Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


Ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet272/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   268   269   270   271   272   273   274   275   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

3. Ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг 
ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида ҳал қилув қарори ва 
қарор қабул қилингани суд қарорларини бекор қилинишига 
асос бўлади.
«поёнов турсун зиёдуллаевич» Фх сурхондарё вилоят 
хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар 
денов туман ҳокимлиги ва «Муҳриддин хусанов баҳромович» 
Фхга нисбатан туман ҳокимлигининг 2006 йил 19 июндаги 735-
сонли ва 2006 йил 27 июндаги 741-сонли қарорларини ҳақиқий 
эмас деб топишни ҳамда туман ҳокимлигининг 2006 йил 25 март
-
даги 271-сонли қарорини ҳақиқий деб топишни сўраган.
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво 
талаблари қисман қаноатлантирилиб, денов туман ҳокимлигининг 
2006 йил 19 июндаги 735-сонли қарори ҳақиқий эмас, 2006 йил 25 


406
мартдаги 271-сонли қарори ҳақиқий деб топилган ва даъвонинг 
туман ҳокимлигининг 2006 йил 27 июндаги 741-сонли қарорини 
ҳақиқий эмас деб топиш қисми бўйича иш юритиш тугатилган.
апелляция инстанцияси судининг 2006 йил 16 августдаги 
қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
кассация инстанцияси судининг 2006 йил 22 ноябрдаги қарори 
билан суд қарорларининг денов туман ҳокимлигининг 2006 йил 
25 мартдаги 271-сонли қарорини ҳақиқий деб топиш қисми бекор 
қилинган, даъвонинг шу қисми бўйича иш юритиш тугатилиб, суд 
қарорларининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган.
протестда суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш 
учун биринчи инстанция судига юбориш сўралган.
ишдаги ҳужжатларга қараганда, денов туманидаги «ш. ху
-
дойназаров» шхни қайта ташкил этиш комиссиясининг 2006 
йил 25 мартдаги йиғилиш баёни билан 1–15-сонли лойиҳа 
бўйича и. поёнов танлов ғолиби деб топилган ва денов туман 
ҳокимлигининг шу кунги 271-сонли қарори билан унга 21,8 га ер 
майдони ажратилган.
«ш. худойназаров» шхни қайта ташкил этиш комиссия
-
си ҳужжатлари туман прокуратураси томонидан ўрганилганда, 
и. поёнов томонидан қалбаки ҳужжатлар асосида жиноий йўл би
-
лан тендер танлови ғолиблигини қўлга киритганлиги аниқланиб, 
ушбу ҳолат юзасидан и. поёнов ва бошқаларга нисбатан жиноят 
иши қўзғатилган.
денов туман прокурорининг қайд этилган протести асоси
-
да туман ҳокимлигининг «и. поёновга Фх ташкил этиш учун ер 
майдони ажратиш тўғрисида» 2006 йил 25 мартдаги 271-сонли 
қарори туман ҳокимлигининг 2006 йил 14 июндаги 735-сонли 
қарори билан бекор қилинган.
туман ҳокимлигининг 2006 йил 27 июндаги 741-сонли қарори 
асосида ширкат хўжалигини қайта ташкил этиш комиссиясининг 
2006 йил 21 июндаги 13-сонли баённомаси асосида б. нормуро
-
довга Фх ташкил этиш учун 21,8 га ер майдони ажратилган.
суд қарорлари билан денов туман ҳокимининг «и. поёновга 
Фх ташкил этиш учун ер майдони ажратиш тўғрисида» 2006 йил 
25 мартдаги 271-сонли қарорини бекор қилиш тўғрисида»ги 735-
сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилган бўлса-да, лекин туман 
ҳокимлигининг 271-сонли қарори асосида туман ҳокимлиги ва 


407
«поёнов турсун зиёдуллаевич» Фх ўртасида ер участкасини узоқ 
муддатли ижарага олиш шартномаси тузилганлиги ҳамда Фхга 
21,8 га ер майдони ҳақиқатда ажратилганлиги, ушбу ер майдо
-
ни қандай ҳуқуқий ҳужжат асосида ва кимнинг фойдаланишида 
эканлиги ўрганилмаган.
бундан ташқари, хўжалик суди томонидан и. поёнов ва 
бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилганлиги ҳолати би
-
лан хўжалик иши низосининг ўзаро алоқадорлиги муҳокама 
қилинмаган.
шунингдек, даъво аризасида туман ҳокимлигининг «б. нор
-
муродовга Фх ташкил этиш учун 21,8 га ер майдони ажратиш 
тўғрисида» 2006 йил 27 июндаги 741-сонли қарорини ҳақиқий 
эмас деб топиш даъво талаби қўйилган бўлса-да, хўжалик суди 
томонидан туман ҳокимлигининг қайд этилган қарори асосида 
ташкил этилган «Муҳриддин хусанов баҳромович» Фхни ишга 
жавобгар сифатида жалб қилинмай, уни суд мажлисида иштирок 
этиши таъминланмай, унинг ҳуқуқ ва манфаатлари бузилишига 
йўл қўйилган.
натижада «Муҳриддин хусанов баҳромович» Фхнинг ҳуқуқ 
ва мажбуриятлари тўғрисида суд қарорлари қабул қилинган.
олий хўжалик суди Раёсатининг 2007 йил 26 апрелдаги 
қарори билан иш бўйича қабул қилинган суд қарорлари бекор 
қилиниб, иш янгидан биринчи инстанция судида кўриш учун 
юборилган.
ишни янгидан кўриш жараёнида «Муҳриддин хусанов 
баҳромович» Фх судга қарши даъво аризаси билан мурожаат 
қилиб, денов туман ҳокимининг 2006 йил 25 мартдаги 271-сонли 
ва 2006 йил 4 сентябрдаги 860-сонли қарорларини ҳақиқий эмас 
деб топиб, бекор қилишни ва денов туман ҳокимининг 2006 йил 
14 июндаги 735-сонли, 2006 йил 27 июндаги 741-сонли қарорлари 
асосида поёнов исроилдан 1–15-лойиҳадаги 21,8 га ер майдони
-
ни қайтаришни ва «поёнов турсун зиёдуллаевич» Фхнинг барча 
даъволарини рад қилишни сўраган.
биринчи инстанция судининг 2007 йил 31 майдаги ҳал қилув 
қарори билан даъво талабининг денов туман ҳокимининг 2006 
йил 19 июндаги 73,5-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш 
қисми рад этилиб, даъвонинг қолган қисми бўйича иш юритиш 
тугатилган. Қарши даъво аризаси эса қаноатлантирилган.


408
биринчи инстанция суди томонидан даъвогарнинг мазкур 
ерга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган 
ҳужжатларининг мавжуд эмаслигини бирор-бир далил билан ис
-
ботланмаган, даъвогарнинг ер участкасига эгалик қилиш ҳуқуқи 
бўлмаса, унда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириб бе
-
риш тўғрисидаги контрактация шартномалари қайси асослар би
-
лан тузилганлиги ҳолатига аниқлик киритилмасдан даъвогарда 
ерга эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжати йўқ деган 
хулосага келинган. лекин ушбу ҳужжатларни берувчи ваколатли 
идоралардан бу ҳақда тегишли маълумот олинмаган ва аниқлик 
киритилмаган.
2006 йил 5 апрелда денов тумани ҳокимлиги ва «поёнов тур
-
сун зиёдуллаевич» Фх ўртасида ерни узоқ муддатли ижарага бе
-
риш шартномаси тузилганлиги ва у ҳозирги кунда ҳам қонуний 
кучида турганлиги, Фхга ажратилган ер участкаси харитасининг 
мавжудлиги ва ваколатли идоралар томонидан тасдиқланганлиги, 
ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи 2006 йил 24 сен
-
тябрда берилган гувоҳномаси мавжудлиги ва у қонуний куч
-
да турганлиги ҳамда давлат буюртмасига оид қишлоқ хўжалик 
маҳсулотларини етиштириш бўйича 2006 йил ва 2007 йиллар кон
-
трактация шартномалари ҳам мавжудлиги ҳолатларига эътибор 
берилмаган, ушбу ҳужжатларнинг мавжудлигини аниқлаш бўйича 
тегишли ваколатли идоралардан маълумотлар олинмаган.
биринчи инстанция суди даъвогарда ушбу ҳужжатлар мавжуд 
эмас деган хулосага келиб, екнинг 23 ва 31-моддаларини асос 
қилиб, даъвогарнинг туман ҳокимининг 2006 йил 19 июндаги 735-
сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво тала
-
бини рад этган.
биринчи инстанция суди и. поёнов ва бошқаларга нисбатан 
жиноят иши қўзғатилганлиги ҳолати билан мазкур хўжалик иши 
низосининг ўзаро алоқадорлигини ўрганиб чиқиб, ушбу жиноят 
иши жиноят ишлари бўйича шеробод тумани судининг 2006 йил 
6 декабрдаги ажрими билан Ўзбекистон Республикаси жпкнинг 
84-моддаси 1-қисми 2-бандига биноан уларнинг айблилик маса
-
ласи муҳокама қилинмасдан жиноят иши иш юритувдан тугатил
-
ганлигини қайд этган.
бундан хулоса қилинадиган бўлса, даъвогар «поёнов турсун 
зиёдуллаевич» Фхга ер участкасини ажратиш тўғрисидаги туман 


409
ҳокимининг 2006 йил 25 мартдаги 271-сонли қарори денов тумани 
прокуратурасининг и. поёнов ва бошқаларга қўзғатилган жиноят 
ишига асосан уларнинг айби борлиги сабабли бекор қилинганлиги 
тўғрисидаги туман ҳокимининг 2006 йил 19 июндаги 735-сонли 
қарорини қабул қилинишига олиб келган.
бироқ уларнинг айбдор эканлиги суд ҳукми билан 
тасдиқланмаганлиги сабабли туман ҳокимининг мазкур 735-сонли 
қарори асоссиз қабул қилинган кўринади. шу сабабли ушбу қарор 
«поёнов турсун зиёдуллаевич» Фх ва унинг бошлиғи и. поёнов
-
нинг фуқаролик ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган 
манфаатларини бузадиган ҳужжат ҳисобланади.
апелляция инстанцияси суди 2007 йил 27 июндаги қарори 
билан ҳал қилув қарори иш бўйича барча далилларни текши
-
риб кўрилмасдан, ишга тааллуқли бўлган далилларни олиш чо
-
ралари кўрилмасдан, жавобгарнинг билдирган важларига ва иш 
ҳужжатларидаги далилларга ҳуқуқий баҳо берилмасдан асоссиз 
хулосага келинган деб ҳисоблаб, ҳал қилув қарорини бекор қилиш 
ва янги қарор қабул қилиш тўғрисида тўхтамга келган. унга кўра, 
даъвогарнинг даъвоси қисман қаноатлантирилиб, денов туман 
ҳокимининг 2006 йил 19 июндаги 735-сонли қарори ҳақиқий эмас 
деб топилган. даъвонинг қолган қисми бўйича иш юритиш ту
-
гатилган. жавобгар «Муҳриддин хусанов баҳромович» Фхнинг 
қарши даъвоси рад этилган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   268   269   270   271   272   273   274   275   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish