3. СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ СОҲАСИДАГИ ИШЛАР РИВОЖЛАНИШИНИНГ ҚИСҚАЧА ТАРИХИЙ ШАРХИ.
СИ соҳасидаги тадқиқотларнинг бошланишини (50 йиллар охири) Ньюэлл, Сайман ва Шоуларнинг турли хил масалаларни ечиш жараёнларини тадқиқ қилиш ишлари билан боғлашади. Улар ишининг натижаси мулоҳазалар ҳисобидаги теоремаларни исботлашга мўлжалланган «МАНТИҚЧИ-НАЗАРИЁТЧИ» ва «УМУМИЙ МАСАЛА ЕЧУВЧИ» дастурлари бўлди. Бу ишлар СИсоҳасидаги тадқиқотларнинг биринчи босқичини бошлаб берди. Бу тадқиқотлар масалаларни ечишда турли хил эвристик усулларни қўллашга асосланган дастурларни ишлаб чиқиш билан боғлиқ бўлган.
Шундай қилиб ўзларининг дастурларини тавсифлашда Ньюэлл ва Сайман далил сифатида шуни таъкидлашдики, уларнинг дастурлари инсон фикрлашини (тафаккурини) моделлаштирар экан. 70 йиллар бошида улар бунга ўхшаш кўплаб маълумотларни чоп этишди ва фикрлашни (тафаккурни) моделлаштирадиган дастур тузишнинг умумий методикасини таклиф этишди. Ньюэлл ва Сайманнинг ишлари кўпчиликни жалб қилган бир пайтда Массачусетс технология институти, Стенфорд университети ва Стенфорд тадқиқотлар институтида СИ соҳасидаги тадқиқотчилар гуруҳи шаклланди.

СИ соҳасидаги тадқиқотларнинг мақсади «Инсон масалалари»ни ечадиган дастурларни яратиш бўлди. Ўша даврнинг СИ соҳасидаги кўзга кўринган тадқиқотчиларидан бири Р. Бенерджи 1969 йил шундай ёзган: «Одатда сунъий интеллект деб номланган тадқиқот соҳасини, яқин кунларгача фақат инсон ҳал қила оладиган масалаларни еча оладиган машиналарни анализ ва конструкция қилишнинг усул ва воситалари йиғиндиси сифатида қараш мумкин. Бунда тезлик ва самарадорлиги бўйича машиналар инсон билан тенглаша олиши керак».