Стресс ҳолатини аниқлаш режа


Стресснинг инсон учун таъсири



Download 37,5 Kb.
bet3/5
Sana25.02.2022
Hajmi37,5 Kb.
#291933
1   2   3   4   5
Bog'liq
5-СТРЕСС ҲОЛАТИНИ АНИҚЛАШ

Стресснинг инсон учун таъсири
Стресслар одам учун хавфли ва ижобий бўлиши мумкин. Инсон ҳаёти давомида жуда кўплаб уй-фикрлар пайдо бўлади, буларнинг барчаси мияга катта юк юклайди. Натижада руҳиятнинг мосланиш функцияси пасаяди ва стрессга олиб келади. Стрессларсиз ҳаёт кечириб бўлмайди, чунки стрессларнинг бўлмаслиги бу ўлим билан баробар деган эди Г.Селье. Демак стресс организмнинг фавқулотдаги ҳолатларга носпецифик реакциясидир.
Стресс организмнинг нобуд бўлишига олиб келиши мумкин, лекин соғлом одам организмида ноқулай омилларга қарши курашиш механизми мавжуд. Бу механизм организмнинг ҳаёти ва соғлигини хавф остида қолдирувчи таъсиротлар вақтида буйрак усти безининг мағиз моддасидан адреналин ажратиш орқали хулқ-атвор реакцияларини фаоллаштиради. Адреналин гипоталамусга таъсир этиш орқали буйрак усти безининг пўстлоқ қаватидан глюкокортикоидлар секрециясини кучайтиради. Глюкокортикоидлар эса организмнинг турли зарарли таъсиротларга қаршилик кўрсатиш қобилиятини оширади, ёғ деполаридан ёғнинг сафарбар этилиши ва энергия манбаи сифатида сарфланишини кучайтиради. Ноқулай омиллар таъсир этганда буйрак усти бези мағиз ва пўстлоқ моддаларининг секретор фаолиятларининг кучайиши яъни, қонда адреналин ва глюкокортикоидлар миқдорининг кескин ортиши муҳим аҳамият касб этади.
Глюкокортикоидларнинг организм функцияларига таъсири қуйидаги самараларда намоён бўлади:
1. Моддалар алмашинувининг барча турларига айниқса, оқсил алмашинувига: глюкокортикоидлар таъсирида қон плазмасидан хужайраларга аминокислоталар транспорти камаяди, натижада оқсиллар парчаланиши кучаяди, мускулларнинг массаси камаяди, жароҳатларнинг битиши секинлашади ва остеопороз кузатилади. Ҳазм йўлларидаги шиллиқ пардани қопловчи мукоид ҳимоя қаватида оқсиллар камайиши оқибатида хлорид кислота ва пепсиннинг зарарлантирувчи таъсири кучайиб, шиллиқ пардада яралар ривожланиши мумкин;
2. Яллиғланишга қарши таъсир: глюкокортикоидлар яллиғланиш реакциясининг барча босқичларини сусайтиради ва томирлар деворининг ўтказувчанлигини пасайтириш орқали яллиғланишга қарши таъсир этади. Шунингдек, лейкоцитлардан интерлейкин ажратилишини пасайтириш йўли билан интерлейкиннинг гипоталамусдаги иссиқлик ҳосил қилиш марказини қўзғалишини пасайтиради ва яллиғланиш жараёнларидаги иситманинг олдини олади.
3. Аллергияга қарши таъсир: лизосомаларни стабиллаштириб, аллергик реакцияларни кучайтирувчи омилларнинг ҳосил бўлишини сусайтиради.
4. Глюкокортикоидлар антителолар ҳосил бўлишини ва фагоцитоз жараёнларини пасайтириш орқали ҳужайра ва гуморал иммунитетни сусайтиради.
5. Артериал қон босимини бир меъёрда сақлашда қатнашиш: қон томирлар деворининг томир торайтирувчи омиллар таъсирига сезувчанлигини ошириб, натрий ҳамда сувнинг организмдан чиқарилишини камайтиради ва ҳаракатдаги қон хажмини оширади. Глюкокортикоидларнинг мана шу гипертензив таъсири ва гипергликемик самараси туфайли улар беморни карахтлик ҳолатидан чиқаришда кенг қўлланилади. Юқоридагиларга асосланиб, глюкокортикоидларни ҳимоя (адаптация) гормони деб атасак хато қилмаймиз2 .
Глюкокортикоидларнинг юқорида таъкидлаб ўтилган метаболитик эффекти физиологик шароитларда балансланган бўлади. Глюкокортикоидлар, айниқса кортизол зарурат бўлганда организмнинг энергетик материал билан тезда таъминлайди. Уларнинг бу роли ҳаёт учун муҳим бўлиб ҳисобланади. Айниқса, ўткир стрессли вазиятларда биринчи навбатда гипоталамо-гипофизар - буйрак усти безининг тизими фаоллашади. Натижада кортизолнинг қондаги миқдори тезда ортади, лекин иккинчи марта стресс таъсир этганда ёки стресс омилнинг таъсири узоқ вақт давом этса, у ҳолда бу тизим мослашади.
Стресс вақтида кортизолнинг иккинчи муҳим функцияси, яъни имкон яратувчи тизимни ишга тушади. Бунда буйрак усти безининг мағиз қисмидан катехоламинлар ишлаб чиқарилади, у скелет мускуллардаги қон томирларнинг силлиқ мускулларига таъсир этиб, уларни қисқартиради. Натижада томирларда қон қайта тақсимланиб, мускулларга озиқ моддалар ва кислородга тўйинган қон келади. Бу эса мускулларга курашиш ёки қочиш учун керакли бўлган кучни беради. Катехоламинларнинг бу таъсири фақат кортизол иштирокида амалга оширади.
Демак, кортизол скелет мускулларга тўғридан тўғри эмас, балки катехоламинлар орқали таъсир этади. Шунинг учун ҳам бу таъсир имкон яратувчи деб номланади. Кортизолнинг қондаги миқдори сутканинг биринчи ярмида, яъни эрталабки соат саккизларда ошади, тунда эса кескин пасаяди. Демак, глюкокортикоидлар организм қаршилигининг ички омилларини фаоллаштиради. Шундай қилиб, буйрак усти безини мағиз ва пўстлоқ моддаларининг секретор фаолиятлари умумий моҳият касб этади.
Бу стресснинг адренокортикал механизми (ўқи)ни ташкил этади ва қуйидаги занжирсимон жараёнларни ўз ичига олади: неокортекс-гипоталамус-кортиколиберин секрецияси-АКТГ ажратилиши - глюкокортикоидлар секрецияси. Лекин шуни таъкидлаш жоизки, организм қаршилигининг ошиши жуда кўп омилларга боғлиқ бўлиб, фақат бу гормонлар таъсири билан чекланмас экан. Кўпчилик тадқиқотчиларнинг фикрича бир вақтнинг ўзида стресснинг соматотроп ва тиреоид механизмлари ҳам фаоллашиб, аденогипофиздан соматотропин, қалқонсимон безидан тироксин ва трийодтиронинни секрецияланишини ҳам кучайтирар экан.
Стресснинг организмга ижобий ёки салбий таъсир этиши организмнинг ушбу стрессорга нисбатан реакциясига боғлиқ. Стресс ҳолат ҳамма учун бир хил, бироқ унга бериладиган жавоб реакция ҳар хилдир. Масалан: лаби учган ёки дарз кетган стаканга чой ёки кофе келтирилди, айрим кишилар ҳеч қандай реакция қилмайди, иккинчи киши эса асабийлашади ёки жанжал қилади. Стрессорни учта категорияга бўлиш мумкин:
1. Амалий жиҳатдан бизга боғлиқ бўлмаган стрессорлар бўлиб бунга: нарх-наволар, солиқ, об-ҳаво, бирор инсоннинг характери ва бошқалар киради. Бундай ҳолатларда, албатта биз асабийлашамиз ёки жанжаллашамиз, қон босимимиз ошиб, қонда адреналин миқдори ошишидан бошқа ҳеч нарсага эришмаймиз.
2. Биз унга таъсир этиб, уни ўзгартиришимиз мумкин бўлган стрессор: бу бизнинг шахсий лойиҳалаштирилмаган фаолиятимиз, олдимизга қўйилган мақсадни тўла англамаслигимиз ва шахсий ҳаётимиздаги қийинчиликлар.
3. Бу категориядаги стрессорларга воқеа ва ҳодисалар киради. Бунда бизнинг ўзимиз муаммога айланамиз, чунки бўлажакдаги нотинчликлар (фарзандимизнинг ўқишга кириши, янги чақалоқни дунёга келиши ва бошқалар) ва бўлиб ўтган воқеалардаги ташвишларимиз киради, бироқ биз уни ўзгартира олмаймиз.
