Suragan edingiz


Ота-онага оқ бўлишдан сақланайлик



Download 0,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/51
Sana03.07.2022
Hajmi0,57 Mb.
#733954
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   51
Bog'liq
ota-onaga-oq-bolishdan-saqlanaylik

Ота-онага оқ бўлишдан сақланайлик

 
73
бирон луқмага билмай қўл узатиб қўйиб унга оқ 
бўлиб қолишдан қўрқаман”, деб жавоб бер ган 
экан 
(“Уюнул ахбор”).
Ҳафса бинти Сирриндан ривоят қилиниши-
ча, Муҳаммад ибн Сирриннинг онаси ҳижозлик 
эди, турфа рангларни хуш кўрарди. Муҳаммад 
унинг учун имкон қадар турли рангдаги либосни 
сотиб оларди. Ийд кунлари онасининг кийимини 
бўяб берарди. Ибн Сирин бирон марта онасига 
қаттиқ гапирмаган, агар мурожаат қилса, худди 
тазарру қилаётган хокисор одамдек сўзларди. Бир 
сафар бехосдан онасига овозини баланд кўта риб 
юборганида, “жазо”сига икки нафар қулни озор 
қилган экан 
(“Сияру аъломин нубало”).
Ота-онага яхшилик қилишда ўрнак бўлади-
ган зотлардан яна бири муҳаддис Бундордир. 
У Басра шаҳрининг ҳадисини йиққан. Аммо 
онасига яхшилик қилиш илинжида бирон жой-
га сафар қилмаган.
Бу ҳақда Бундорнинг ўзи бундай деган: “Мен 
илм талабида сафар қилишни истадим. Бироқ 
онам мени тўсиб қолди ва мен унга итоат эт дим. 
Бунинг эвазига Аллоҳ менинг илмимга барака 
ато этди” 
(Сияру аъломин нубало”).
Асмаъий айтади: «Менга аъробийлардан бири 
бундай ривоят қилди: “Одамлар ичидаги энг 
оқпадар ва энг қобил фарзанд бўлган одамни 
топиш учун йўлга чиқдим. Одамлар орасини 
айланиб, ахири бир қариянинг олдига етиб 
бордим. Қарасам, унинг бўйнига челак осилган, 
жазирама иссиқда минг бир азобда сув ташир 
эди. Бундай машаққатга ҳатто туя ҳам дош 


74 
Саййид Раҳматуллоҳ ТЕРМИЗИЙ
беролмасди. Бу ҳам етмаганидек, бир йигит 
қўлида дағал арқондан эшилган хипчин билан 
уни саваларди. Хипчин зарбидан бечора чол-
нинг бели шилиниб кетганди. Мен унга: “Бу 
кек са одамни нега бунча қийнаяпсан? Аллоҳдан 
қўрқмайсанми?! Унинг бўйнига арқон солганинг 
каммиди? Яна уришингни қара!” деб хитоб 
қилдим. У: “Бу одам менинг отам бўлади”, деди. 
Шунда мен: “Аллоҳ сени яхшиликлар билан 
мукофотламасин!” дедим. У: “Шошмай тур. Бу 
одам ўз отасини ҳам шундай қиларди. Бобом эса 
отасига ҳам шундай муносабатда бўлган экан”, 
деб айтди. Мен: “Одамлар ичида отасига энг 
ёмон муомала қиладиган мана шу йигит бўл са 
керак!” деб ўйладим. 
Кейин йўлимда давом этдим. Кетаётиб бир 
йигитга кўзим тушди. Унинг елкасида замбил 
бўлиб, унга худди қушнинг полопонига ўхша-
тиб қария чолни солиб олганди. Йигит қария-
нинг олдига ҳар соатда егулик келтириб, худ ди 
қуш боласига чайнаб берганидек чайнаб оғ-
зи га соларди. Мен: “Бу ким?” деб сўрадим. У: 
“Отам. У қариб ақлдан озган. Мен уни парвариш 
қилишни зиммамга олганман”, дедим. Шунда 
мен: “Одамлар ичида отасига энг яхши муома-
ла қиладиган мана шу йигит бўлса, ажаб эмас”, 
дея ҳайратимни яшира олмадим».
Обид ва уламолардан бўлган Талқ ибн Ҳа биб 
онасининг бошидан ўпар, ҳурмат юзаси дан 
волидаси уйда ўтирганида томга чиқиб юр масди.
Омир ибн Абдуллоҳ ибн Зубайр бундай де ган: 
“Отам вафот этганида тўлиқ бир йил Аллоҳ дан 
унинг ҳақига мағфират сўрадим”.



Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish