404
иш ҳужжатларидан кўринишича, ат «пахта банк» бешкент
бўлими ва Ятт и. очилов ўртасида кредит шартномаси тузилиб,
йиллик 24 фоиз устама тўлаш шарти билан икки йил муддатга
3 400 000 сўм кредит берилган.
кредит қайтарилишининг таъминоти сифатида «Қарши
кейс» техник хизмат кўрсатиш маркази ва ат «пахта банк»
бешкент бўлими ҳамда Ятт и. очилов ўртасида уч томонлама
кафиллик шартномаси расмийлаштирилган.
Ятт и. очилов шартномада белгиланган муддатда 2 759 500
сўм кредит, 1 064 400 сўм кредит фоизини банкка қайтармаган.
тарафлар ўртасида тузилган кафиллик шартномасининг 3.1.1,
3.1.4 ва 3.2.1-бандлари талабларига кўра, қарздор
томонидан кре
-
дит шартномасидаги мажбуриятлар бажарилмаганда, унинг маж
-
буриятлари бўйича жавобгарликни кафил «Қарши кейс» техник
хизмат кўрсатиш маркази ўз зиммасига олиши ҳамда
банк томо
-
нидан қарздорнинг кредит шартномаси бўйича мажбуриятларини
таъминлаш учун кафилнинг розилигини олмасдан унинг ҳисоб
рақамидан пул маблағларини кўчириш ҳуқуқи белгиланган.
даъво аризасида кредит ва кредит фоизлари гаровдаги ва
бошқа ликвидли мол-мулки ҳисобидан ундирилиши кўрсатилган
бўлиб, тарафлар ўртасида гаров шартномаси тузилмаган ҳамда
ликвидли мол-мулки ҳисобидан ундириши учун асос бўлган
жавобгарларнинг шундай мол-мулклари
хусусида тегишли
ҳужжатлар судга тақдим этилмаган бўлса-да, суд томонидан
гаровдаги ва ликвидли мол-мулки ҳисобидан даъво талабини
қаноатлантириш ҳақида барвақт хулосага келинган.
Ўзбекистон Республикаси хпкнинг 124-моддасига кўра, ишда
иштирок этувчи шахслар суд муҳокамасининг вақти ва
жойи
тўғрисида суднинг ажрими орқали хабардор қилинишлари, ажрим
топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат билан юбо
-
рилиши керак.
биринчи инстанция судининг мажлисида қўшимча жавобгар
«Қарши кейс» техник хизмат кўрсатиш маркази вакилининг иш
-
тироки таъминланмаган ҳамда суд мажлисининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинмаган.
бундан ташқари, суд томонидан ат «пахта банк» бешкент
бўлимининг ҳуқуқий ҳолати ўрганилмаган. ат «пахта банк» беш
-
кент бўлими – филиал мақомига эга бўлиб, Фкнинг 47-моддаси
405
учинчи қисмига кўра юридик шахс эмаслиги, бундай ҳолатда ат
«пахта банк»нинг ўзи ишга жалб қилиниши лозимлиги ёки акс
ҳолда низо хпкнинг 23-моддаси талаби асосида хўжалик суди
судловига тааллуқли бўлмаганлиги
сабабли иш юритишдан ту
-
гатилиши масаласи суд томонидан муҳокама қилинмаган, ишда
қатнашган ат «пахта банк» бешкент бўлими вакили а. хамроев
ваколатининг қонунийлиги текширилмаган.
Ҳал қилув қарорининг бекор қилинишига биринчи инстан
-
ция суди томонидан хпкнинг 122 ва 124-моддалари талабига
риоя
этилмаганлиги, суд ишда иштирок этувчи шахсларни суд
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда ха
-
бардор қилмаганлиги асос бўлган. ушбу ҳолат процессуал ҳуқуқ
нормаларининг бузилиши деб топилган.
шунингдек, қабул қилинган ҳал қилув қарорининг бе
-
кор қилинишига иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ
аниқланмаслиги, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларининг бу
-
зилиши ёхуд нотўғри қўлланиши сабаб бўлган.
олий хўжалик суди Раёсатининг 2006 йил 28 декабрдаги қарори
билан иш бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарори бекор қилиниб,
иш янгидан биринчи инстанцияда кўриш учун юборилган.
ишни янгидан кўришда биринчи инстанция суди ат «пах
-
та банк»ни ишга жалб қилиб, Раёсат кўрсатмаларини
бажарган
ҳолда даъвони қаноатлантириш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул
қилган.
Do'stlaringiz bilan baham: