Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


 жавобгар зиммасига мол-мулкни бериш ёки пул сумма-



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet273/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   269   270   271   272   273   274   275   276   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

4. жавобгар зиммасига мол-мулкни бериш ёки пул сумма-
сини ундириш билан боғлиқ бўлмаган муайян ҳаракатларни 
бажариш мажбуриятини юклайдиган ҳал қилув қарори 
қабул қилинганида, хўжалик суди унинг хулоса қисмида шу 
ҳаракатларни ким, қаерда, қачон ёки қайси давр мобайнида 
бажариши шартлигини кўрсатиши керак.
«шайхонтоҳурсавдо» жк хўжалик судига даъво аризаси би
-
лан мурожаат этиб, жавобгарлар – шайхонтоҳур туман комму
-
нал таъмирлаш-тиклаш авария хизмати ва «Марказ жар-ариқ» 
хужМш ўзбошимчалик билан «жар-ариқ» мавзесидаги 3/1-
сонли савдо дўконини бузиб ташлаган деб ушбу савдо дўконини 
олдинги ҳолатига келтириб бериш мажбуриятини жавобгарларга 
юклашни сўраган.
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво 
қаноатлантирилган.


410
иш апелляция ва кассация инстанцияларида кўрилмаган.
хпкнинг 55-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар 
бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган 
ҳолатларни исботлаши керак.
Фкнинг 164-моддасига кўра, фақатгина мулкдор ўзининг мулк 
ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни барта
-
раф этишни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
иш ҳужжатларидан кўринишича, 2002 йил 25 феврал
-
даги 81-сонли олди-сотди шартномасига кўра низоли дўкон 
«шайхонтоҳурсавдо» жкнинг Ўзбекистон Республикаси тиФ 
Миллий банки олдидаги кредитдан қарзлари эвазига тош
-
кент шаҳар хўжалик судининг 1614/01-х-сонли иш бўйича қабул 
қилинган 2001 йил 11 августдаги ҳал қилув қарорининг ижроси 
жараёнида жисмоний шахс М. шариповга сотилганлиги ҳақида 
шартнома мавжуд.
биринчи инстанция суди низоли дўконни 1993 йил 15 декабр-
даги 214-сонли мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордерига асосан 
даъвогар – «шайхонтоҳурсавдо» жкга тегишли деб ҳисобланган 
бўлса-да, ишдаги олди-сотди шартномасига, унинг ижроси таъ
-
минланган ёки таъминланмаганлигига баҳо бермаган. шунингдек, 
жисмоний шахс М. шариповни «шайхонтоҳурсавдо» жкнинг 
таъсисчилари рўйхатида мавжуд эмаслигига эътибор қаратмаган.
суд низоли дўкон жавобгарлар томонидан 2005 йил март ойи
-
нинг охирларида қонунга хилоф равишда бузилган деган хулосага 
келган, лекин дўконни айнан жавобгарлар бузганлиги қайси да
-
лиллар билан тасдиқланганлигини кўрсатмаган.
даъвогарнинг ходимлари маҳалла раиси ш. Қобилов ишти
-
рокида 2005 йил 1 апрелда далолатнома тузиб, жкга тегишли 
бўлган дўконини жавобгарлар ҳеч қандай огоҳлантиришсиз бузиб, 
дўкондаги асосий воситалар ва асбоб-ускуналарни номаълум то
-
монга олиб кетганликларини кўрсатганлар. аммо шайхонтоҳур 
тумани оқсоқоллар кенгаши ва «Маҳалла» жамғармаси 
шайхонтоҳур тумани бўлимининг 2006 йил 31 январдаги 24-
сонли маълумотномасида ш. Қобилов маҳалла фуқаролари йиғи-
ни раиси этиб сайланмаганлиги кўрсатилган. даъвогар эса фақат 
юқорида таъкидланган далолатномани даъво аризасининг тала
-
бига асос қилиб, низоли дўконни жавобгарлар бузиб кетган деб 
кўрсатган.


411
тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри 
бошқармасининг 2005 йил 2 августдаги 2619/д-сонли хатида 
тошкент шаҳар хўжалик судининг 1614/01-х-сонли иши бўйича 
2001 йил 10 июлда чиқарилган ажримга асосан бу объект бўйича 
барча кадастр ишлари тўхтатилганлиги, инспекторлар жойига 
чиқиб, дўконни кўздан кечирганида, унинг бузиб ташланганлиги 
аниқланганлиги кўрсатилган. лекин бу хатда савдо дўконини ким 
бузганлиги кўрсатилмаган.
жавобгар «Марказ жар-ариқ» уй-жой мулкдорлар ширка
-
ти вакили деб эътироф этилган Я. болтаев дўконни бузишга 
ишчилари йўқлигини, дўконни шайхонтоҳур туман коммунал 
таъмирлаш-тиклаш авария хизмати ишчилари бузиб, материалла
-
рини олиб кетган деб кўрсатган бўлса-да, суд Я. болтаевнинг ва
-
колатларини аниқламасдан, унинг судда берган кўрсатмаларига 
асосланган кўринади. шунингдек қайси ҳолатларга асосланиб 
Я. болтаев бундай кўрсатма берганлиги иш хужжатлари билан 
тасдиқланмаган ва суднинг ҳал қилув қарорида ёритилмаган.
бундан ташқари, даъво аризаси «шайхонтоҳурсавдо» жк ра
-
иси вазифасини бажарувчи с. толипова томонидан имзоланган, 
даъво аризасининг санаси ва чиқиш рақами кўрсатилмаган. дўкон 
бузилганлиги тўғрисида тузилган далолатномада с. толипова 
дўкон мудири эканлиги кўрсатилган. бинобарин суд с. толипова
-
нинг ваколатларини ҳам текширмаган.
хпкнинг 142-моддасида жавобгар зиммасига мол-мулкни бе
-
риш ёки пул суммасини ундириш билан боғлиқ бўлмаган муай
-
ян ҳаракатларни бажариш мажбуриятини юклайдиган ҳал қилув 
қарори қабул қилинганида, хўжалик суди унинг хулоса қисмида 
шу ҳаракатларни ким, қаерда, қачон ёки қайси давр мобайнида ба
-
жариши шартлигини кўрсатилиши белгиланган.
лекин ҳал қилув қарорида низоли дўконни қайси ўлчамларда, 
қандай тартибда ва қайси давр мобайнида қуриш лозимлиги ҳамда 
жавобгарлар алоҳида ташкилотлар бўлганлиги сабабли бузилган 
савдо дўконини қайта қуришда уларнинг ҳар бирини вазифалари 
ва қандай қурилиш ишларини амалга оширилиши кўрсатилмаган.
олий хўжалик суди Раёсатининг қарори билан ҳал қилув 
қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун юборилган ва 
ишни янгидан кўришда қайд этилган камчиликларни бартараф 
этиш, даъво аризасини имзолаш бўйича с. толипованинг вако
-


412
латини, низоли дўкон даъвогарга қайси ҳужжат асосида тегишли 
бўлганлигини, дўкон ким томонидан қайси асосларга кўра бузил
-
ганлигини, ҳар бир жавобгарнинг айблилик даражасини муҳокама 
қилиш, уларнинг айби мавжуд бўлган тақдирда, айбига мутано
-
сиб равишда зарарни қоплаш чораларини белгилаш тўғрисида 
кўрсатма берилган.
ишни янгидан кўришда даъвогар тошкент шаҳар «жар-ариқ» 
мавзесида жойлашган 3/1-сонли савдо дўконини ўзбошимчалик 
билан бузиб ташланганини исботловчи далилларни судга тақдим 
эта олмаган.
ишни судда кўриш жараёнида ҳам низоли дўконни бузиб таш
-
лаганини тасдиқловчи биронта далил тўпланмаган.
шу сабабли биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъвосини 
рад этиш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилган.
апелляция ва кассация инстанцияси судларининг қарорлари 
билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   269   270   271   272   273   274   275   276   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish