Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


ХПК ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet274/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   270   271   272   273   274   275   276   277   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

5. ХПК ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда 
олинган маълумотлар иш бўйича далиллар бўлиб, улар асоси-
да хўжалик суди ишда иштирок этувчи шахсларнинг талабла-
ри ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони 
тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар 
бор ёки йўқлигини аниқлайди.
самарқанд шаҳар «сувоқова» иЧб самарқанд вилоят хўжалик 
судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Равшан» фирмаси
-
дан 9 478 656 сўм ундиришни сўраган.
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво 
қаноатлантирилган.
иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.
кассация инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув 
қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
протестда суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш 
учун юбориш сўралган.
иш ҳужжатларидан кўринишича, самарқанд шаҳар, бедил 
кўчасида жойлашган «Равшан» хФ «сувоқова» иЧб билан шарт-
нома тузмасдан, сув ўлчагич асбоби ўрнатмаган ҳолда ноқонуний 
равишда шаҳар сув тармоғига уланиб олган.
«сувоқова» иЧб ходимлари томонидан тузилган 2 дало
-
латномада «Равшан» хФ 2006 йил 1 январдан бошлаб фаолият 


413
кўрсатаётганлиги, «сувоқова» иЧб билан шартнома тузмасдан, 
40 мм.ли қувур орқали шаҳар сув тармоғига рухсатсиз уланганли
-
ги, сув тармоғига эса сув ўлчагич асбоби ўрнатилмаганлиги қайд 
этилган.
даъвогар томонидан юқорида қайд этилган далолатнома асо
-
сида жавобгарга сув тармоғига уланган 40 мм.ли қувурнинг сув 
ўтказиш меъёри бўйича Ўзбекистон Республикаси адлия вазир
-
лиги томонидан 1994 йил 24 апрелда 44-рақам билан рўйхатга 
олинган «Ўзбекистон Республикасида коммунал сув таъминоти ва 
оқова тармоқлардан фойдаланиш Қоидалари»нинг талабига асосан 
9 478 656 сўм тўлов ҳисоблаган ва уни ундириш ҳақида хўжалик 
судига мурожаат қилган.
суд қарорлари билан «Ўзбекистон Республикасида ком
-
мунал сув таъминоти ва оқова тармоқларидан фойдаланиш 
Қоидалари»нинг талабига асосан даъво суммаси ноқонуний улан
-
ган қувурнинг сув ўтказиш меъёри бўйича ҳисобланганлигини 
асос қилиб, даъвони қаноатлантириш ҳақида барвақт хулосага ке
-
линган.
Қайд этилган Қоидаларнинг 4.13-бандида ноқонуний равишда 
коммунал сув тармоғига уланган субъектларга нисбатан тўловлар 
сув тармоғига уланган қувурнинг сув ўтказиш қобилияти бўйича 
ҳисобланиши кўрсатилган бўлса-да, суд инстанциялари томони
-
дан ноқонуний ўтказилган қувурнинг диаметри аниқланмаган.
ноқонуний уланган сув қувурининг диаметри даъво сумма
-
сини ҳисоблашнинг асоси ҳисобланса-да, қувурнинг диаметри 
аниқланганлигини тасдиқловчи далиллар иш ҳужжатларида мав
-
жуд эмас.
бундан ташқари, судлар томонидан жавобгарнинг даъвогар ва
-
киллари томонидан тақдим этилган далолатнома бир томонлама 
тузилганлиги, уни тузишда фирма вакиллари иштирок этмаган
-
лиги ҳақидаги важлари муҳокама қилинмаган ва уларга ҳуқуқий 
баҳо берилмаган.
«Равшан» хФ ишни кассация инстанциясида кўриш учун ол
-
диндан 188 000 сўм давлат божи тўлаган бўлса-да, лекин кассация 
инстанцияси судининг қарори билан жавобгардан яна 94 787 сўм 
давлат божи ундирилган.
олий хўжалик суди Раёсатининг қарори билан иш бўйича 
қабул қилинган суд қарорлари бекор қилиниб, иш янгидан бирин
-
чи инстанция судида кўриш учун юборилган.


414
Мазкур хўжалик иши бўйича ишни янгидан кўришда биринчи 
инстанция судига ноқонуний ўтказилган қувурнинг диаметрини 
аниқлаш, хўжалик иши бўйича амалга оширилган суд харажат
-
лари миқдорини ўрганиш, жавобгарнинг даъвогар вакиллари то
-
монидан тақдим этилган далолатномани тузишда жавобгар фир
-
ма вакиллари иштирок этмаганлиги ҳақидаги важини муҳокама 
қилиб, иш бўйича йиғилган далиллар йиғиндиси асосида қонуний 
тўхтамга келиш тўғрисида кўрсатма берилган.
биринчи инстанция суди ишни янгидан кўриб, ҳал қилув 
қарори билан жавобгардан 1 798 156 сўм зарар ундирган. биринчи 
инстанция суди томонидан Раёсат кўрсатмаси бажарилмаган.
«Равшан» хФнинг шаҳар сув тармоғига диаметри 32 мм 
бўлган темир қувур орқали ноқонуний, ўзбошимчалик билан 
уланганлиги ишдаги далолатномалар ва кўздан кечириш баённо
-
маси билан ўз тасдиғини топган. жавобгарнинг ичимлик сувидан 
саккиз ой давомида фойдаланиб келганлиги ҳолати Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 12 октябрдаги 
490-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси
-
да коммунал сув тармоқлари ва оқова сувларни узатиш система
-
ларидан фойдаланиш қоидалари»да белгиланган формула бўйича 
ҳисобланганда 5 993 856 сўмни ташкил этган.
шу сабабли, апелляция инстанцияси суди ҳал қилув қарорини 
бекор қилиб, жавобгардан 5 993 856 сўм зарар ундириш тўғрисида 
янги қарор қабул қилган ва бу қарор кассация инстанцияси суди
-
нинг қарори билан ўзгаришсиз қолдирилган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   270   271   272   273   274   275   276   277   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish