вибраторлар техник таснифлари Тури | Маркаси | Таъсир радиуси,м | Қуввати кВт | Массаси, кг | Ишлаш ресурси, с |
Эгилувчи валли
чуқур зичлайдиган
|
ИВ-47
|
0,44
|
1,2
|
39
|
500
|
ИВ-66
|
0,36
|
0,8
|
26
|
500
|
ИВ-75
|
0,40
|
0,8
|
20
|
500
|
Чуқур зичлайдиган дебалансли
|
ИВ-56
|
0,45
|
0,8
|
32
|
500
|
ИВ-60
|
0,43
|
1,1
|
30
|
1000
|
Чуқур зичлайдиган вибропакетлар учун
|
ИВ-34а
|
0,65
|
3,2
|
132
|
300
|
ИВ-631
|
1
|
4
|
250
|
500
|
Чуқур зичлайдиган пневматик босими 0,4...0,6 МПа
|
ИВ-14
|
0,32
|
|
3,5
|
1600
|
ИВ-16
|
0,48
|
|
20
|
1600
|
Сиртдан зичлайдиган
|
ПВ-1
|
1...1.5
|
2x1,1
|
160
|
500
|
ПВ-2
|
1...2
|
2x5,5
|
423
|
1000
|
Бетон қоришмасини зичлаш тартиби
Ишни бошлашдан олдин вибраторларнинг дебалансларини талаб қилинадиган қўзғатувчи кучга тўғрлаш керак. Бетон қоришмасини зичлаш жараёнида вибратор корпусидаги ҳарорат атроф – муҳит ҳароратидан (фақат 60 ºС гача) юқори бўлиши мумкин. Қатламма-қатлам ётқизилаёган бетон қоришмасини зичлашда вибраторнинг ишчи қисми, горизонтга 750 бурчак остида, охиригача ботирилади. Чуқур зичлайдиган қўл вибраторидан фойдаланишда ётқизилаётган қатламнинг қалинлиги вибратор ишчи қисмининг 1,25 узунлигидан ошмаслиги керак. Қатламлар орасида боғланиш ҳосил қилиш учун вибратор паски қатламга 5-10 см кириши керак. Бир позицияда титратиб зичлаш вақти бетонланаётган кострукциянинг типига, унинг арматураланиш даражасига, бетон қоришмасининг ёйилувчалги ва вибраторнинг техник параметрларига қараб белгиланади. Одатда бир нуқтада зичлаш вақти 15-30 секундга тенг қилиб олинади. Катта массивдаги блокларга бетон қоришмасини ётқизишда, бетон қоришмасининг ҳажми бўйича бир текисда зичланишини таъминлаш мақсадида, бетончиларнинг маълум схемада (масалан, шахмат схемаси) жойлашиши ва ишлаши тақозо қилинади. Бетон қоришмасини зичлаш жараёнида, уларнинг блок устида ҳаракатланиши, олдиндан белгиланган тартибда, бир-биридан маълум масофада амалга оширилади (3.9-расм).
Бетон қоришмасини зичлашда бетончиларнинг вибратор билан блокдаги жойлашиши ва ҳаракатланиш технологик схемаси:
R=Rвиб- вибраторнинг таъсир қилиш (зичлаш) радиуси, м; 1 ва 2- вибраторнинг ишчи позициялари тартиб рақамлари; 3-бетон қоришмаси зичланган участкалар; Б -1, Б -2, Б -3 бетончилар (вибраторчилар) тартиб рақамлари.
Бетон қоришмасини зичлашда, қоришма вибрация таъсирида чўкиши секинлашган заҳоти зичлашни тўхтатмаслик лозим, сабаби бу ҳали етарли эмас. Бетон қоршмасини зичлашни, блок юзасида «цемент сути» ҳосил бўлгандан ва йирик-йирик ҳаво фуфакчалари ажралиб чиқиши тугагандан кейингина тўхташиш мумкин. Бунда вибратор ишлаб турган ҳолатда бетон қоришмасидан шундай чиқариб олинадики, вибратор ишлаган жойда қолган из шу заҳотиёқ қоришма билан тўлади. Вибратор двигателининг ортиқча зўриқишига йўл қўймаслик учун вибраторнинг арматурага тегмаслиги, қолип ёки арматура стерженлари орасида қисилиб қолмаслиги чорасини кўриш керак. Эгилувчан валнинг букилиш радиуси 350 мм дан кам бўлмаслиги керак.
Вибраторлар иш унумдорлиги ва керакли сонини ҳисоблаш
Вибраторлар иш унумдорлиги (м3/с) қуйидаги формуладан фойдаланиб ҳисобланади:
Rвиб-вибраторнинг таъсир қилиш (зичлаш) радиуси, м; Rвиб=0.4
=0,7-0,8 вибраторнинг вақтдан фойдаланиш коэффициенти;
hвиб- вибратор билан зичланадиган қатлам қалинлиги, м; hвиб=0.2-0.45
– вибраторнинг бир ишчи позицияда зичлаш давомийлиги оптимал кўрсатгичи (20-40 с);
– вибраторни бир ишчи позициядан иккинчисига кўчириш вақти (5-10 с) ;
Бетон ишлари соатдаги иш жадаллигини таъминлаш учун ҳар соатда талаб қилинадиган вибраторлар сони:
Бетон ишларини бажариш жараёнида ҳар бир блок устида керак бўладиган вибраторлар сони қуйидагича аниқланади:
=
Иншоот бўйича бетон ишлари умумий ҳажмидаги ишларни бажариш учун керак бўладиган вибраторлар сони, уларнинг ишлаш ресурсларини ҳисобга олиб қуйидагича ҳисобланади:
дона;
Do'stlaringiz bilan baham: |