Стресс ҳолатини аниқлаш режа


Стресс вақтида онг ва тана ҳолати



Download 37,5 Kb.
bet4/5
Sana25.02.2022
Hajmi37,5 Kb.
#291933
1   2   3   4   5
Bog'liq
5-СТРЕСС ҲОЛАТИНИ АНИҚЛАШ

Стресс вақтида онг ва тана ҳолати
Стресс бу куч жиҳатдан организм устидан ҳукумронлик қилиш бўлиб, у учта даражада намоён бўлади: интеллектуал, фикрловчи ва ҳиссий. Дастлаб ахборот интеллектуал (онг ва онг остида) ишланади, сўнг кучли ёки кучсиз ҳиссиёт сезилади ва ниҳоёт физикавий даражада мустаҳкамланади. Агарда танангизга қулоқ тутсангиз, сиз қайсидир мускулингизни таранглашганини сезасиз. Бу жағ ёки орқа мускулларингиз бўлиши мумкин. Бу ҳодисани машҳур немис руҳшуноси Курт Райх “мускул ханжари” деб номлайди. Бу ҳолат асосан дам олмай ишлайдиган кишиларда учрайди. Бу тарангланиш қолдиғи бўлиб, рўёбга чиқмаган хохиш ва манфий ҳиссиётлар туфайли келиб чиқади. Мускулнинг тиришиб қисқариши инсоннинг муайян руҳий муаммоларини акс эттиради4.
Онг ва тананинг тахдид ҳолатлари (босим, кучланиш, танглик) асабийлик, таранглик ва нотинчлик билан боғлиқ. Бу ҳолатлар асосан 15-20 ёшдан сўнг бошланади. Мутахассисларнинг таъкидлашларича, инсоннинг кучли ҳиссий қўзғалиш ҳолати стрессни келтириб чиқаради. Шуни таъкидлаш лозимки, нафақат салбий ҳиссиётлар (турли мусибатлар, яқин кишисининг йўқотилиши), балки ижобий ҳиссиётлар (оилада фарзанднинг дунёга келиши, оила қуриш, бирор ютуққа эга бўлиш) ҳам стрессни келиб чиқишига сабаб бўлади. Стресс вақтида кенг тарқалган симптомлар бу бош оғриғи, депрессия, уйқусизлик, жинсий ҳаётнинг бузилиши, юракнинг тез уриши, диққатни қийинлик билан тўплаш, кўкрак бўшлиғида ва қорин соҳасида оғриқ сезиш, юзаки нафас, ҳавонинг етишмаслиги, қалтираш, тана ҳароратини кескин кўтарилиши, кўнгил айниши, қўл ва оёқларда санчиқнинг пайдо бўлиши ва ҳоказо.
Умуман олганда стрессга олиб келувчи манбалар икки (ташқи ва ички)га бўлинади. Ташқи манбаларга: янги яшаш жойи, янги иш жойи, яқин инсонининг ўлими, ажралишлар, маблағ билан боғлиқ муаммолар, кунлик ташвишлар, ўта маъсулятлилик, оилавий муносабатлар ва баҳслар киради. Стрессга олиб келувчи ички манбаларга: ўз-ўзини баҳолаш, ишонч, қатиятлилик киради. Бу ҳолатни ҳар инсон бошидан кечирган бўлиши, ҳатто соғлигини ҳам йўқотган бўлиши мумкин.
Стресс билан травмадан кейинги стрессли шок ҳолати бир биридан кескин фарқланади. Стрессли шок бир неча дақиқа ёки соатдан сўнг тарқалади, ҳақиқий стресс эса энг ками бир неча ойлаб давом этади. Шунинг учун ҳам стрессни оддий ҳолат деб қараш натижасида кўплаб юрак-томир ва онкологик касалликларнинг келиб чиқиши аниқланган. Демак, стесс ҳолатига мослашиш қийин, чунки у ғойибдаги (кўринмас) қотил бўлиб, бизни организмимизни кундан-кунга емириб нобуд қилади5.


Хулоса
Инсон стресс ҳолатида узоқ вақт бўлса, ҳаттоки ташқи кўринишидан тинч бўлганда ҳам руҳият билан боғлиқ ҳаракатлар бузилади. Натижада бундай кишиларда гастрит, язва, гормонал тизимнинг бузилиши, мускул кучининг пасайиши, иммунитетнинг тушиши, даврий ҳолсизлик ва бошқа ҳолатлар ривожланади6.
Стрессни келтириб чиқарувчи таъсирловчи дастлаб мияда ишланади. Агарда таъсирловчи организм учун зарарсиз бўлса, у ҳолда организм бу таъсирловчига нисбатан бефарқ бўлади. Борди-ю таъсирловчи ноқулай ёки хафли бўлса, у ҳолда кучли ҳиссий жавоб қайтарилади ва навбатдаги келадиган ахборотни киришига тўсқинлик қилади. Стрессор мияда ҳиссий реакцияларни чақирувчи омил бўлиб, унинг даражасига қараб организмнинг ҳолатини билиш мумкин. Кучли ҳиссий қўзғалишлар вегететив асаб марказини қўзғатади, айниқса симпатик нервни фаоллаштиради. Фаоллашган симпатик асаб тизими эса соматик ва ички органларни функционал қобилятини оширади.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, стресс организмнинг соматик ва вегетатив органларнинг функцияларини оширади. Натижада организмнинг энергетик ва пластик заҳиралари сафарбар этилади. Бу ҳолат адаптациянинг номахсус таркибий қисми ҳисобланади.



Download 37,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish