Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


Мулк ижараси шартномасининг муддати тамом



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

2. Мулк ижараси шартномасининг муддати тамом 
бўлганидан кейин ҳам ижарага олувчи мулкдан фойдаланиш-
ни давом эттирса ва ижарага берувчи бунга эътироз билдир-
маган бўлса, шартнома аввалги шартлар асосида номаълум 
муддатга қайтадан тузилган ҳисобланади.
«Asbobsoz» МЧж хўжалик судига даъво аризаси билан муро
-
жаат қилиб, «TBS GROUP» МЧжни Юнусобод тумани, Чинобод 
кўчаси, 49-уйдаги 384 кв.м мажбурий тартибда кўчириш ҳамда 
ундан 9 216 000 сўм ижара ҳақини ундиришни сўраган.
Ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар даъвогар суд
-
га қўшимча даъво аризаси тақдим этиб «TBS GROUP» МЧждан 
36 870 000 сўм ижара ҳақини ундиришни (даъво талабининг 
9 216 000 сўм ундириш қисмини 36 870 000 сўмга кўпайтиришни) 
сўраган.
жавобгар «TBS GROUP» МЧж «Asbobsoz» МЧжга нисбатан 
қарши даъво аризаси билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида 
2008 йил 25 декабрда тузилган ижара шартномаси муддати аввал
-
ги шартлар билан узайтирилганлигини тасдиқлашни сўраган.
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даст
-
лабки даъво қисман қаноатлантирилган. жавобгар «TBS GROUP» 
МЧж Юнусобод тумани, Чинобод кўчаси 49-уйдаги умумий май
-
дони 968,25 кв.м бўлган бинодан мажбурий тартибда кўчирилган 
ҳамда жавобгардан даъвогар фойдасига 11 522 175 сўм ундирилган. 
Қарши даъво аризаси бўйича иш юритиш тугатилган.
иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.
ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, «Asbobsoz» МЧж (ижара
-
га берувчи) билан «TBS GROUP» МЧж (ижарага олувчи) ўртасида 
2008 йил 25 декабрда тузилган 12-сонли ижара шартномасига кўра, 
ижарага берувчи ўзига қарашли бўлган тошкент шаҳри, Юнус обод 
тумани, Чинобод кўчаси, 49-уйда жойлашган умумий майдони 
968,25 кв.м бўлган бинони ижарага бериши, ижарага олувчи эса ҳар 
ойда 1 355 550 сўм ижара ҳақи тўлаши лозим бўлиб, шартноманинг 
амал қилиш муддати 2009 йил 30 ноябргача белгиланган.


126
кейинчалик тарафлар ўртасида 2008 йил 25 декабрда ижара 
шартномасига қўшимча келишув тузилиб, унга кўра, ижарага бе
-
рилган майдон 968,25 кв.м дан 487,0 кв.м га камайтирилган, шу
-
нингдек 2009 йил 1 апрелдан бир ойлик ижара ҳақи 681 800 сўм 
миқдорида белгиланган.
Фкнинг 553-моддасига кўра, агарда қонун ёки шартномада 
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ўз мажбуриятларини 
лозим даражада бажарган ижарага олувчи шартнома муддати ту
-
гаганидан кейин янги муддатга мулк ижараси шартномасини ту
-
зишда шароитлар тенг бўлган ҳолларда бошқа шахсларга нисбатан 
имтиёзли ҳуқуққа эга бўлади. ижарага олувчи ижарага берувчини 
мулк ижараси шартномасида белгиланган муддатда, агар шартно
-
мада бундай муддат белгиланган бўлмаса, шартноманинг амал 
қилиши тамом бўлгунча оқилона муддатда бундай шартномани 
тузиш истаги ҳақида ёзма равишда огоҳлантириши лозим.
бироқ «TBS GROUP» МЧж ўзининг шартнома тузиш иста
-
ги мавжудлиги ҳақида ижарага берувчини огоҳлантирганлигини 
тасдиқловчи далиллар иш ҳужжатларида мавжуд эмас.
шунингдек, юқорида қайд этилган модданинг тўртинчи бан
-
дида ҳамда «ижара тўғрисида»ги Қонуннинг 14-моддасида, агар 
мулк ижараси шартномасининг муддати тамом бўлганидан ке-
йин ҳам ижарага олувчи мулкдан фойдаланишни давом эттирса 
ва ижарага берувчи бунга эътироз билдирмаган бўлса, шартнома 
аввалги шартлар асосида номаълум муддатга қайтадан тузилган 
ҳисобланиши назарда тутилган.
бироқ шартнома муддати тамом бўлгандан сўнг ижарага бе
-
рувчининг жавобгар томонидан ижара мулкидан фойдаланишини 
давом эттиришига ёзма эътирози бўлган.
Юқорида қайд этилган нормалар талабидан келиб чиқиб, би
-
ринчи инстанция суди томонидан даъво талабининг жавобгарни 
бинодан мажбурий тартибда чиқариш қисми қаноатлантирилган.
бироқ суд ижара ҳақи ва давлат божини ҳисоблашда хатолик
-
ка йўл қўйганлиги сабабли, кассация инстанцияси суди ҳал қилув 
қарорини қисман ўзгартирган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish