Sud va huquqni muhofaza qilish organlari


O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyaviy sudi huzuridagi ilmiy-maslahat



Download 0,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/27
Sana28.06.2022
Hajmi0,83 Mb.
#716591
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   27
76. O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyaviy sudi huzuridagi ilmiy-maslahat 
kengashi vazifalari. 


Konstitutsiyaviy sud huzurida maslahat organi bo‘lgan va jamoatchilik asosida faoliyat 
ko‘rsatadigan ilmiy-maslahat kengashi tuziladi. Konstitutsiyaviy sud faoliyatiga oid 
masalalar bo‘yicha ilmiy asoslangan tavsiyalar ishlab chiqish ushbu kengashning vazifasiga 
kiradi. 
77. Konstitutsiyaviy sud raisi vakolatlari 
Konstitutsiyaviy sud raisi: 
Konstitutsiyaviy sudga boshchilik qiladi va uning faoliyatini tashkil etadi; 
Konstitutsiyaviy sud tomonidan ko‗rib chiqishga qabul qilingan masalalarning 
tayyorlanishiga rahbarlik qiladi; 
Konstitutsiyaviy sud majlislarini chaqiradi va ularda raislik qiladi; 
Konstitutsiyaviy sud sudyalari o‗rtasida vazifalarni taqsimlaydi; 
har yili O‗zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalariga va O‗zbekiston Respublikasi 
Prezidentiga mamlakatdagi konstitutsiyaviy qonuniylikning holati to‗g‗risida axborot taqdim 
etilishini ta‘minlaydi; 
Konstitutsiyaviy sudning hujjatlarini va majlislari bayonnomalarini imzolaydi; 
Konstitutsiyaviy sud devonining ishini tashkil etadi, uning xodimlarini lavozimga tayinlaydi 
va lavozimdan ozod etadi; 
Konstitutsiyaviy sudni saqlash va uning faoliyatini ta‘minlash uchun budjet mablag‗larini 
taqsimlaydi; 
qonun hujjatlariga muvofiq boshqa vakolatlarni amalga oshiradi. 
Konstitutsiyaviy sud raisi o‗z vakolatiga kiradigan masalalar yuzasidan farmoyishlar 
chiqaradi. 
Konstitutsiyaviy sudning raisi yo‗qligida uning vakolatlarini rais o‗rinbosari amalga oshiradi. 
78. Qanday hollarda konstitutsiyaiy sud qarorlari qayta ko’rib chiqilishi mumkin? 
Konstitutsiyaviy sudning hujjati uning o‗z tashabbusi bilan quyidagi hollarda qayta ko‗rib 
chiqilishi mumkin: 
hujjat chiqarilgan paytda Konstitutsiyaviy sudga noma‘lum bo‗lgan yangi ochilgan holatlar 
munosabati bilan; 
hujjat qabul qilinishiga asos bo‗lgan konstitutsiyaviy norma o‗zgargan taqdirda; 
Konstitutsiyaviy sud mazkur hujjatni belgilangan ish yuritish tartibi buzilgan holda qabul 
qilingan deb topgan taqdirda. 


79)savol sudyalar maqomi? 
Ўзбекистон Республикасида судьялар бўлиб, қонун билан белгиланган ваколатлар 
асосида одил судлов фаолиятини амалга оширувчи шахслар ҳисобланади ("Судлар 
тўғрисида"ги қонуннинг 60-моддаси). Судьялар корпуси деганда, судья лавозимини 
эгалловчи давлат хизматчилари мажмуи тушунилади. Бу хил лавозимидаги шахслар 
доираси нисбатан кенг ва турли тумандир. У Ўзбекистон Республикаси 
Конституциявий суди раиси ва аъзолари, бошқа Олий суд инстанциялари раиси ва 
уларнинг ўринбосарларидан тортиб то вилоят, туман бўғинидаги умумий юрисдикция 
судьяларини қамраб олади. Қонунга биноан судьяларга ўта муҳим масъулият 
юклатилган. Бу аввало фуқароларнинг, давлат ва бошқа ташкилотларнинг ҳуқуқ ва 
қонуний манфаатларига доир умуммажбурий бўлган қарорлар қабул қилиши билан 
боғлиқдир. Ҳар қандай демократик давлат учун зарур бўлган ҳуқуқ-тартибот ва 
қонунийлик, фуқароларнинг тақдири ва уларнинг фаровонлиги судьяларнинг 
фаолияти билан боғлиқ. Халқ вакиллари билан бирга фаолият юритувчи судьяларга 
суд ҳокимияти берилган. Бу ҳокимият кучи орқали судьялар фақат қонунийлик, ҳуқуқ 
тартибот, фуқаролар ҳуқуқ ва қонуний манфаатларининг кафили сифатида эмас, балки 
тегишли ҳолатларда қонунчилик ва ижроия ҳокимиятларини тийиб турувчи ва 
мувозанатда сақлаб турувчи ҳокимият тармоғи сифатида ҳам намоѐн бўлади 
80)Sudya lovozimi nomzodlariga qanday shartlar qo‘yiladi.? 
Барча судьялик лавозими номзодларига қўйиладиган талаб-ларнинг умумий 
хусусияти шундаки, улар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлиши ва олий 
юридик маълумотга эга бўлиши керак. Конституциявий суд судьяси лавозими 
номзодларига уларнинг касбий билим даражасидан келиб чиққан ҳолда юқори 
даражадаги талаблар қўйилган. Улар олий юридик маълумотга эга бўлиши билан 
бирга сиѐсат ва ҳуқуқ соҳасида мутахассис бўлиши ва юксак ахлоқий хислатларга эга 
бўлиши керак. ("Конституциявий суд тўғрисида"ги қонуннинг 12-моддаси). 
Судьяларнинг турли хил тизим ва даражадаги номзодлар учун ѐши билан боғлиқ ўз 
соҳасида ишлаганлик малакасига оид талаблар ҳар хил ҳисобланади. Умумий 


юрисдикция судьяси лавозимига тайинланиш учун номзодлар ѐши 30 дан кам 
бўлмаган, ўрта бўғин судьялари учун 30 ѐш, Олий суд суди номзодлари учун 30 ѐш 
белгиланган.
Sudyalik lavozimlariga nomzodlarni qabul qilish 2019/2020 o‗quv yilidan boshlab faqat 
sudyalik lavozimi zaxirasida bo‗lgan shaxslar orasidan tanlov asosida, O‗zbekiston 
Respublikasi Sudyalar oliy kengashi tomonidan O‗zbekiston Respublikasi Oliy sudi bilan 
birgalikda belgilanadigan kvotalar bo‗yicha amalga oshiriladi; 
sudyalik lavozimlariga nomzodlarni tayyorlash kurslariga qabul qilingan shaxslar asosiy ish 
joyi bo‗yicha lavozimidan ozod qilinadi, biroq ularning egallagan lavozimi butun o‗qish 
davri mobaynida saqlanadi; 
sudyalik 
lavozimlariga 
nomzodlarni 
tayyorlash 
kurslari 
tinglovchilariga 
sudya 
yordamchisining bir oylik mehnatiga haq to‗lash fondi miqdorida stipendiya to‗lanadi; 
sudyalar va sudlar apparati xodimlarining malakasini oshirish O‗zbekiston Respublikasi Oliy 
sudining buyurtmasi asosida amalga oshiriladi; 
qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslari tinglovchilariga o‗qish davomida asosiy ish joyi 
bo‗yicha egallab turgan lavozimi va o‗rtacha oylik ish haqi saqlanadi 
81 Sudya nomzodlarini tanlash tartibi.? 
Bo‗sh sudyalik lavozimlari to‗g‗risidagi axborot Kengashning rasmiy veb-saytiga 
joylashtiriladi. Sudyalik lavozimiga birinchi marta tayinlanadigan nomzodlarni ko‗rib 
chiqish muqobillik asosida amalga oshiriladi. 
Zaxiraga kiritilgan sudyalik lavozimiga nomzod O‗zbekiston Respublikasi Sudyalar oliy 
kengashi huzuridagi Sudyalar oliy maktabida o‗qishni muvaffaqiyatli tamomlaganidan keyin 
bo‗sh sudyalik lavozimlarini to‗ldirish uchun tanlovda ishtirok etish to‗g‗risida bevosita 
Kengashga ariza berish huquqiga ega. 
Sudyalik lavozimlariga birinchi marta tayinlanadigan nomzodlarni, yangi vakolat muddatiga 
yoki boshqa sudyalik lavozimlariga nomzodlarni tanlashda Kengash tomonidan 
belgilanadigan tartibda turli o‗rganish usullaridan — suhbat o‗tkazishdan, mustaqil ekspertlar 
tomonidan test sinovidan o‗tkazishdan, berilgan muammolar bo‗yicha mavzuga oid referatlar 
tayyorlashdan, ekspress so‗rovlardan foydalanilishi mumkin. 


Sudyalik lavozimiga nomunosibligi tufayli o‗ziga nisbatan Kengashning zaxiraga kiritish rad 
etilganligi to‗g‗risidagi xulosasi chiqarilgan shaxs bir yil o‗tgach, zaxiraga kiritish 
to‗g‗risidagi ariza bilan Kengashga takroran murojaat qilishi mumkin. 
Zaxiraga kiritish boshqa sabablarga ko‗ra rad etilgan shaxs rad qilish sabablari bartaraf 
qilinganidan keyingina zaxiraga kiritish to‗g‗risidagi ariza bilan Kengashga takroran 
murojaat qilishi mumkin. 
82)Sudyalarning mustaqilligi? 
: "Суд органлари мустақиллиги давлат томонидан кафолатланади ва давлатнинг 
конституция ва қонунларида мустаҳкамланади. Нодавлат ташкилотлар ва бошқа 
муассасалар суд мустақиллиги тамойилига риоя қилиши ва уни ҳурмат қилиши шарт. 
Суд органлари ўзларига топширилган ишларни қонун ва фактларга асосланган ҳолда, 
қай тарафдан ва қандай сабаблар бўлишидан қатъи назар, ўзгаларнинг бевосита ѐки 
билвосита аралашувисиз, ҳеч қандай тўсиқларсиз, қонунга хилоф таъсир, дўқ-
пўписаларсиз кўриб чиқади. Одил судлов жараѐнида қонунга хилоф ва 
санкцияланмаган аралашишга ўрин бўлмаслиги керак". Фақат мустақил суд 
ҳокимиятигина фуқароларнинг бузилган ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиб, 
ошкора шаклдаги объектив суд жараѐнини кафолатлайди. Мустақил суд тўғрисидаги 
талаб ҳар бир инсоннинг ҳуқуқи ҳисобланади. 
83)Sudya daxlsizligining qanday kafolatlari bor.? 
Суд масъулияти ижтимоий ва юридик масъулиятнинг бир тури ҳисобланади, чунки у 
инсон ҳаѐтининг ўзига хос соҳасида намоѐн бўлади ва махсус субъектлар, яъни 
судьяларнинг касбий фаолияти билан боғлиқдир.
Суд ҳокимиятининг асосий тамойилларидан бири судьяларнинг дахлсизлиги 
тамойилидир. Судьянинг дахлсизлигига катта эътибор берилиши фақат юридик соҳа 
вакилларини ўзига жалб қилиб қолмасдан, балки бу кенг омманинг ҳам мунозара 
предмети ҳисобланади. Айнан судьянинг дахлсизлиги тамойили одил судловнинг 
асосини ташкил этадиган Конституциявий тамойилларнинг ичида энг муҳими 
ҳисобланади (ЎзР Суд ҳокимияти мустақиллигининг асосий кафолатларидан бири суд 
иммунитетининг муҳим жиҳати ҳисобланувчи судьялар дахлсизлиги тамойилидир. 
Суд дахлсизлиги уларнинг одил судловни амалга оширишда ҳуқуқларининг 
чекланишининг олдини олиш, уларга бу вазифани бажаришда ҳар қандай аралашувга 


чек қўйишда муҳим ўрин тутади. Ушбу қоида халқаро ҳужжатлар ҳисобланувчи "Суд 
органларининг 
Судьялар дахлсизлиги тамойили суд тизимининг қайси бўғинида, қандай лавозимида 
ишлашидан қатъи назар барча судларга тааллуқли. Судьялар дахлсизлиги кафолати 
одил судловни амалга оширишда қайси турдаги ишни кўришдан қатъи назар, суд 
фаолиятининг бутун доирасига тегишлидир. Бундан ташқари ушбу тамойил судьянинг 
хизматдан ташқари фаолиятини ҳам ҳимоя қилишга қаратилган. 
84 sudyalar malaka hayati 
Судьялар малака ҳайъати судьянинг билим даражаси, касбий малакаси, иш стажи ва 
тажрибаси, эгаллаб турган лавозимларини хисобга олиб қуйидаги хулосаларидан 
бирини беради:
- тақдимномада кўрсатилган судьяга малака даражасини бериш мумкинлиги 
тўғрисида;
- судьяга ўз лавозимидан ҳам юқорироқ малака даражасини бериш мумкинлиги 
тўғрисидаги; 
- судьяни ўзи эгаллаб турган малака даражасида қолдириш. 
Судьялар малака ҳайъатининг судьяларга малака даражасини бериш тўғрисидаги 
қарори малака имтиҳонининг иш материаллари билан бирга Судьялар Олий малака 
комиссиясига юборилади.
Судьяларга малака даражасини бериш тўғрисидаги масалани ечишда Судьялар Олий 
малака имтиҳони судьялар малака ҳайъати қарори билан боғлиқ эмас. Судьяга малака 
даражаси берилганлиги ҳақида гувоҳнома берилади. Тегишли судьялар малака 
ҳайъатининг судьяга малака даражасини берганлиги тўғрисидаги қарори Ўзбекистон 
Республикаси Олий судининг тегишли матбуот органларида чоп этилади ҳамда 
судьянинг шахсий ҳужжатига қўшиб қўйилади. 
85 sudyalarga malaka darajasini berish 
Судьяларга малака даражасини бериш тўғрисидаги масалани ечишда Судьялар Олий 
малака имтиҳони судьялар малака ҳайъати қарори билан боғлиқ эмас. Судьяга малака 
даражаси берилганлиги ҳақида гувоҳнома берилади. Тегишли судьялар малака 
ҳайъатининг судьяга малака даражасини берганлиги тўғрисидаги қарори Ўзбекистон 


Республикаси Олий судининг тегишли матбуот органларида чоп этилади ҳамда 
судьянинг шахсий ҳужжатига қўшиб қўйилади.
Судьяларнинг қуйидаги малака даражалари белгиланган:
- Олий малакали; 
- Биринчи даражали; 
- Иккинчи даражали; 
- Учинчи даражали; 
- Тўртинчи даражали; 
- Бешинчи даражали.
Судьялар фаолиятини тўғри баҳолаш ҳамда уларнинг одил судловни амалга оширишда 
масъулиятини кўчайтириш мақсадида тегишли судьяларни малака ҳайъати мунтазам 
равишда ҳар уч йилда бир марта судьяларни малака имтиҳонидан ўтказилади. 
Судьяларнинг навбатдаги имтиҳонидан ўтказиш тўғрисидаги қарор тегишли малака 
ҳайъати томонидан белгиланади. 
86 sudyani intizomiy javobgarlikka tortish tartibi 
Судья:
- одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни буз-ганлиги учун;
- суд ишини ташкил этишда бепарволиги ѐки интизом-сизлиги оқибатида йўл қўйган 
камчиликлари учун, шунингдек, хизмат борасидаги ѐки обрўсига путур етказувчи 
бошқа хатти-ҳаракати учун интизомий жавобгарликка тортилади.
Судьялар Олий малака комиссияси қуйидаги судлар интизомий жавобгарлик 
масалаларини кўради:
- Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, унинг ўринбо-сарлари, судьялари, 
Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фуқаролик, 
жиноят, маъмурий ва иктисодий ишлари бўйича суди суд раиси ва унинг 
ўринбосарлари; 
- Судьялар малака ҳайъати Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоятлар ва 
Тошкент шаҳар фуқаролик, жиноят, маъмурий ва иктисодий ишлари бўйича суди 
судьяларининг интизомий жавобгарлик масаласини ўз ваколати доирасида кўриб 
чиқади. 
87 sudyalar oliy kengashi tarkibi 


Kengash rais, rais o‗rinbosari, uning a‘zolari va kotibidan — jami yigirma bir nafar kishidan 
iborat tarkibda sudyalar, huquqni muhofaza qiluvchi organlar, fuqarolik jamiyati institutlari 
vakillari va huquq sohasidagi yuqori malakali mutaxassislar orasidan shakllantiriladi. 
Kengash raisi O‗zbekiston Respublikasi Prezidentining taqdimiga binoan O‗zbekiston 
Respublikasi Oliy Majlisining Senati tomonidan tayinlanadi. 
Kengash raisining o‗rinbosari O‗zbekiston Respublikasi Prezidenti tomonidan tasdiqlanadi 
va u bir vaqtning o‗zida O‗zbekiston Respublikasi Sudyalar oliy kengashi huzuridagi 
Sudyalar oliy maktabini boshqaradi. 
Kengashning o‗n bir nafar a‘zosi Kengash raisining taqdimiga binoan O‗zbekiston 
Respublikasi Prezidenti tomonidan sudyalar orasidan tasdiqlanadi. Kengashning ushbu 
a‘zolaridan bir nafari Qoraqalpog‗iston Respublikasi sudlarining sudyalari orasidan 
tasdiqlanadi. 
Kengash kotibi va uning yetti nafar a‘zosi O‗zbekiston Respublikasi Prezidenti tomonidan 
huquqni muhofaza qiluvchi organlar, fuqarolik jamiyati institutlari vakillari hamda huquq 
sohasidagi yuqori malakali mutaxassislar orasidan tasdiqlanadi. 
Kengashning raisi, kotibi va sudyalar orasidan tasdiqlangan o‗n bir nafar a‘zosi o‗z 
faoliyatini doimiy asosda amalga oshiradi, Kengashning qolgan sakkiz nafar a‘zosi, shu 
jumladan Kengash raisining o‗rinbosari o‗z faoliyatini jamoatchilik asosida amalga oshiradi. 
Kengashning sudyalar orasidan tasdiqlangan va o‗z faoliyatini doimiy asosda amalga 
oshiruvchi o‗n bir nafar a‘zosi Kengash tomonidan uning raisi taqdimiga binoan 
Kengashning sho‗balari hamda Sud inspeksiyasi tarkibiga, shu jumladan mazkur 
tuzilmalarning rahbarlari lavozimlariga saylanadi. 
88 sudyalar oliy kengashining vazifalari. 
Kengashning asosiy vazifalari quyidagilardan iborat: 


sudyalik lavozimlariga nomzodlarni tanlov asosida tanlash, eng malakali va mas‘uliyatli 
mutaxassislar orasidan sudyalarni tayinlash, shuningdek rahbar sudyalik lavozimlariga 
ko‗rsatish uchun tavsiya berish asosida sudyalar korpusini shakllantirish; 
sudyalar daxlsizligi buzilishining va ularning odil sudlovni amalga oshirish borasidagi 
faoliyatiga aralashishning oldini olish bo‗yicha chora-tadbirlar ko‗rish; 
sudyalarni kasbiy tayyorlashni, ularning malakasini oshirishni tashkil etish, sudyalarning 
faoliyati samaradorligini baholash, shuningdek ularni rag‗batlantirish bo‗yicha tashabbus 
ko‗rsatish; 
ommaviy axborot vositalari bilan o‗zaro hamkorlik olib borish, aholi bilan muloqotni yo‗lga 
qo‗yish, jismoniy va yuridik shaxslarning sudyalar tomonidan odob-axloq qoidalariga rioya 
etilishi masalalariga doir murojaatlarini ko‗rib chiqish; 
sud-huquq sohasidagi qonun hujjatlarini yanada takomillashtirish, sud hokimiyatining 
chinakam mustaqilligini va yagona sud amaliyotini ta‘minlash, odil sudlovga erishish 
darajasini va uni amalga oshirish sifatini yaxshilash bo‗yicha takliflar tayyorlash; 
sudyalarni intizomiy javobgarlikka tortish to‗g‗risidagi, shuningdek ularni jinoiy va 
ma‘muriy javobgarlikka tortish uchun xulosa berish haqidagi masalani ko‗rib chiqish. 

Download 0,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish