Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


Суғурта қилдирувчи (наф олувчи)нинг ўз хоҳишига



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

2. Суғурта қилдирувчи (наф олувчи)нинг ўз хоҳишига 
кўра суғурта шартномасидан муддатидан илгари воз ке-
чиши суғурталовчига тўланган суғурта мукофотини олиш 
ҳуқуқидан маҳрум қилади.
«сардор» МЧж «Мадад» суғурта агентлигига нисбатан 
хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 1 000 000 
сўм суғурта мукофотини ундиришни ва суғурта шартномасини 
муддатидан илгари бекор қилишни сўраган.
иш ҳужжатларидан кўринишича, «сардор» МЧж ҳамда 
«Мадад» суғурта агентлиги ўртасида 2008 йил 10 апрелда мул
-
кий суғурта шартномаси тузилган. унга кўра, «сардор» МЧжга 
қарашли бино анҳор ёқасида жойлашганлиги учун сув тошқини 
хавфидан суғурта қилинган. суғурта мукофоти сифатида суғурта 
агентлигига 1 000 000 сўм тўлаб берилган. суғурта шартномаси 
амал қилиш муддати бир йил қилиб белгиланган. бироқ тарафлар 
ўртасида тузилган шартнома кучга кирганидан бир ой ўтгач «сар
-
дор» МЧж суғурта агентлигига мурожаат қилиб, суғурталанган 
бинони бузиб, қайтадан мустаҳкам қилиб қуришни бошлаган
-
лиги сабабли суғурта шартномасидан воз кечишини маълум 
қилган. шу сабабли, «сардор» МЧж суғурта шартномасини бекор 
қилишни таклиф қилиб, тўланган суғурта мукофотини қайтариб 
беришни сўраган.


115
суғурта агентлиги МЧжнинг талабномасини эътиборсиз 
қолдирган.
Фк 948-моддасининг биринчи қисмига кўра, суғурта шартно
-
маси, агар у кучга кирганидан кейин суғурта ҳодисаси юз бериши 
эҳтимоли йўқолган ва суғурта хавфининг мавжуд бўлиши суғурта 
ҳодисасидан бошқа ҳолатлар бўйича тугаган бўлса, тузилган шарт-
нома муддати келишидан олдин бекор бўлади. суғурталанган 
мол-мулкнинг юз берган суғурта ҳодисасидан бошқа сабабларга 
кўра нобуд бўлиши ҳам шундай ҳолатлар жумласига киради.
Мазкур модданинг учинчи қисмида суғурта шартномаси ушбу 
модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар бўйича муд
-
датидан олдин бекор бўлганда, суғурталовчи суғурта мукофоти
-
нинг бир қисмини суғурта амал қилган вақтга мутаносиб равиш
-
да олиш ҳуқуқига эгалиги белгиланган.
суд Фк 948-моддасининг ушбу нормаларига асосланиб 
суғурта мукофотининг бир қисмини, яъни 250 000 сўмини даъво
-
гар фойдасига ундириб, суғурта шартномасини муддатидан олдин 
бекор қилган.
бироқ Фк 948-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, суғурта 
қилдирувчи (наф олувчи) суғурта шартномасидан муддатидан ил
-
гари воз кечган тақдирда, суғурталовчига тўланган суғурта муко
-
фоти, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, 
қайтариб берилмайди.
«сардор» МЧж (суғурта қилдирувчи) суғурталанган бинони 
қайта қураётганлиги муносабати билан ўз хоҳишига кўра уни бу
-
зиб ташлаган ва шунинг учун суғурта шартномасидан воз кечган.
шу боис, бундай ҳолатда суд суғурта шартномасини мудда
-
тидан илгари бекор қилиб, суғурта мукофотини ундиришни рад 
этиши лозим эди.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish