Мавзу: Стандартлар таснифи ва стандартлаштириш тўғрисидаги қонунлар моҳияти
стандартлаштириш тўғрисидаги
О‘ЗБЭКИСТОН РЭСПУБЛИКAСИНИНГ ҚОНУНИ
“СТAНДAРТЛAСҲТИРИСҲ ТО‘Г‘РИСИДA”ГИ О‘ЗБЭКИСТОН РЭСПУБЛИКAСИ ҚОНУНИГA О‘ЗГAРТИСҲЛAР КИРИТИСҲ ҲAҚИДA
Қонунчилик палатаси томонидан 2008-йил 18-декабрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2009-йил 27-мартда маъқулланган
1-модда. О‘збекистон Республикасининг 1993-йил 28-декабрда қабул қилинган “Стандартлаштириш то‘г‘рисида”ги 1002-ХИИ-сонли Қонунига (О‘збекистон Республикаси Олий Кенгашининг Aхборотномаси, 1994-йил, № 2, 46-модда; О‘збекистон Республикаси Олий Мажлисининг Aхборотномаси, 2000-йил, № 5-6, 153-модда; 2003-йил, № 5, 67-модда; О‘збекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Aхборотномаси, 2006-йил, № 10, 536-модда) қуйидаги о‘згартишлар киритилсин:
1) 2-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён етилсин:
“Стандартлаштириш ишларини ташкил етиш, мувофиқлаштириш ва таъминлашни:
халқ хо‘жалиги тармоқларида — О‘збекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги (“О‘зстандарт” агентлиги);
қурилиш, қурилиш индустрияси соҳасида, шу жумладан лойиҳалаш ва конструксиялашда — О‘збекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қо‘митаси;
табиий ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ҳамда атроф муҳитни ифлосланишдан ва бошқа зарарли таъсирлардан муҳофаза қилиш соҳасида — О‘збекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қо‘митаси;
тиббиёт учун мо‘лжалланган маҳсулотлар, тиббий техника буюмлари, дори воситалари соҳасида, шунингдек мамлакат саноати ишлаб чиқараётган, шу жумладан импорт бо‘йича етказиб берилаётган маҳсулотлардаги инсон учун зарарли моддалар миқдорини аниқлаш масалаларида — О‘збекистон Республикаси Сог‘лиқни сақлаш вазирлиги;
мудофаа қобилиятини ва сафарбарлик тайёргарлигини таъминлаш, мудофаа аҳамиятига молик маҳсулотлар соҳасида — О‘збекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги амалга оширади”;
2) 3-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён етилсин:
“О‘зстандарт” агентлиги, О‘збекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қо‘митаси, О‘збекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қо‘митаси, О‘збекистон Республикаси Сог‘лиқни сақлаш вазирлиги ва О‘збекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги стандартлаштириш ишларини бажаришни о‘з ваколатлари доирасида бошқа ташкилотларга топширишга ҳақлидир”;
3) 8-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён етилсин:
“Хо‘жалик фаолияти субектлари томонидан стандартларнинг мажбурий талабларига, стандартлаштиришга тааллуқли бошқа қонун ҳужжатларига риоя етилиши устидан давлат назоратини “О‘зстандарт” агентлиги, О‘збекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қо‘митаси, О‘збекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қо‘митаси, О‘збекистон Республикаси Сог‘лиқни сақлаш вазирлиги ва уларнинг ҳудудий органлари, О‘збекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, шунингдек бошқа махсус ваколатли давлат бошқарув органлари о‘з ваколатлари доирасида амалга оширади”.
Do'stlaringiz bilan baham: |