Стресс ривожланишининг у ёки бу даражасини аниқловчи бир қанча усуллар мавжуд:
1. Қондаги гормонлар миқдорини ёки уларнинг метоболитик маҳсулотлари (гидроксикортикостероидлар, адреналин, норадреналин)ни аниқлаш. Қонда бу гормонлар қанча кўп бўлса, стресс реакциянинг даражаси шунча юқори эканлигини кўрсатади. Масалан: гидроксикортикостероидни қондаги миқдори нормада 10-14мкг/мл, стресс вақтида унинг миқдори 18-24 мкг/мл, стресс кучайганда эса 24 мкг/мл дан ошади. Бир кеча кундузда сийдик билан нормада адреналин 4-5 мкг/мл ва норадреналин 28-30 мкг/мл экскреция қилинади. Стресс вақтида сийдик билан чиқариладиган адреналин ва норадреналиннинг миқдори 2-3 мартага кучли стресс вақтида эса кескин ошади.
2. Электромиография - стресс ҳолати жадаллигини баҳоловчи усуллардан биридир. Бу усул пешона мускулларидан муҳим ахборот олишга асосланган. Масалан: мускулларнинг фаоллиги қанча юқори бўлса, стресс шунча жадаллашганлигини кўрсатади.
3. Артериал қон босимини аниқлаш. Стресс вақтида қон босими кескин ошади.
4. Турли тестлар ўтқазиш. Бу тестлар орасида Тейлор тести кенг доирада қўлланади.
Стресс ҳолатини фаол ўзгартиришга қаратилган чоралар организм чидамлилигини оширади натижада касаллик ривожланмайди ёки мослашиш синдроми сусайиб, оғир ҳолатларда организмни нобуд бўлишигача олиб келиши ҳам мумкин. Организмдаги ҳамма ўзгаришларни назорат қилишда миядаги катехоламинлар микдори катта аҳамиятга эга3.
Ҳозирги кунда замонавий тиббиётнинг долбзарб муаммоларидан бири стресснинг олдини олишдир. Кўпчилик тадқиқотчилар стресс ҳолатини олдини олиш ва даволаш мақсадида қуйидагиларни тавсия этадилар:
1. Беморларни терапевтик ўқитиш - стресснинг табиати, келиб чиқиши ва унинг асосида нималар ётишини тушунтириш.
2. Рационал овқатланиш - овқат режимига риоя қилиш ва стресс вақтида кофеин миқдорини камайтириш.
3. Фармокологик усул - уйқу келтирувчи моддалардан фойдаланиш.
4.Турли релаксациялардан фойдаланиш. Буларга руҳий, мушак релаксанти ва нафас гимнастикалари киради.
5. Жисмоний машқларни бажариш. Енгил кийимда юриш, югуриш ва бошқа машқлар. Бу машқларни ҳафтада 3-4 марта ва 15-40 минутдан бажариш.
6. Асабийлашиш ва рухий зўриқишдан ўзингизни эхтиёт қилинг.
7. Психотерапия ёки гипноз.
8. Қўрқувга қарши туришни ўрганиш.
9. Таранглик ҳолатингизни яқин кишингизга айтинг ёки қоғозга туширинг, лекин ҳеч кимга кўрсатманг.
10. Курашиш учун ёрдам сўрашга тортинманг.
11. Ўзингизга бирор хобби тангланг, бу сизни анча чалғитади.
12. Иродали бўлишга ўзингизни ишонтиринг.
13. Ўзингизни чалғитиш учун музика тингланг, китоб ўқинг, ўзингиз ёқтирган комедияни кўринг.
14. Танқидий тарангликдан қутилиш учун ичингизда ўнгача сананг.
15. Стрессга қарши махсулотлардан кўпроқ истеъмол қилинг. Масалан: а) фақат болалар эмас, ҳатто катталар учун ҳам севимли бўлган музқаймоқ стрессни кучини пасайтиради; б) триптофан оқсили асабни тинчлантириб, кайфиятни кўтаради ва уйқусизликни енгади. Бу асосан сут ва сливкада бўлади; с) гречка, сули ва банан “хурсандчилик гормони” бўлиб ҳисобланади.
16. Врач қабулида бўлган бўлсангиз тавсия этган дориларни қабул қилиш.
17. Энг асосийси ҳар бир муаммони ечими борлигини унутманг.



Download 37,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish