Статья представляет показатели трудовых ресурсов компании



Download 0,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/9
Sana18.02.2022
Hajmi0,51 Mb.
#455425
TuriСтатья
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
16 Z Irmatova

Ишлаб чиқариш ҳажми
деганда, маълум вақт бирлигида (кун, ой, йил 
каби) яратилган маҳсулот таркибида фақат жонли меҳнатнинг ҳиссаси 
тушунилади. 
Ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми
деганда, маълум вақт бирлигида 
(кун, ой, йил каби) яратилган маҳсулотнинг таркибида нафақат жонли 
меҳнатнинг, балки буюмлашган меҳнатнинг ҳам қиймати тўлиқ олинган ҳажми 
тушунилади. 
Энди меҳнат унумдорлигини аниқлашда қўлланиладиган формуланинг 
махражига эътибор қаратамиз. Бунда вақт ва меҳнат бирлигини олиш мумкин. 
Чунки моддий ишлаб чиқаришда меҳнат унумдорлиги вақт бирлиги давомида 
ҳосил қилинган маҳсулот миқдори билан ўлчанади. Бунда инобатга олиш лозим 
бўлган жиҳатлар ҳам кўп. Жумладан, меҳнат унумдорлиги индивидуал якка 
тартибда ишловчилар бўйича, цехда банд бўлган ходимлар бўйича, корхона 
миқёсидаги ходимлар меҳнат унумдорлиги ва тармоқдаги банд ходимлар 
меҳнат унумдорлигини аниқлаш мумкин. Булардан ташқари, барча иқтисодиёт 
кўламидаги ижтимоий меҳнат унумдорлиги тушунчалари ҳам амалиётда 
қўлланилади. Булар табиий равишда бир-биридан фарқ қилади.
Ижтимоий меҳнат унумдорлиги мамлакат иқтисодиётида яратилган ялпи 
ички маҳсулот миқдорини унда банд бўлган ҳар бир ишловчи ходимга нисбати 
билан ўлчанади. Ушбу методологик асосни корхоналарда меҳнат 
унумдорлигининг даражасини аниқлашда ҳам фойдаланиш мумкин. Бунда 
ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг ҳажмини ишлаб чиқаришда банд бўлган 
ходимларининг сонига нисбати билан аниқланади. Шу тариқа уларни 
аниқлашда ягона методологик асос шаклланади.


“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил 

www.iqtisodiyot.uz 
Меҳнат унумдорлигини аниқлашда ходимлар сони иккита йўналишда 
олинади: корхонада банд бўлган умумий ходимлар сони ва бевосита ишлаб 
чиқаришда банд бўлган ходимлар сони. Меҳнат унумдорлигининг ҳақиқий 
даражасини ишлаб чиқаришда банд бўлган ходимлар сони ифода этади. Аммо 
бошқарувда иштирок этадиган ходимлар ҳам ишлаб чиқаришда банд бўлган 
ходимларга тегишли шароитни яратиб беради. Шу туфайли юқорида 
келтирилган иккита кўрсаткичдан фойдаланиш мумкин. 
Бундан ташқари, ҳар бир маҳсулотга сарф қилинган меҳнатни аниқлаш 
учун ходимларнинг ишлаган вақти ва уларга тўланган иш ҳақи миқдорини ҳам 
олиш мумкин. Меҳнат унумдорлигини ушбу кўрсаткичлар иштироки билан 
аниқланганда унинг даражаси анча аниқ ифодаланади. Чунки ҳар бир 
маҳсулотга фақат сарф қилинган меҳнат инобатга олинади. Аммо ҳозирги 
амалдаги ҳисоботларда ушбу кўрсаткичлар расмий тарзда ўз ифодасини топган 
эмас. Шу туфайли меҳнат унумдорлигини аниқлашда махражида бир қанча 
кўрсаткичлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ, деб ўйлаймиз. Буларга: 
- корхонада банд бўлган умумий ходимлар сони; 
- бевосита ишлаб чиқаришда банд бўлган ходимлар сони; 
- барча ходимларнинг сарф қилган иш вақти; 
- корхонада банд бўлган ходимларга тўланган иш ҳақининг умумий 
ҳажми. 
Агар меҳнат унумдорлигини аниқлашда ушбу кўрсаткичлардан 
фойдаланилса, табиийки уни ифодалаш учун битта кўрсаткич эмас, балки 
кўрсаткичлар тизимидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Тадқиқотларимиз 
кўрсатдики, меҳнат унумдорлигини баҳолашда қуйидаги кўрсаткичлар 
тизимидан фойдаланиш лозим, деган хулосага келдик: 
1.
Корхонада банд бўлган битта ходимга тўғри келадиган сотилган 
(ишлаб чиқарилган) маҳсулот ҳажми. 
2.
Корхонада бевосита ишлаб чиқариш жараёнида банд бўлган 
ходимларга тўғри келадиган сотилган (ишлаб чиқарилган) маҳсулот ҳажми. 
3.
Сотилган (ишлаб чиқарилган) маҳсулот бирлигига тўғри келадиган 
ходимларнинг умумий сони. 
4.
Сотилган (ишлаб чиқарилган) маҳсулот бирлигига тўғри келадиган 
умумий иш вақтининг миқдори. 
5.
Сотилган (ишлаб чиқарилган) маҳсулот бирлигига тўғри келадиган 
ходимларга тўланган иш ҳақининг умумий миқдори. 
Юқорида келтирилган иккита кўрсаткичнинг миқдори (1 ва 2 
кўрсаткичлар) қанча ошиб борса, корхонада меҳнат унумдорлиги шунча юқори, 
деб баҳоланади. Қуйидаги учта кўрсаткичнинг миқдори (3-5 кўрсаткичлар) 
қанча камайиб борса, мос равишда меҳнат унумдорлигини шунча юқори деб 
баҳоланади. Корхонада меҳнат унумдорлигининг даражасига тўғри баҳо бериш 
учун ушбу кўрсаткичлар тизимидан тўлиқ фойдаланиш мақсадга мувофиқ, деб 
ҳисоблаймиз. 
Ушбу кўрсаткичларни аниқлашнинг алгоритми қуйидаги жадвалда 
келтирилган (3-жадвал). 
 


“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил 

Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish