2. Монадалар ҳақидаги таълимотнинг назарий асослари утопик характердами ёки объектив ҳақиқатга яқинми? Тушунтиринг.
3. Ҳозирги даврда материянинг уч таркибий даражаси фарқланади:
- микродунё – «...дан ташкил топади»
- мегадунё – коинот дунёси
- макродунё – барқарор шакллар; уларни бир биридан фарқлай оласизми, бу даражалар бир бирига таъсир қиладими?
4. Геоцентрик ва ногеоцентрик моддий тизимлар нимаси билан бир-биридан фарқ қилади?
5. Космология ривожланишининг ҳозирги босқичи релятивистик космологиянинг устуворлиги билан тавсифланади. Релятивистик космология бутун дунёни мукаммал тавсифлашга даъво қилмайди, лекин чеклилик ва чексизликни биз яшаётган оламга татбиқан, унинг физикавий-макон тузилиши томонидан ўрганади. Релятивистик космологиянинг асосчилари кимлар? уларнинг яна қандай таълимотларини биласиз?
6. Айрим олимлар чексиз кенгаювчи Олам гипотезасини қабул қилганлар ва «Катта портлаш» концепциясига кўра, тахминан 17-20 миллиард йил олдин олам жуда кичкина ҳажмда ўта зич сингуляр ҳолатда бўлган, деб ҳисоблайдилар. Айрим олимлар фикрига кўра, кенгайиш ўрнини яна торайиш эгаллайди ва бутун жараён такрорланади. Шу асосда ҳаракатланувчи Олам гипотезаси илгари сурилган бўлиб, унга кўра тахминан ҳар 100 миллиард йилда янги цикл «катта портлаш»дан бошланади. Қайси фикрга қўшиласиз?
7. Нисбийлик назариясини ривожлантирувчи ва кучли, кучсиз, электромагнит ва гравитацион ўзаро таъсирларга нисбатан яхлит ёндашувчи ҳозирги табиий-илмий концепциялар маконнинг уч ўлчовлилиги ва вақтнинг бир ўлчовлилиги (у ўтмишдан келажакка қараб оқиши)ни моддий жисмлар борлиғининг эҳтимол тутилган ҳолларидан бири сифатида талқин қилади ва бизнинг Метагалактикамиз билан бир қаторда ўзга дунёлар ҳам мавжудлигини фараз қилиб, макон ва вақтнинг кўп ўлчовлилиги ғоясини илгари суради. Бошқа оламларда макон ва вақт бутунлай ўзгача тузилиш, кўламлилик ва шаклларга эга бўлиши мумкинлиги тахмин қилинади. Макон ва вақт кўп ўлчовли бўла оладими? асосланг.
Ҳаракат ва ривожланиш 1. Ҳозирги замон методологияси нуқтаи назаридан материя ҳаракат шаклларининг оддий чизиқли жойлашуви тўғри эмаслигини аниқ мисоллар билан исботлаб беринг.
2. Материя ҳаракатининг геологик шакли мавжудлиги ҳақидаги тахминни қабул қилиш мумкинми? фикрингизни асосланг.
3. Зенон апорияларида ҳаракатнинг қандай шакли ҳақида фикр юритилади?
4. Ҳаракатнинг информацион шакли ижтимоий асосга ёки табиий асосга эгами?
5. Сизнинг харакатингиз ҳаракатнинг қайси шакли билан характерланади?
6. Диалектика ва метафизика ҳаракатга қандай таъриф беради?
Макон ва вақт
Макон ва вақт ҳақидаги субстанционал ва релаятив концепцияларнинг ўзига хос хусусиятлари нималарда намоён бўлади?
Макон ва вақтнинг топологик ва метрик хоссаларини айнийлаштириш мумкинми?
Макон ва вақтнинг субстанционал ва реляцон концепцияларининг фарқи нимада?
Ижтимоий вақт –бу инсоннинг индивидуал-биологик вақтими ёки жамиятнинг мавжуд бўлиши вақтими?
Макон ва вақтнинг кўпўлчовлилиги иилмий асосга эгами?
Географик муҳит ва географик муҳит параметрлари орасида қандай алоқа мавжуд.
Географик мактабларнинг асосчилари кимлар?, уларнинг таълимотлари билан танишмисиз?
Сизнингча инсонни ғордан чиқишга нима мажбур қилган?
Жамиатни ўрганишда умумийсоциологик ва ижтимоий-фалсафий ёндошувлар бир-биридан нимаси билан фарқланади?
Глобал эволюционизмни қандай тушунасиз?
Инсон борлиғи
Онг тушунчасига баъзи ҳолларда англаш, бошқа ҳолларда инсоннинг қобилиятини намоён қилиш ҳолати, яна бошқа ҳолларда онгнинг мазмуни деган қараш шаклланган. Физиологлар онг деганда уйқуга қарши фаол нормал ҳолатни тушунадилар, психологлар учун онг бу қандайдир нарсага эътибордир.
Сизнингча онг нима?(ҳар бир мутахассисликка тегишли) Фикрингизни изоҳланг
Индивидуал онг борлиғи ва ижтимоий онг борлиғини қайси кўрсатгичлар асосида фарқлаш мумкин, аниқ мисоллар билан фикрингизни исботланг.
Антроп таамойилнинг моҳиятини биласизми?
Инсон онгли мавжудод. Инсоннинг бошқа яна қандай моҳияти биласиз