7-модда. Стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатларнинг сертификатлаштиришда қўлланилиши
Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган маҳсулотни стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар сертификатлаштиришни амалга оширишда риоя этиладиган талабларни, шунингдек ушбу талабларга мувофиқликни назорат қилиш ва синаш усулларини ўз ичига олиши лозим.
Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар маҳсулотнинг мазкур турини сертификатлаштириш тизимида белгиланган қоида ва тартибларга мувофиқ қўлланилиши лозим.
ИИИ БЎЛИМ. СТАНДАРТЛАР УСТИДАН ДАВЛАТ НАЗОРАТИ
8-модда. Давлат назорати органлари ва объектлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хўжалик фаолияти субъектлари томонидан стандартларнинг мажбурий талабларига, стандартлаштиришга тааллуқли бошқа қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини «Ўзстандарт» агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва уларнинг ҳудудий органлари, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, шунингдек бошқа махсус ваколатли давлат бошқарув органлари ўз ваколатлари доирасида амалга оширади.
(8-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-597-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 03/19/597/4193-сон)
Идоравий бўйсунуви ва мулк шаклидан қатъи назар, хўжалик фаолияти субъектларининг, шунингдек тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган жисмоний шахсларнинг маҳсулоти, шу жумладан сертификатлаштирилган маҳсулот (ишлаб чиқиш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, фойдаланиш, таъмирлаш ва чиқиндини фойдали суратда ишлатиш босқичларида) давлат назорати объекти ҳисобланади.
Хўжалик фаолияти субъектлари давлат назоратини амалга ошириш учун барча зарур шароитни яратишлари шарт.
Стандартларнинг мажбурий талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини:
Олдинги таҳрирга қаранг.
стандартларни текшириш ва назорат қилиш ҳамда ўлчовларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси бош давлат инспектори;
стандартларни текшириш ва назорат қилиш ҳамда ўлчовларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош давлат инспекторлари;
стандартларни текшириш ва назорат қилиш ҳамда ўлчовларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш бўйича давлат инспекторлари амалга оширадилар.
(8-модда тўртинчи қисмининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 25 апрелдаги 482-ИИ-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 5-сон, 67-модда)
Do'stlaringiz bilan baham: |