152
товони билан бирга зарарни камайтириш учун қилган хара-
жатини ҳам тўлаб беради.
даъвогар «Фармон бобо» Фх хўжалик судига мурожаат қилиб,
жавобгар «Ўзагросуғурта» даскдан 20 000 000 сўм суғурта то
-
вони ва 2 000 000 сўм суғурта ҳодисасини бартараф қилиш учун
қилинган харажатни, жами 22 000 000 сўм ундиришни сўраган.
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво
талаби қисман қаноатлантирилган.
иш ҳужжатларидан кўринишича, «Фармон бобо» Фх ва
«Ўзагросуғурта» даск ўртасида 2009 йил 7 мартда «Қишлоқ
хўжалиги экинларидан кам ҳосил олиниши натижасида кўри-
ладиган молиявий зарарни суғурталаш тўғрисида»ги шартно
-
ма тузилган. унга кўра, суғурта компанияси суғурта қилди-
рувчи – Фхга ерёнғоқ ва макка экинидан суғурта таваккалчилик-
лари туфайли кам ҳосил олинганда кўриладиган
молиявий за
-
рарни қоплаш бўйича суғурта ҳимоясини берган. Ўз навбатида,
суғурта қилдирувчи шартнома бўйича ҳисобланган суғурта муко
-
фотини белгиланган муддатда суғурталовчига тўлаб бериш маж
-
буриятини олган. суғурта ҳодисаси содир бўлганда, суғурталовчи
суғурта қилдирувчига суғурта полисларига асосан 20 000 000 сўм
суғурта пули тўлаб бериши белгиланган. шартномада суғурта
ҳодисаси сифатида Фхга тегишли
экинларнинг зараркунанда
ҳашаротлар, сув тошқини, қурғоқчилик ва бошқа табиий офатлар
-
дан зиён кўриши кўрсатилган.
Фх суғурта компаниясига мурожаат қилиб, Фхга тегишли
экин майдонларига зараркунанда ҳашаротлар туша бошлаганлиги
-
ни маълум қилган. суғурта компанияси ва тегишли ташкилотлар
вакиллари ер майдонларини кўздан кечиришган ва бу ҳақда дало
-
латнома расмийлаштирилган. шундан сўнг суғурта компания си
Фхга зараркунанда ҳашаротларга қарши тегишли кимёвий дори
-
ларни сепиш тўғрисида кўрсатма берган. Фх суғурта
компания
-
си кўрсатмасига асосан дарҳол 2 000 000 сўм қийматдаги тегишли
кимёвий дори воситаларини зарарланиш авж олишининг олдини
олиш мақсадида экин майдонига сепган.
Фх томонидан кўрилган чоралар ҳам фойдасиз бўлиб, экин
майдони аксарият қисми ҳашаротлардан жиддий зарарланган.
натижада Фх ерёнғоқ ва макка экинларидан жуда кам миқдорда
ҳосил олиб, катта миқдорда молиявий зарар кўрган.
153
шу сабабли Фх судга мурожаат қилиб, суғурта компания
-
сидан 20 000 000 сўм суғурта товони ва 2 000 000 сўм суғурта
ҳодисасини бартараф этиш учун қилинган харажатни ундиришни
сўраган.
биринчи инстанция суди даъво талабини қисман қаноат-
лантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 20 000 000 сўм суғурта
товонини ундирган, 2 000 000 сўм қилинган харажатни ундириш
-
ни рад этишни лозим топган.
биринчи инстанция суди даъвони қисман қаноатлантиришда
томонлар ўртасида тузилган суғурта шартномасида суғурта
ҳодисаси хавфини камайтириш учун қилинган харажатнинг
суғурталовчи томонидан тўланиши
назарда тутилмаганлигига
асосланган.
Ваҳоланки, Фк 952-моддасининг биринчи ва иккинчи
қисмларига кўра, мулкий суғурта шартномасида назарда тутил
-
ган суғурта ҳодисаси юз берганида, суғурта қилдирувчи эҳтимол
тутилган зарарни камайтириш учун оқилона ва мумкин бўлган
чораларни кўриши шарт. суғурта қилдирувчи
бундай чораларни
кўрар экан, агар ўзига маълум қилинган бўлса, суғурталовчининг
кўрсатмаларига амал қилиши лозим.
зарарни камайтириш мақсадида қилинган, суғурталовчи
қоплаши лозим бўлган харажатлар, агар бундай харажатлар за
-
рур бўлган бўлса ёки суғурталовчининг кўрсатмаларини бажариш
учун қилинган бўлса, тегишли чоралар фойдасиз бўлиб чиқса ҳам,
суғурталовчи томонидан қопланиши лозим.
бундай харажатлар
суғурта суммасининг суғурта қийматига нисбатига мутаносиб ра
-
вишда, бошқа зарарларни қоплаш билан биргаликда улар суғурта
пулидан ошиб кетиши мумкинлигидан қатъи назар, қопланади.
шу боис кассация инстанцияси суди биринчи инстан
-
ция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони тўлиқ
қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилган.
Do'stlaringiz bilan baham: