Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


 Биринчи инстанция суди томонидан ишда иштирок этув-



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet271/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   267   268   269   270   271   272   273   274   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

2. Биринчи инстанция суди томонидан ишда иштирок этув-
чи, мажлис вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабар-
дор қилинмаган шахсларнинг йўқлигида ишни кўрилиши, 
процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилиши деб ҳисобланади 
ҳамда ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахслар-
нинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида ҳал қилув қарори 
қабул қилиниши ҳал қилув қарорини бекор қилинишига асос 
бўлади.
ссп Қашқадарё вилоят бошқармаси ат «пахта банк» бешкент 
бўлими манфаатини кўзлаб, жавобгар Ятт и. очилов ва қўшимча 
жавобгар «Қарши кейс» техник хизмат кўрсатиш марказидан 
2 759 500 сўм кредит ва 1 064 400 сўм кредит фоизи, жами 3 830 
900 сўмни гаровдаги ва бошқа ликвидли мол-мулки ҳисобидан 
ундиришни сўраган.
биринчи инстанция судининг
 
ҳал қилув қарори билан даъво 
қаноатлантирилган.
иш апелляция ва кассация инстанцияси судида кўрилмаган.
протестда ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан 
кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш сўралган.


404
иш ҳужжатларидан кўринишича, ат «пахта банк» бешкент 
бўлими ва Ятт и. очилов ўртасида кредит шартномаси тузилиб, 
йиллик 24 фоиз устама тўлаш шарти билан икки йил муддатга 
3 400 000 сўм кредит берилган.
кредит қайтарилишининг таъминоти сифатида «Қарши 
кейс» техник хизмат кўрсатиш маркази ва ат «пахта банк» 
бешкент бўлими ҳамда Ятт и. очилов ўртасида уч томонлама 
кафиллик шартномаси расмийлаштирилган.
Ятт и. очилов шартномада белгиланган муддатда 2 759 500 
сўм кредит, 1 064 400 сўм кредит фоизини банкка қайтармаган.
тарафлар ўртасида тузилган кафиллик шартномасининг 3.1.1, 
3.1.4 ва 3.2.1-бандлари талабларига кўра, қарздор томонидан кре
-
дит шартномасидаги мажбуриятлар бажарилмаганда, унинг маж
-
буриятлари бўйича жавобгарликни кафил «Қарши кейс» техник 
хизмат кўрсатиш маркази ўз зиммасига олиши ҳамда банк томо
-
нидан қарздорнинг кредит шартномаси бўйича мажбуриятларини 
таъминлаш учун кафилнинг розилигини олмасдан унинг ҳисоб 
рақамидан пул маблағларини кўчириш ҳуқуқи белгиланган.
даъво аризасида кредит ва кредит фоизлари гаровдаги ва 
бошқа ликвидли мол-мулки ҳисобидан ундирилиши кўрсатилган 
бўлиб, тарафлар ўртасида гаров шартномаси тузилмаган ҳамда 
ликвидли мол-мулки ҳисобидан ундириши учун асос бўлган 
жавобгарларнинг шундай мол-мулклари хусусида тегишли 
ҳужжатлар судга тақдим этилмаган бўлса-да, суд томонидан 
гаровдаги ва ликвидли мол-мулки ҳисобидан даъво талабини 
қаноатлантириш ҳақида барвақт хулосага келинган.
Ўзбекистон Республикаси хпкнинг 124-моддасига кўра, ишда 
иштирок этувчи шахслар суд муҳокамасининг вақти ва жойи 
тўғрисида суднинг ажрими орқали хабардор қилинишлари, ажрим 
топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат билан юбо
-
рилиши керак.
биринчи инстанция судининг мажлисида қўшимча жавобгар 
«Қарши кейс» техник хизмат кўрсатиш маркази вакилининг иш
-
тироки таъминланмаган ҳамда суд мажлисининг вақти ва жойи 
тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинмаган.
бундан ташқари, суд томонидан ат «пахта банк» бешкент 
бўлимининг ҳуқуқий ҳолати ўрганилмаган. ат «пахта банк» беш
-
кент бўлими – филиал мақомига эга бўлиб, Фкнинг 47-моддаси 


405
учинчи қисмига кўра юридик шахс эмаслиги, бундай ҳолатда ат 
«пахта банк»нинг ўзи ишга жалб қилиниши лозимлиги ёки акс 
ҳолда низо хпкнинг 23-моддаси талаби асосида хўжалик суди 
судловига тааллуқли бўлмаганлиги сабабли иш юритишдан ту
-
гатилиши масаласи суд томонидан муҳокама қилинмаган, ишда 
қатнашган ат «пахта банк» бешкент бўлими вакили а. хамроев 
ваколатининг қонунийлиги текширилмаган.
Ҳал қилув қарорининг бекор қилинишига биринчи инстан
-
ция суди томонидан хпкнинг 122 ва 124-моддалари талабига 
риоя этилмаганлиги, суд ишда иштирок этувчи шахсларни суд 
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда ха
-
бардор қилмаганлиги асос бўлган. ушбу ҳолат процессуал ҳуқуқ 
нормаларининг бузилиши деб топилган.
шунингдек, қабул қилинган ҳал қилув қарорининг бе
-
кор қилинишига иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ 
аниқланмаслиги, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларининг бу
-
зилиши ёхуд нотўғри қўлланиши сабаб бўлган.
олий хўжалик суди Раёсатининг 2006 йил 28 декабрдаги қарори 
билан иш бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарори бекор қилиниб, 
иш янгидан биринчи инстанцияда кўриш учун юборилган.
ишни янгидан кўришда биринчи инстанция суди ат «пах
-
та банк»ни ишга жалб қилиб, Раёсат кўрсатмаларини бажарган 
ҳолда даъвони қаноатлантириш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул 
қилган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   267   268   269   270   271   272   273   274   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish