Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси



Download 3,7 Mb.
bet9/9
Sana09.03.2022
Hajmi3,7 Mb.
#487424
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
16 мавзу ФВ да биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш

1 даражатери юза қисмининг куйиши — қизариш, оғриқ, шиш

  • 2 даража — тери қатламининг куйиши — қизариш, оғриқ, шиш + сувли пуфакча

  • 3 даража — тери остки қисмлари мускул ва суяклар куйиши — тери-нинг кўмир сингари қорайиб қолиши

    1-2-даражали куйишда биринчи ёрдам

    • Куйган жойни совутиш

    • Куйган жойга муз босмаслик

    • Пуфакчаларни ёрмаслик

    • Ёрилган пуфакчаларни совунда ювиб тоза бинт билан боғлаш

    3-даражали куйишда биринчи ёрдам

    • Нафас йўли куймаганлигини текшириш

    • Жароҳатни совутиш учун унга ҳўллан-ган сочиқ босиб устидан намлаб туриш

    • Кўп жой куйган бўлса ҳамма жойни совутишга ҳаракат қилмаслик

    • Куйган жойга ёпишган кийимни кўчирмаслик

    • Жароҳатни ювмаслик

    Кимёвий куйишда биринчи ёрдам

    • Терини кимёвий моддадан тозалаш

    • Камида 20 дақиқа совуқ сув билан ювиш

    • Заҳарли модда теккан кийимларни ечиш

    • Жабрланувчининг кўзини эътибордан қолдирмаслик. 20 дақ. давомида совуқ сув билан ювиш

    Иссиқ уриши

    • Тана ҳароратининг 41 С гача кўтарилиш

    • Тери ва шиллиқ қаватларнинг қуриб кетиши

    • Тез ва юза нафас олиш

    • Жиззакилик

    • Ҳушдан кетиш

    Иссиқ уришида биринчи ёрдам

    • Жабрланувчини салқин жойга кўчириш

    • Совуқ нарса ичириб кийимларини ечиш

    • Қўлтиқ ва чотларга совуқ компресс

    • Баданга спирт суртмаслик

    • Совуқ сувли ваннага туширмаслик

    Совуқ уриши

    • Титраш

    • Ҳаракатнинг номувофиқлиги

    • Тана ҳароратининг 35 С.дан паст бўлиши

    Совуқ уришида биринчи ёрдам

    • Иссиқ жойга ўтказиш

    • Қўлтиқ ва чот орасига иссиқ грелка қўйиш

    • Иссиқ ичимлик ичириш

    • Танани ҳаддан ташқари тез иситиб юбормаслик

    Электр токи уриши

    • I даража - мушаклар тортишиши

    • II даража - мушаклар тортишиши+ ҳушдан кетиш

    • III даража - ҳушдан кетиш ва юрак фаолияти ва нафас олиш тизимида бузилишлар

    Ток урганда биринчи ёрдам

    • Жабрланувчини электр токи тасиридан озод қилиш

    • Очиқ қўл билан жабрланувчи баданига тегмаслик

    • Ҳушидан кетган ҳолларда сунъий нафас олдириш ва юракни массаж қилиш



    Чўкканларга биринчи ёрдам

    • Нафас йўлларидан сувни чиқариш

    • Сунъий нафас олдириш

    • Юракни уқалаш

    • Баданини иситиш чораларини кўриш

    Заҳарланишлар
    1. бўғувчи ЗМ –хлор ва фосфор бирик-малари, хлорпикрин, оксихлорид фосфор, фосген, гидразин, оксихлорид фосфор
    2. умумий заҳарловчи – углерод оксид, синил кислота, динитрофенол, динитроортокрезол, этиленхлоргидрин, акролеин
    3. бўғувчи ва умумий заҳарловчи – азот оксидлари, акрилонитрил, водороднинг олтингугуртли бирикмалари
    Заҳарланишлар

    • 4.асаб тизимига таъсир кўрсатувчи – этилен оксид, углероднинг олтингугуртли бирикмалари

    • 5. бўғувчи ва асаб тизимига таъсир кўрсатувчи – аммиак, ацетонитрил, бромли метил, хлорли метил

    • 6. моддалар алмашинувини издан чиқарувчи – диметил сульфат, диоксин, формальдегид

    Заҳарланишларда биринчи ёрдам

    • Заҳарнинг организмга тушишини тўхтатиш (газниқоб кийдириш, заҳарли ҳудуддан олиб чиқиш)

    • Заҳар организмга тери ёки ташқи шиллиқ пардалар орқали кирган бўлса, уни кўп миқдордаги суюқлик – физиологик эритма, ичимлик содаси ёки лимон кислотаси қўшилган эритма билан ювиш

    • Ошқозонни заҳардан тозалаш учун 0,25-0,5% ли ичимлик содаси эритмаси ёки калий перманганат (марганцовка)нинг ним пушти ранг ёки ош тузининг илиқ эритмаси (1 стакан сувга 2-4 чой қошиқ)дан – 4-6 стакан илиқ сув ичириб қусдириш

    • Тухум оқсили, крахмал, кисел, 100 г ўсимлик ёғи ёки сут ичириш



    3. Жабрланганларни тиббий саралаш ва тиббий эвакуация
    Республика ИДШТЁБ(ихтисослашган доимий шай тиббий ёрдам бригадаси) таркиби:

    • 1. Саралаш-эвакуация гуруҳи:

    -бригада рахбари (травматолог)-1
    -жарроҳ-1
    -эпидемиолог-1
    -анестезиолог-реаниматолог-1
    -судтибэксперт (паталогоанатом) -1
    -анестезиячи-1-
    -рўйхатчи (тиббий ҳамшира)-1
    -санитарлар-4 Жами 11


    Эвакуация босқичлари



    %

    Жабрланганлар тоифаси

    Кўрсатиладиган ёрдам

    1

    20

    Шикаст даражаси ниҳоятда оғир, нажотсизлар.

    Бу тоифа эвакуация қилинмайди, тинчлантирувчи, оғриқ қолдириб, ухлатувчи дорилар билан мушкуллари осон қилинади

    2

    20

    Оғир жароҳат олганлар

    Кечиктирмай эвакуация қилиниб биринчи навбатда даволаш муолажалари ўтказилади.

    3

    20

    Ўртача оғирликда жароҳатланганлар

    Транспорт воситасида ҳар хил шароитда эвакуация қилинадиганлар

    4

    40

    Енгил жароҳат олганлар

    Амбулатория шароитида даволаш мумкин бўлганлар, улар транспорт ёрдамида эвакуация қилинмайди.



    Жабрланишлар таснифи




    кичик

    ўрта

    катта

    Ярадор бўлганлар ва ҳалок бўлганлар сони

    25-100

    101-1000

    1001 дан ортиқ

    Касалхонага ётқизишга муҳтожлар сони

    10-50

    51-250

    250дан ортиқ

    Хулоса


    Биринчи ёрдам уч хил тадбирлар мажмуасини ўз ичига олади: 1) ташқи шикастловчи омиллар (электр токи, босиб қолган оғир нарса ва бошқалар) таъсирини дарҳол бартараф этиш ёки шикастланган кишини ноқулай шароитдан холи қилиш (сувдан, ўт тушган жойдан олиб чиқиш ва бошқа(лар)); 2) шикастланиш тарзига қараб биринчи ёрдам кўрсатиш (суяк чиқиши, суяк синиши, заҳарланиш, ҳушдан кетиш, жароҳатланиш, куйиш) 3) яқин атрофдаги касалхона, поликлиникага етказиш. Одам тўсатдан бетоб бўлиб келганида, турли хил бахтсиз ҳодисалар рўй берганида, албатта, тез ёрдам чақириш, ноилож қолган ҳолларда дуч келган транспортда даволаш массасасига олиб бориш зарур. Тўғри биринчи ёрдам кўрсатиш учун доим тегишли билим ва малакани ошириб бориш лозим. Ишхона, автомашина ва уйдаги дори кутичада биринчи ёрдам учун зарур бўлган ҳамма нарса бўлиши керак.


    Мавзуни мустаҳкамлаш учун саволлар



    1. Биринчи ёрдам кўрсатишда нималарни билиш лозим?

    2. Биринчи тиббий ёрдам кўрсатишдаги умумий қоидаларни биласизми?

    3. Заҳарланишларда биринчи ёрдам кўрсатишда нималарга эътибор бериш лозим?

    4. Қандай жароҳат турларини биласиз?

    5. Жабрланганларни тиббий саралаш деганда нимани тушунасиз?



    Фойдаланилган адабиётлар



    1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. Ўзбекистон. 2005 йил.

    2. Ўзбекистон Республикасининг 2000-йил 26 майдаги «Фуқаро муҳофазаси тўғрисида»ги қонуни.

    3. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 26 майдаги «Қутқарув хизмати ва қутқарувчи мақоми тўғрисида» қонуни.

    4. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августда қабул қилинган «Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонуни.

    5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 24 август кунидаги «Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 242-сонли қарори

    6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 сентябрдаги “Аҳолини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ва фуқаро муҳофазаси соҳасида тайёрлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 754-сон қарори

    7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 27 октябрдаги «Техноген, табиий ва экологик тусдаги фавқулодда вазиятларнииг таснифи тўғрисида»ги 455-сонли қарори.

    8. Б.Б.Мамбеткаримов «Ўзбекистон Республикасида Фуқаро муҳофазасининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари». Мақола. 2013 йил

    9. А.Рахмонов «Фуқаро муҳофазаси ва инсон ҳуқуқлари» . Мақола 2013йил

    10. НАТО семинари материаллари, Олмаота. 1996. 7-бет

    11. И.Холиқов, А.Норбоев М.Ишхўжаевалар «Ўзбекистонда Фавқулодда вазиятларда Давлат тизими ва унинг барқарорликни таъминлашдаги ўрни». Монография.Тошкент 2013 йил 53-бет.

    12. «Фуқаро муҳофазасининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари» илмий-амалий анжуман материаллари. Тошкент 2006. 83-бет.



    Download 3,7 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7   8   9




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish