Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


ҳал қилув қарори (қарор)нинг кириш қисмида суд



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet348/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   344   345   346   347   348   349   350   351   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

2. ҳал қилув қарори (қарор)нинг кириш қисмида суд 
муҳокамаси ўтказилган жой ва ишнинг ёпиқ ёки очиқ сайёр 
суд мажлисида кўриб чиқилганлиги тўғрисидаги маълумот-
лар кўрсатилади.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси «Ўзқишлоқхўжалик-
машлизинг» ак Қашқадарё вилоят филиали манфаатида хўжалик 
судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар «оброн 
бойғунди» Мтпдан 4 913 000 сўм ундиришни сўраган.
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво 
талаби қисман қаноатлантирилган.
аниқланишича, биринчи инстанция суди суд муҳокамаси 
Қашқадарё вилоят хўжалик суди биносида очиқ суд мажли
-
сида ўтказилган бўлса-да, бу ҳақдаги маълумотлар ҳал қилув 
қарорининг кириш қисмида кўрсатилмаган.
Ваҳоланки, олий хўжалик суди пленумининг 2007 йил 15 
июндаги «суднинг ҳал қилув қарори ҳақида»ги 161-сонли қарори 
5-бандининг учинчи қисмида қарорнинг кириш қисмида қарорни 
қабул қилган суднинг номи, суд таркиби, ишнинг тартиб рақами, 
суд муҳокамаси санаси ва жойи, ишда иштирок этувчи шахслар
-
нинг номи, низо предмети, суд мажлисида қатнашаётган шахслар
-
нинг ваколатлари кўрсатилган ҳолда фамилиялари, шунингдек 
ишнинг ёпиқ ёки очиқ, сайёр суд мажлисида кўриб чиқилганлиги 
кўрсатилиши лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган.
3. ҳал қилув қарорининг баён қисмида низонинг моҳияти, 
даъво аризаси юзасидан билдирилган фикр-мулоҳазалар ва 
ишда иштирок этувчи шахслар тушунтиришларининг қисқача 
баёни ифодаланиши лозим.
даъвогар «ххI-аср» хФ хўжалик судига мурожаат қилиб, жа
-
вобгар Қашқадарё вилоят ҳокимлиги инжиниринг компаниясидан 
237 314 000 сўм ундиришни сўраган.
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво 
талаби қисман қаноатлантирилган.
бироқ, ҳал қилув қарорининг баён қисми тўлиқ ёритилмаган. 
Яъни, унда низонинг моҳияти, унинг келиб чиқиш сабаблари, даъ
-
вогарнинг важлари, жавобгарнинг даъво аризаси юзасидан фикр-
мулоҳазалари ҳамда тарафлар вакилларининг тушунтиришлари 
кўрсатилмаган.


508
шунингдек, даъвогар вакилининг даъвони қаноатлантиришни, 
жавобгар вакилининг даъвони қаноатлантиришни рад этиш 
тўғрисидаги фикрлари кўрсатилган. Ваҳоланки, ишда жавобгар
-
нинг даъво аризасига нисбатан ёзма фикри мавжуд бўлиб, унда 
даъво талабига нисбатан эътирозлари билдирилган.
хпк 138-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, ҳал қилув 
қарорининг баён қисмида даъво аризасининг, унинг юзасидан 
билдирилган мулоҳазанинг, бошқа тушунтиришларнинг, ишда 
иштирок этувчи шахслар аризаларининг қисқача баёни ифодала
-
ниши лозим.
шунингдек, олий хўжалик суди пленумининг 2007 йил 15 
июндаги «суднинг ҳал қилув қарори ҳақида»ги 161-сонли қарори 
5-бандининг олтинчи қисмида қарорнинг баён қилиш қисми даъ
-
во аризанинг (аризанинг) қисқа баёнини, ишда иштирок этув
-
чи шахс ларнинг даъво аризаси (аризаси) ёки унга эътирозларга 
нисбатан ўз талабларини ўзгартирганликлари, суд томонидан 
ўтказилган ҳаракатлар тавсифини ўз ичига олиши лозимлиги 
ҳақида тушунтириш берилган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   344   345   346   347   348   349   350   351   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish