Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


(Олий хўжалик суди Раёсатининг



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

(Олий хўжалик суди Раёсатининг 
2011 йил 26 майдаги 58-сонли қарори
билан тасдиқланган)


112
1.10.
 
ХЎжАЛИК СУДЛАРИ ТОМОНИДАН 2009–2010 ЙИЛЛАР вА 
2011 ЙИЛНИНг БИРИНчИ ЯРМИ МОБАЙНИДА СУғУРТА 
ШАРТНОМАСИДАН КЕЛИБ чИқАДИгАН НИзОЛАРНИ 
КЎРИШ БИЛАН БОғЛИқ СУД АМАЛИЁТИ
1. Суғурта шартномаси, агар унда бошқача тартиб назар-
да тутилмаган бўлса, суғурта мукофоти ёки биринчи бадал 
тўланган пайтда кучга киради. Агар шартномада суғурта 
амал қилиши бошланишининг бошқача муддати назарда ту-
тилмаган бўлса, шартномада шартлашилган суғурта суғурта 
шартномаси кучга кирганидан кейин юз берган суғурта 
ҳодисаларига нисбатан татбиқ этилади.
андижон вилоят прокуратураси «Paxtaobod parranda» МЧж 
манфаатида хўжалик судига мурожаат қилиб, жавобгарлар 
«Alskom» суғурта компанияси оаж ва унинг андижон филиали
-
дан 1 085 000 000 сўм етказилган зарар ундиришни сўраган.
Ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар андижон вило
-
ят прокуратураси хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиб, 
МЧж манфаатида киритилган 2010 йил 25 ноябрдаги даъво ариза
-
сини кўрмасдан қолдиришни сўраган.
МЧж хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиб, хпкнинг 
44-моддасига асосан даъво аризасини мазмунан кўришни 
ҳамда жавобгарлардан 1 085 000 000 сўм етказилган зарар ҳамда 
500 000 000 сўм маънавий зарарни ундиришни сўраган.
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъвони 
қаноатлантириш рад этилган.
иш ҳужжатларидан аниқланишича, МЧж ва оажнинг анди
-
жон филиали ўртасида 2009 йил 28 апрелда суғурта полиси рас
-
мийлаштирилиб, МЧжнинг жами 946 000 000 сўмлик бино иншо
-
отлари суғурталанган.
шунингдек, тарафлар ўртасида 2010 йил 27 майда суғурта 
шартномаси тузилиб, унга кўра МЧжнинг 622 200 000 сўмлик 
парранда сақлаш дастгоҳлари суғурталанган.
Фк 928-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, бир турдаги 
мол-мулк (товарлар, юклар ва ҳоказоларнинг) турли туркумла
-
рини муайян муддат давомида бир хилдаги шартларда мунтазам 
суғурталаш суғурта қилдирувчининг суғурталовчи билан кели
-
шувига биноан битта суғурта шартномаси – бош полис асосида 
амалга оширилиши мумкин.


113
Фкнинг 930-моддасига кўра суғурта қоидаларида мав
-
жуд бўлган ва суғурта шарномаси (полиси) матнига киритил
-
маган шартлар, агар шартномада (полисда) шундай қоидалар 
қўлланилиши тўғридан-тўғри кўрсатилган ва қоидаларнинг ўзи 
шартнома (полис) билан битта ҳужжатда ёки унинг орқа томонида 
баён қилинган ёхуд унга илова қилинган бўлса, суғурта қилувчи 
(наф олувчи) учун мажбурийдир.
суғурта полисига илова қилинган жадвалга мувофиқ, МЧж 
суғурталанаётган мулкларнинг 0,2 фоизи миқдорида, яъни 
28.04.2009 йилдан 27.04.2010 йилгача бўлган давр учун – 1 892 000 
сўм, 28.04.2010 йилдан 27.04.2011 йилгача бўлган давр учун – 
1 892 000 сўм, 28.04.2011 йилдан 27.04.2012 йилгача бўлган давр 
учун – 1 892 000 сўм суғурта мукофотини тўлаши лозим бўлган.
МЧж томонидан тўлов жадвалидаги биринчи 1 892 000 сўм 
мукофот пули 2009 йил 5 майда амалга оширилган бўлиб, ушбу 
тўлов 28.04.2009–27.04.2010 йилгача бўлган давр учун тўланган. 
аммо тўлов жадвалидаги 28.04.2010–27.04.2011 йил даври учун 
1 892 000 сўм суғурта мукофоти ўз вақтида тўланмаган.
2010 йил 11 июнда табиий офат, яъни сув тошқини содир 
бўлган.
андижон вилоят ҳокимлигининг 2010 йил 11 июндаги 
йиғилиш баёнининг 9-банди ижроси бўйича сув тошқини нати
-
жасида МЧж томонидан кўрилган зарарларни аниқлаш юзаси
-
дан комиссиянинг 2010 йил 22 июлдаги далолатномасида табиий 
офат – сув тошқини 2010 йил 11 июнь соат 03–04 чамасида содир 
бўлганлиги қайд этилган.
Фкнинг 947-моддасига асосан, суғурта шартномаси, агар унда 
бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта мукофоти ёки 
биринчи бадал тўланган пайтдан кучга киради. агар шартнома
-
да суғурта амал қилиши бошланишининг бошқача муддати на
-
зарда тутилмаган бўлса, шартномада шартлашилган суғурта 
суғурта шартномаси кучга кирганидан кейин юз берган суғурта 
ҳодисаларига нисбатан татбиқ этилади.
тарафлар ўртасида тузилган 2010 йил 27 майдаги суғурта 
шарт номасининг 5.1-бандида шартнома бир йил муддатга тузил
-
ган бўлиб, суғурта компаниясининг мажбуриятлари суғурта му
-
кофоти ёки унинг бир қисми тўланганидан сўнг эртанги куннинг 
соат 00–00 дан кейин вужудга келиши белгилаб қўйилган.


114
МЧж мазкур шартнома бўйича суғурта мукофотини табиий 
офат юз берганидан кейин, яъни 2010 йил 11 июнь соат 9–00 лар
-
да тўлаган.
сув тошқини ҳодисаси суғурта жавобгарлиги бошланмай туриб 
рўй берганлиги сабабли, биринчи инстанция суди 1 085 000 000 сўм 
етказилган зарарни ундиришни рад этиш ҳақида хулосага келиш 
билан биргаликда даъво талабининг 500 000 000 сўм маънавий за
-
рарни ундириш қисми хўжалик суди судловига тааллуқли бўлмаса-
да, даъво талабининг ушбу қисмини ҳам рад этган.
хпк 86-моддасининг 1-қисмига асосан низо хўжалик судида 
кўриш учун тегишли бўлмаса иш юритиш тугатилиши лозим.
шу боис кассация инстанцияси суди биринчи инстанция суди
-
нинг ҳал қилув қарорини ўзгартириб, даъво талабининг жавобгар
-
лардан 500 000 000 сўм маънавий зарарни ундириш қисми бўйича 
иш юритишни тугатиб, ҳал қилув қарорининг қолган қисмини 
ўзгаришсиз қолдирган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish