353
апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув
қарори бекор қилиниб, арз қилинган талабларни қаноатлантириш
рад этилган.
кассация инстанцияси судининг қарори билан апелляция ин
-
станцияси судининг қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ғиждувон туман дсининг буйруғига асосан «Ulfatbibi»
ҚВпда қисқа муддатли текшириш ўтказилган.
текшириш натижалари юзасидан далолатнома тузилган. унда
«Ulfatbibi» ҚВп шифокори мижоздан 100 000 сўм нақд
пул олиб,
нақд пул тушумини нкМ хотирасига кирим қилмаганлиги ва ми
-
жозга касса чекини бермаганлиги қайд этилган.
Ғиждувон туман дси солиққа оид ҳуқуқбузарликларни бар
-
тараф этиш ҳақида қарор қабул қилиб, «Ulfatbibi» ҚВпга скнинг
114-моддасига асосан 100 000 сўм, 119-моддасининг биринчи
қисмига асосан 1 492 050 сўм молиявий жарима ҳисоблаган.
ҚВп томонидан ҳисобланган молиявий жарима ихтиёрий
равишда тўланмаган. шу боис дси хўжалик судига мурожаат
қилиб, жавобгарга нисбатан молиявий санкция қўллашни сўраган.
биринчи инстанция суди арз қилинган талабларни қаноат-
лантириш ҳақида хулосага келган. Чунки ск 88-модда сининг
иккинчи қисмига мувофиқ режадан ташқари солиқ текши
-
рувини ўтказиш учун назорат қилувчи
органлар фаолиятини
мувофиқлаштирувчи махсус ваколатли органнинг текширила
-
диган объектнинг номи, солиқ тўловчининг
идентификация
рақами, текширувнинг мақсадлари, текшириладиган давр (тафтиш
учун), текширув ўтказиш муддатлари ва уни асословчи сабаб лар
кўрсатилган текширув ўтказиш тўғрисидаги қарори ҳамда дав
-
лат солиқ хизмати органининг назорат қилувчи органлар фаоли
-
ятини мувофиқлаштирувчи махсус ваколатли орган қарори асо
-
сида чиқарган текширувни ўтказиш мақсадлари,
муддатлари ва
текширувчи мансабдор шахслар таркиби, текшириладиган давр
кўрсатилган ҳолдаги буйруғи асос бўлади.
аммо Ғиждувон туман дси назорат қилувчи
органлар фао
-
лиятини мувофиқлаштирувчи махсус ваколатли органнинг тек
-
ширув ўтказиш тўғрисидаги қарорини олмасдан,
яъни ваколатли
органдан «Ulfatbibi» ҚВпда режадан ташқари солиқ текширувини
ўтказишга рухсат олмасдан текшириш ўтказган.
Ўзбекистон Республикаси олий суди пленуми ва олий
хўжалик суди пленумининг «тадбиркорлик субъектларини ҳимоя
354
қилиш ва уларнинг молиявий жавобгарлигини эркинлаштириш
-
ни такомиллаштиришга йўналтирилган Ўзбекистон Республикаси
қонун ҳужжатларини қўллаш билан боғлиқ масалалар тўғрисида»
2006 йил 22 декабрдаги 12/149-сонли қарорининг 17-бандига
кўра, назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъек
-
ти фаолиятини текшириш унинг қоидалари ва
тартибини бузган
ҳолда ўтказилиши молиявий санкция қўллаш тўғрисидаги ариза
(тақдимнома)ни рад қилиш учун асос бўлади.
апелляция инстанцияси суди текширувчилар текшириш тар
-
тиби ва қоидаларини бузган деб ҳисоблаб, ҳал қилув қарорини
бекор қилган ҳамда арз қилинган талабни қаноатлантиришни рад
этган.
Юқоридагиларга кўра, кассация
инстанцияси суди апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим
топган.
Do'stlaringiz bilan baham: