“Стресс билан курашишга ўрганишингиз керакми?” тести ( А. И. Тащева, 2000).
Кўрсатма: Қуйидаги 10 та саволга “Ҳа” ёки “Йўқ” деб жавоб беринг:
Сиз атрофдагиларнинг эътиборига жавобан эътибор қарата олмайдиган даражада ўзингизни чарчаган ҳис қиласизми?
Арзимаган нарсаларга жиззакилик қилган пайтларингиз бўладими?
Таътил ёки дам олиш кунларидан кейин ўзингизни чарчаган ҳис қилган пайтларингиз бўлганми?
Кечга томон бўйнингиз қотиб қолган, елкаларингиз мускуллари зирқираётган, белингизда оғриқ пайдо бўлган пайтлар бўлганми?
Оиладаги низолардан бошингиз оғрийдими?
Низолар ҳазм қилишингизнинг бузилишига олиб келадими?
Баъзан жуда йиғлоқи ёки йиғлаб юборадиган даражада бўлиб қоласизми?
Сиз эмоционал хафалигингизда нафас қисиши ёки терига тошма тошиши кузатиладими?
Бирор бир ишни бошлаш учун бор кучингизни тўплашингиз керак бўлган бир пайда бирданига касаллик хуруж қилиб қолганини ҳис қилган пайтлар бўлганми?
Ўзгаларнинг муаммоларини ҳал қилишга жуда кўп вақт сарфлаётганлигинигиз туфайли ўзингизга вақт қолмаётгандек туюладими?
“Ҳа” жавобларини санаб чиқинг, 4 дан ортиқ чиқса, стресс Сизнинг жуда кўп заҳираларингизни эгаллаётган ва демакки, соғлиғингизни емираётганлиги ҳақида ўйлаб кўриш вақти келди. Психологик жиҳатдан ўз устингизда ишланг, психолог қабулига ёзилинг, соғломлаштирувчи машқлар бажаринг ва банан, киви, апелсин, ёнғоқ ва шоколад каби маҳсулотларни тез-тез истэъмол қилинг. Психологик саломатлик бўйича ҳамда бадиий адабиётлар ҳам ўқишни канда қилманг.
“Саёҳат” машқи (медитация)
Психолог иштирокчиларга қулай жойлашиб олишни таклиф қилади ва сокин ёқимли мусиқа қўяди.
Кўзларингизни юминг... тасаввур қилинг, Сиз саёҳатга кетдингиз. Сиз кўплаб давлатларга бориб, турли инсонлар билан танишдингиз.
Мана Сиз кенг, ям-яшил дала бўйлаб автомобилда кетяпсиз. Атрофингизда капалаклар, ниначилар учиб юрибди. Асаларилар вижжиллаб учиб юрибди – улар асал йиғяптилар. Қушлар куйлаяпти — улар Сизнинг дала орқали кетётганингиздан хурсанд. Гулларнинг хушбўй ифори, майсаларнинг барра хиди тараляпти. Тепаликда жуда чиройли саройни кўрдингиз. Нимадир Сизни ўша томонга чорлаяпти. Ва Сиз саройга олиб борадиган йўл бўйлаб кета бошладингиз.
Саройга кирар экансиз, унинг гўзаллигидан хайратландингиз. Бу ерда ҳамма нарса қулай ва чиройли, худди бу кошона Сиз учун қурилгандек. Сиз бу ердан ўзингиз учун муҳим бир нарса топишингизни тушуняпсиз. Сиз сарой бўйлаб енгил ва ишонч билан қадам босяпсиз.
Тасаввур қилинг, Сиз сарой бўйлаб айланиб, ўзингизга керакли бўлган ўша нарсани топиб олдингиз...(пауза 5-10 сония)
Сиз бу муҳташам саройдан топган ҳамма нарсангиз ўзингиз билан қолади, Сиз қайтаётганингизда бунарсалар ўзинигиз билан қолади. Энди эса чуқур нафас олинг... ва чиқаринг. Барча яхши нарсаларни ўзингиз билан олишинигиз мумкин. Ва аста-секин кўзларингизни очинг ва бизнинг олдимизга қайтинг.
Do'stlaringiz bilan baham: |