Сурхондарё вилоятининг туристик йўналишига киритилган тарихий-меъморий



Download 425 Kb.
bet17/39
Sana22.01.2023
Hajmi425 Kb.
#901049
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   39
Bog'liq
тарихий меъморий, археологик ва экологик объектлар

ЗАРАУТСОЙ қоятош суратлари - Ўзбекис­тон ҳудудидаги энг қадимги қоятош суратлари Ҳисор тизмасининг жануби-ғарби­да Кўҳитанг тоғининг шарқий ён бағ­рида, Термиздан 100­-110 км шимоли-ғарбда, Шеробод тумани Қизил олма қишлоғидан 5 км шимолда Зараутсой дарасида жойлашган Зарауткамар ғоридан мезолит, нео­лит ва кейинги даврларга мансуб чизма тарзида контур ва соя услубида қизил ангоб (охра) билан чизил­ган 200 дан ортиқ расмлар 1912 йилда И.Фёдоров томонидан топилган. Археолог Г.Парфёнов (1940-1945), кейинчалик А.Рогинская (рассом), А.Формозов, А.Кабировлар томонидан ўрганилган. Зараутсой расмларида одамларнинг итлар ёрдами­да ёввойи буқаларни ов қилиш манзараси тасвирланган. Ҳайвонлар (ёввойи буқа, ит, тулки, ёввойи чўчқа, бурама шоҳли эчки, жайрон, тоғ эчкиси, ҳашарот ва б.), турли буюмлар (ўқ-ёй, найза, ўроқсимон қуроллар), ниқобланган одамлар ўзига хос тарзда ҳаётий қилиб ишлан­ган.
Расмлар жойлашган камар дара сатҳидан 8,2 метр баландликда жойлашган. Камарнинг кенглиги 1.4-2,5 м, узунлиги 5,2 м ва баландлиги 3,9м. Унга чиқиб бориш ноқулай, маданий қатламлар топилмаган ва демак ҳеч ким яшамаган. Тадқиқотчиларнинг фикрича камар деворларига чизилган расмлар ва камарнинг ўзи овчилик маросимлари ўтказиладиган маскан бўлган. Камарга кириш йўлаги шарққа қараган, расмлар шимолий ва ғарбий деворда, асосан шимолий деворга яқин шифтга чизилган. Ўрта асрларга оид арабча “Муҳаммад” деган ёзувлар ҳам топилган. Қадимий расмлар жигарранг ва кулранг кўринишда бўлган. Расмлар учта композицияда чизилган бўлиб, учаласида ҳам ов манзараси тасвирланган. Шимолий композицияда ёввойи буқани 24 нафар овчилар ўраб турганлиги тасвирланган. Қолган икки композицияда камончи овчилардан қочаётган ҳайвонлар тасвирланган. Шимолий деворнинг пастки композициясида жайронлар ҳам тасвирланган. Ғарбий девордаги учинчи композицияда овчилардан қочаётган тоғ эчкилари ва эгасига қараб турган 2 та ит тасвирланган. Учала композицияда ҳам ҳайвонларга қарата отилган, осмонда учиб бораётган камонларни кўриш тасвирланган.
Зарауткамар расмларидаги одам тасвири ўзининг антиқалиги билан ажралиб туради. Шимолий деворда тасвирланган композициядаги 24 та одам шаклларидан 19 таси учбурчак шаклда ифодаланган. Яъни овчилар махсус ниқоблари билан тасвирланган. Пастки композицияда одамлар ойсимон шаклдаги чакмон ва ёпинчиқлар кийиб, тепа қисмига ҳайвон шохларини ўрнатиб, узун думлари билан тасвирланган. Баъзи одамларнинг тиззаси худди паррандаларникидек тасвирланган.
Зарауткамарнинг ғарбий деворида бир нечта расмлар қисқа мазмунда, яъни схематик тарзда тасвирланган. Одамлар ҳам қўллари белида, қандайдир кеккайган, тоғ эчкилари ва ёввойи чўчқаларни кузатиб турган ҳолатда чизилган. Расмларнинг ранги ёрқин.
1958 йилда археолог В.А.Ранов Тожикистоннинг Помир тоғида жойлашган Шахти ғоридан Зарауткамар расмларига ўхшаш, лекин яхши сақланмаган расмларни топган. Ғорда мезолит даврига оид маданий қатлам очилган. Одам қадами етиши қийин бўлган ушбу ғор суратлари мезолит даври одамлари томонидан чизилган.
Зарауткамар расмларининг қадимийлари камар шифтида, кейинги даврда чизилган суратлар камар деворининг пастки қисмларини эгаллайди. Расмлар кичик ҳажмда, (бутун бошли шимолий композициянинг ҳажми 50х36 см) тош даври ананалари бўйича ғорда чизилган. Расмлар ҳаётий ва реалистик тарзда тасвирланган.
Қадимий ов манзаралари тасвирланган Зарауткамар расмлари Марказий Осиё ибтидоий санъатининг нодир намунаси бўлиб, ёдгорликларни муҳофаза қилиш “қизил китоби”га киритилган.




Тиллабулоқ ёдгорлиги

Шеробод тумани

Мил.авв.
3 минг йиллик охири – 2 минг йиллик бошлари


Download 425 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish