Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани Халқ
таълими бўлимига қарашли 21 –сонли умумтаълим мактабида январ, феврал, март
ойлари қилинган ишлар бўйича
Х И С О Б О Т
2020-2021 ўқув йили учун мактабда январ, феврал ва март ойдарида ташкил этилган барча ишлар санитария гигиеник талабларга риоя қилган холда амалга оширилди. Жумладан барча синф хоналарида антисептик воситалар, хлорли тўшамалар қўйилган бўлиб, хоналар ўз вақтида хлорли сувлар билан артилди.
Январ ойида маънавий-маърифий ишлар бўйича тадбирлар ўтказилди. Муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та мухим ташаббус йўналиши бўйича спорт хафталик- лари, тўгараклар, мактабда жиноятчилик ва хуқуқбузарликни олдини олиш бўйича МФЙ раислари, профилактика инспекторлари, масжид имом хатиби ўртасида профилактик тадбирлар ўтказилди.
Мактабда 17 та синф мавжуд бўлиб, барча синфлар ушбу кўрик-танловларда фаол иштирок этишди.
Мактабнинг 9-11-синф ўқувчилари ўртасида 14 январь Ватан химоячилари кунига атаб “Мардлар қўриқлайди Ватанни” мавзусида тадбир ўтказилди.
Тадбир юқори савияда ташкил қилиниб, кўтаринки руҳда ўтказилди. 1-4-синфлар ўртасида расмлар кўрик-танлови бўлиб ўтди. Ҳар бир синф деворий газеталар чиқарди. Бундан ташқари мактабда пайшанба профилактика кунида Давомат ва Тиг тадбирлари ўтказилиб келинди.
Ўқувчилар ўртасида “Гиёхвандлик аср вабоси” мавзусида давра сухбатлари ўтказилди.
Ўқувчилар ўртасида турли касалликларни олдини олиш, грипп, ОИТС касалликларини олдини олиш мавзулари бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди ва диктантлар олинди.
Мактабимизда 308 нафар ўқувчи мавжуд бўлиб, синф рахбарлари томонидан тарғибот ишлари олиб борилиб,кўпгина ўқувчиларимиз онлайн таълимдан анъанавий таълимга қайтарилди. Мактабда жиноятчилик ва хуқуқбузарликка мойиллиги бор ўқувчилар, диний оқимга мансуб ўқувчилар, кам таъминланган ўқувчилар, васийликка қабул қилинган ўқувчилар қатламларга ажратилди.
Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Абдуганиевич Каримов таваллудига бағишлаб “Хотирангиз мангу бобожон” мавзусида тадбир ўтказилди.
Мактабда февраль ойида Алишер Навоий таваллудининг 583 йиллигига атаб синфлар кесимида “Буюк сиймоларни ёд этиб” мавзусида тадбирлар ташкил этилди.
Захириддин Мухаммад Бобур таваллудининг 538 йиллиги муносабати билан “Бобур издошлари” мавзусида тадбир ташкил қилиниб, юқори савияда ўтказилди.
Ўқувчилар томонидан ташкил этилган фан ва 5 ташаббус йўналишлари бўйича барча тўгараклар ташкил қилиниб, ижтимоий тармоқларда ёритиб борилди. Кийиниш маданияти, давомат тадбирлари мавзусида маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ўқувчилар билан давра сухбати олиб борилди.
1 март куни шоира Зулфия таваллудига атаб “Зулфияхоним қизлари” номли тадбир ва давра сухбати ўтказилди. Тадбирда қизлар шоира Зулфияхоним қаламига мансуб ёд олган шеърларидан бахри байтлар айтишди.
8-март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан 8-9-синфлар ўртасида “ Балли йигитлар ” номли тадбир ташкил қилинди. Тадбирда йигитлар 5 та шарт бўйича беллашув ўтказишди. Мактаб аёлларига йигитлар байрам табригини йўлладилар.
Бундан ташқари ўқувчилар ўртасида гиёхвандликка қарши кураш, одам савдоси, жиноятчилик ва хуқуқбузарликка қарши кураш бўйича давра сухбатлари ўтказилди.
Ўқувчиларни бахорги таътил муносабати билан синф рахбарлари томонидан кафолат хатлари олинди.
Ўқувчиларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш юзасидан 16 та фан тўгараклари мавжуд бўлиб, барча фан тўгараклар жадвал асосида дарсларни ўтиб келинмоқда.
3-чорак тугаганлиги муносабати билан 17 та синф рахбари светофор тизимида синф рахбарлари қуйидаги натижаларга эришди.
№
|
Синф рахбарининг фамилия ва исми
|
Синф
|
Яшил
|
Сариқ
|
Қизил
|
1
|
Жумаева Хафиза
|
1-А
|
|
|
|
2
|
Абдулазизова Мадина
|
1-Б
|
|
|
|
3
|
Мамаражабова Сарвиноз
|
2-А
|
|
|
|
4
|
Абдуназарова Умида
|
2-Б
|
|
|
|
5
|
Боймиров Сайдулло
|
3-А
|
|
|
|
6
|
Ирисова Пардохол
|
3-Б
|
|
|
|
7
|
Иззатиллаева Мхаббат
|
4-А
|
|
|
|
8
|
Авазова Рахима
|
4-Б
|
|
|
|
9
|
Боймирова Мохи
|
5-А
|
|
|
|
10
|
Бобоева Уразгул
|
5-Б
|
|
|
|
11
|
Рашидов Шахриёр
|
6-А
|
|
|
|
12
|
Абдуназарова Назокат
|
6-Б
|
|
|
|
13
|
Иззатуллаева Хайтгул
|
7-А
|
|
|
|
14
|
Эшматова Гулнора
|
8-А
|
|
|
|
15
|
Назаров Шокир
|
9-А
|
|
|
|
16
|
Урақов Шерзод
|
10-А
|
|
|
|
17
|
Авазова Рахима
|
11-А
|
|
|
|
18
|
|
|
|
|
|
ММИБДЎ в/б: Ш.Уроқов
Do'stlaringiz bilan baham: |