Савол: Кейинги саволим. Авторефератнинг 5-жадвалида келтирилган СНС кўрсатгичини изоҳлаб берсангиз.
Жавоб: Бу рус тилидаги аббревиатура бўлиб, «статическое напряжения сдвига» деган маънони англатади ёки бу кўрсаткични бурғулаш эритмасининг тинч ҳолатда структура ҳосил қилиш кўрсатгичи деб ифодалаш мумкин. Бу кўрсаткич эритма тинч ҳолатда турган вақтида чўкма ҳосил қилиш даражасини тавсифлайди ва у «Па» ўлчов бирлигида ўлчаниб, бирламчи
1 дақиқа ва иккиламчи 10 дақиқа тинч ҳолатда турган эритма ҳосил қилган босим нисбати билан ўлчанади. Босимлар орасидаги нисбат кўрсаткичи қанчалик кичкина бўлса шлам чўкмасининг ҳосил бўлиш эҳтимоли ҳам шунчалик кам бўлади. Хулоса қилиб айтганда, СНС кўрсаткичи кичик бўлган бурғулаш эритмалари афзал ҳисобланади.
Раис:Сўз т.ф.д. Адизов Бобир Замировичга.
т.ф.д. Б.З. Адизов Савол: Диссертация ишингиз гилли бурғулаш эритмаларининг мойловчи хусусиятини оширишга бағишланган экан. Бизга маълумки гилли бурғулаш эритмалари бурғулаш эритмаларининг битта оиласи. Бошқа турдаги бурғулаш эритмаларига ҳам бу таклиф қилаётган реагнетингизни қўллаб кўрганмисиз?
Жавоб: Савол учун раҳмат. Ҳозирча тадқиқотларимизни фақатгина гилли бурғулаш эритмалари устида олиб бордик. Лекин яқин келажакда бошқа турдаги бурғулаш эритмаларида ҳам қўллаб кўриш режаларимиз бор.
Савол: Сиз фосфолипид ва триацилглицерид аралашмасини техник пахта ёғидан ажаратиб олиш масаласини очиб бергансиз. Маълумки Республикамизда бошқа ўсимлик ёғлари ҳам мавжуд, масалан соя ёки писта ёғи. Бошқа ёғлардан СД-1 учун кераркли моддаларни ажратиб олишни синаб кўрганмисиз ва уларнинг фарқини солиштирганмисиз?
Жавоб: Бошқа ёғлардан ажратиб олишни ўйлаб кўрганмиз. Айнан пахта ёғини танлаганимизнинг сабаби бошқа ўсимлик ёғларига нисбатан унинг таркибида фосфолипид ва триацилглицеридларнинг 1 литр нисбатида миқдорий улушининг кўплигидир.
Савол:Сиз таклиф қилаётган реагент бурғулаш эритмасининг реологик хусусиятларига салбий таъсир кўрсатадими ёки йўқми?
Жавоб: СД-1 қўшилиб тайёрланган бурғулаш эритмасининг реологик хусусиятлари ўрганилганда ва солиштирилганда қовушқоқликнинг 3-4 секундга ошиши кузатилди. Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, қовушқоқликнинг 3-4 секундга ошиши эритманинг бошқа асосий кўрсаткичларига салбий таъсир этмаган.
Раис: Ҳурматли илмий кенгаш аъзолари ва тингловчилар. Элёр Аташевичга 35 та савол берилди. Элёр Аташевич катта рахмат! Етакчи ташкилот тақризи ҳамда диссертация авторефератига келган тақризлар билан таништириш учун сўз Илмий кенгаш илмий котиби т.ф.ф.д., PhD Ш.К.Аитовага берилади. Марҳамат Шахло Камиловна.