Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


(Олий хўжалик суд Раёсатининг



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet270/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   266   267   268   269   270   271   272   273   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

(Олий хўжалик суд Раёсатининг
2008 йил 28 августдаги 137-сонли қарори
билан тасдиқланган)
3.3. 2006–2008 ЙИЛЛАР МОБАЙНИДА СУД қАРОРЛАРИ 
НАзОРАТ ТАРТИБИДА БЕКОР қИЛИНИБ, ЯНгИДАН 
КЎРИШгА юБОРИЛгАН ХЎжАЛИК ИШЛАРИНИ 
КЎРИШгА ОИД СУД АМАЛИЁТИ
1. ХПК 138-моддасининг олтинчи қисмига кўра ҳал 
қилув қарорининг хулоса қисмида ҳар бир даъво тала-
бини қаноатлантириш ёки қаноатлантиришни рад этиш 
тўғрисидаги хулосалар бўлиши лозимлиги белгиланган.
даъвогар «Nikos-art» МЧж хўжалик судига даъво аризаси 
билан мурожаат қилиб, жавобгар Ятт Э. люманова билан ту
-
зилган ижара шартномасини бекор қилишни ҳамда 135 000 сўм 
миқдоридаги (апрель, май, июнь ойлари учун) ижара ҳақини, те
-
гишли ойларда фойдаланилган коммунал хизматлар учун 40 000 
сўм ва 26 250 сўм миқдорида неустойка ундиришни сўраган.
суднинг ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қисман 
қаноатлантирилган. Ятт Э. люманова ҳисобидан «Nikos-art» 
МЧж фойдасига 135 000 сўм асосий қарз, коммунал харажатлар 
учун 40 000 сўм ва 26 250 сўм неустойка ундирилган. 03–04/668-
сонли ижара шартномаси бекор қилинган.


402
иш апелляция ва кассация инстанциясида кўрилмаган.
протестда ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан 
кўришга юбориш сўралган.
иш ҳужжатларидан кўринишича, «Nikos-art» МЧж билан Ятт 
Э. люманова (ижарачи) ўртасида 2005 йил 1 октябрда тузилган 
03–04/668-сонли ижара шартномаси шартларига кўра, ижарачига 
42,45 кв.м. майдондаги 2 хонадан иборат нотураржой бино 45 000 
сўм миқдордаги ижара ҳақи, шунингдек коммунал хизматлар 
ҳақини тўлаб бориш шарти билан ижарага берилган.
ишни кўриш жараёнида даъвогар даъво талабларини 
кўпайтириш тўғрисида ариза билан мурожаат қилиб, суддан 
қўшимча июль ва август ойлари учун ҳам 90 000 сўм ижара 
ҳақини, шунга мувофиқ ушбу ойлар учун 23 000 сўм коммунал 
хизматлар ҳақини ҳамда 450 000 сўм бой берилган фойдани унди
-
риб беришни сўраган.
хпк 138-моддасининг 6-қисмига кўра ҳал қилув қарорининг 
хулоса қисмида ҳар бир даъво талабини қаноатлантириш ёки 
қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги хулосалар бўлиши ло
-
зимлиги белгиланган.
суд ҳал қилув қарорининг баён қисмида қўшимча даъво та
-
лабларини кўрсатиб ўтган бўлса-да, ҳал қилув қарорининг хулоса 
қисмида улар ҳақида қарор қабул қилмаган.
шунингдек, ижара шартномасини бекор қилишда Фкнинг 
384-моддаси шартномани бекор қилиш тартиби тўғрисидаги 
қоидаларга амал қилмаган. ушбу модданинг иккинчи қисмига 
кўра бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш 
ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан ке-
йингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шар
-
тномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида 
эса – ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шар
-
тномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга 
тақдим этиши мумкинлиги белгиланган.
ишда шартномани бекор қилиш ҳақида таклиф кўрсатилган 
хат мавжуд бўлиб, у жавобгарга юборилганлиги ёки топширил
-
ганлиги тўғрисида далил мавжуд эмас.
бундан ташқари, коммунал хизматлар учун қилинган харажат
-
ларни жавобгардан ундириш тўғрисидаги даъво талабини даъво
-
гар бирламчи ҳужжатлар билан исботлаб бера олмаган.


403
олий хўжалик суди Раёсатининг 2007 йил 30 августда
-
ги қарори билан биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли 
ҳолатларни тўлиқ аниқламасдан ҳал қилув қарори қабул 
қилганлиги сабабли, хпк 169-моддасининг биринчи қисми 
1-банди ва 200-моддаларига асосан ҳал қилув қарори бекор 
қилиниб, иш янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига 
юборилган.
ишни янгидан кўришда тарафлар вакилларининг важларини 
мукаммал ўрганиш, ҳар бир важни тасдиқловчи далилларни талаб 
қилиб олиш ва уларга ҳуқуқий баҳо бериш тўғрисида кўрсатма 
берилган.
биринчи инстанция суди томонидан иш янгидан кўриб 
чиқилиб, Раёсат кўрсатмалари бажарилган ҳолда 2007 йил 5 де
-
кабрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаблари 
рад қилинган. Чунки, даъвогар томонидан даъво талабларини ва 
етказилган зарарни тасдиқловчи далиллар судга тақдим этилма
-
ган.
шу сабабли, апелляция ва кассация инстанцияси судлари то
-
монидан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   266   267   268   269   270   271   272   273   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish