Султонмурод олим, филология фанлари номзоди, “Нақшбандия” журнали бош муҳаррири. «Лисон ут-тайр»нинг



Download 154,5 Kb.
bet11/12
Sana16.04.2022
Hajmi154,5 Kb.
#555812
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
Олтин ҳалқа

Кўзгуда шаҳ ҳуснини наззора қил.

Кўнгилни кўзгу сифатида таърифлаш достоннинг кириш бобларида бор эди. Бу ерда асосий воқеа ўша назарий мулоҳазаларга чамбарчас боғланяпти.


Шу талқинлардан ҳам маълум бўлиб қолаётибдики, Шайх Санъон ҳикояти орқали шоир суфий кўнглида ёр акси намоён бЎлиши жараёнини қаламга олган. Ҳудҳуд қушларга Шайх Санъон ҳикоятини айтиб бериш билан бу орзуни янада кучайтиради. Уларни мақсад сари интилишга ундайди.
Шайх Санъон ҳикоятидан кейин рамзан қушларнинг чинакам ошиқлик даври бошланади. Энди асарда бир муҳим нарса ўзгаради. Худди Шайх Санъон ошиқи беқарор бўлиб, дину иймонини ҳам унутгани каби, бундан бу ёғига қушларнинг номи йўқ ‒ улар ҳақида сўз юритилгудек бўлса, шоир «бир қуш» деб кетаверади. Чунки қушлар энди водийларни учиб ўтишга киришдилар. Ўзликдан кечишнинг биринчи босқичи Шайх Санъон ҳикояти айтилганига қадар босиб ўтилган (Бу «Лайли ва Мажнун»да қайснинг Мажнунга айланиши билан бир ҳодиса экани ушбу сатрлар муаллифининг қуйидаги мақоласида кенгроқ ёритилган: Тавба. «Халқ сўзи», 1993 йил, 8 февраль).
Шунинг учун ҳам айрим навоийшуносларнинг «Лисон ут-тайр»да ҳар бир қушнинг ўзига хос характери очилган, деган қабилдаги талқинларини умумдостонга нисбатан ишлатиш мутлақо мумкин эмас. Бу гап фақат достоннинг Шайх Санъон ҳикоятигача бўлган қисмигагина тегишли, холос.
79-бобгача баъзи қушларда шубҳа, эътироз, бош тортиш каби ҳолатлар юз бериб турган эди. Энди бундай гаплар йЎқ. Энди ҳақиқатни излаш ‒ Симурғ қушга етиш сари ҳаракатда ҳал қилиб олишга тўғри келадиган бошқа масалалардангина саволлар бўлади. Ҳудҳуд уларнинг барига жавоб қайтариб бораверади.
«Лисон ут-тайр» ‒ лиро-эпик достон. Шунинг учун асар воқеаси баёнида лирик қаҳрамон кутилмаганда «аралашиш»и мумкин. Бироқ Шайх Санъонгача Ҳудҳуд нақ 15 та ҳикоят айтган бўлса, лирик қаҳрамон уларнинг бирортасига «шерик»лик қилмайди (Шунинг учун бўлса керак, достоннинг 1991 йилги нашрида бу ҳикоятлар тўлиқ матни қўштирноққа олиб берилган). Шайх Санъон ҳақидаги бобда шу қоида бузилади: шаклан: яъни услубан бу ҳикоят ҳам Ҳудҳуд тилидан баён этилаётган бўлса-да, Навоий гўё буни «унутади» ва қалби туғёнини бошлайди.



Download 154,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish