Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


ФК 939-моддасининг иккинчи қисмига кўра мол-мулк



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

5. ФК 939-моддасининг иккинчи қисмига кўра мол-мулк 
ёки тадбиркорлик хавфи қўшалоқ суғурта қилинганда ҳар 
бир суғурталовчи суғурта товонини (суғурта пули) ўзи туз-
ган шартнома доирасида тўлашга мажбур бўлади, бироқ барча 
суғурталовчилардан олинган суғурта товонларининг (суғурта 
пули) умумий суммаси ҳақиқий зарардан ортиқ бўлиши мум-
кин эмас.
даъвогар «Unipolis» МЧж хўжалик судига мурожаат қилиб, 
«12-автобус саройи» оаж ҳисобидан 1 462 641 сўм суғурта тово
-
нини (суғурта пули) ундириб беришни сўраган.
ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, 2009 йил 10 мартда 
«12-автобус саройи» оаж (суғурталанувчи) ва «Unipolis» МЧж 
(суғурталовчи) ўртасида «транспорт воситасини суғурталаш» 
шартномаси тузилган. ушбу шартнома ва суғурта полисига асо
-
сан давлат рақами 10 AU 779 бўлган «Mercedes Benz Conecto Low 
Floor» русумли автобус суғурталанган.
ушбу суғурта шартномасига мувофиқ, суғурталовчи суғурта 
ҳодисаси рўй бериши оқибатида суғурталанувчи (наф олувчи)га 
етказилган зарарни мазкур шартномада назарда тутилган шарт
-
ларда ва тартибда суғурталанувчи томонидан суғурта мукофоти 
тўланган тақдирда тўлаб бериши белгиланган.
2009 йил 19 мартда Маҳмудов бобир давлат рақами 10 Z 5722 
бўлган «Ваз–3110» русумли автомашинани Яккасарой тумани, 
шота Руставели кўчаси бўйлаб ивлеева кўчаси томонидан Глин
-
ка кўчаси томон бошқариб келаётиб, техник носоз ҳолда тўхтаб 
турган и. Мирзаевга тегишли давлат рақами 10 AU 779 бўлган 
«Mercedes Benz Conecto Low Floor» русумли автобусга техник ёр
-
дам кўрсатиб таъмирлаш ишлари олиб бораётган ҳайдовчи В. бон
-
даренко бошқарувидаги давлат рақами 10 ае 314 бўлган «изас–
4951» русумли автомашинанинг орқа томонидан тўқнашув содир 
қилган. бу тўқнашув оқибатида суғурталанган автобусга 1 462 641 
сўм миқдорда моддий зарар етказилган.
ушбу ҳодиса бўйича жиноят ишлари бўйича тошкент шаҳар 
Яккасарой туман судининг 2009 йил 10 июндаги ҳукми мавжуд 


119
бўлиб, унга асосан б. Маҳмудов йўл транспорт ҳодисасини содир 
қилишда айбдор деб топилиб, жк 266-моддасининг 2-қисми би
-
лан жазога ҳукм қилинган.
айбдор шахс б. Маҳмудовга суғурта товонини регресс тар
-
тибда ундириш тўғрисида регресс талабнома билан мурожаат 
қилинган.
аниқланишича, б. Маҳмудов ўзининг транспорт воситаси 
эгаси сифатидаги фуқаролик жавобгарлигини «Ўзагросуғурта» 
дакнинг «Poytaxt Sugurta» шксида суғурта қилдирган. «Poytaxt 
Sugurta» шкси 2009 йил 11 сентябрдаги «12-автобус саройи» 
оажга етказилган ҳақиқий зарарни, яъни 1 462 641 сўмни тўлиқ 
тўлаб берган.
бундан ташқари, содир бўлган ушбу суғурта ҳодисаси бўйича 
«Unipolis» МЧж ҳам 2009 йил 29 апрелда 281-сонли тўлов 
топшириқномаси билан «12-автобус саройи» оажга 1 462 641 сўм 
тўлаб берган.
Фкнинг 914-моддасига асосан, суғурта фуқаро ёки юридик 
шахс (суғурта қилдирувчи) суғурта ташкилоти (суғурталовчи) би
-
лан тузадиган мулкий ёки шахсий суғурта шартномалари асосида 
амалга оширилади.
Фк 939-моддасининг иккинчи қисмида, мол-мулк ёки тадбир
-
корлик хавфи қўшалоқ суғурта қилинганда ҳар бир суғурталовчи 
суғурта товонини ўзи тузган шартнома доирасида тўлашга маж
-
бур бўлади, бироқ барча суғурталовчилардан олинган суғурта то
-
вонларининг умумий суммаси ҳақиқий зарардан ортиқ бўлиши 
мумкин эмас деб кўрсатилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 24 июндаги 141-сонли 
қарори билан тасдиқланган «транспорт воситалари эгалари
-
нинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш 
тўғрисида»ги Қоидалар 60-бандининг 2-қисмида мажбурий 
ва ихтиёрий суғурта шартномаси бўйича мол-мулкка етказил
-
ган зарар учун суғурта товони (суғурта пули) тўлаш юзасидан 
суғурталовчининг мажбуриятлари пайдо бўлган тақдирда, би
-
ринчи навбатда мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурта 
товони (суғурта пули) тўланиши, мол-мулкка етказилган зарар
-
нинг тўланмаган қисми ихтиёрий суғурта шартномаси бўйича 
қопланиши, бунда мажбурий ва ихтиёрий суғурта бўйича 
тўланган суғурта товонининг умумий суммаси жабрланувчининг 


120
мол-мулкига етказилган ҳақиқий зарардан ортиқ бўлиши мумкин 
эмаслиги кўрсатилган.
Юз берган суғурта ҳодисаси бўйича ҳақиқий зарар қиймати 
1 462 641 сўмга тенг бўлганлиги учун «12-автобус саройи» 
оаж мазкур ҳодиса натижасида етказилган ҳақиқий зарар 
қийматинигина олиши лозим. биринчи навбатда мажбурий 
суғурта шартномаси бўйича товон тўланган бўлиб, кейин эса их
-
тиёрий суғурта товони тўланган. жами суғурта товони етказил
-
ган ҳақиқий зарар қийматидан ортиб кетган.
шу боис, суд асосли равишда даъвони қаноатлантириш ҳақида 
ҳал қилув қарори қабул қилган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish