қилишнатижаси. Агар «Вид» ойнасидаги «Метки значений» буйруғи белгиланмаган бўлса жадвалда сонлар (1 ѐки 2) акс эттирилади.
Жадвалдаги ушбу ўзгарувчига янги кузатув (янги маълумот) киритилса ѐки хатони таҳрирлашга тўғри келса жинсга доир катак клавиатура (F2 тугмачаси) ѐки сичқонча ѐрдамида фаоллаштирилиб, унинг ўнг томонидаги кўрсаткични босиб рўйхат очилади ва кераклиси танланади.
Расм26.Ўзгарувчинингбелгисинитанлаш. Худди шу тартибда темперамент типларини, анкета саволлари вариантларини киритиш мумкин.
Тушириб қолдирилган маълумотларни белгилаш(«Пропущенные»). Тушириб қолдирилган маълумотлар (Пропущенные) параметри жуда кам ишлатилади. Чунки SPSS дастури шундайлигича ҳам қолдирилган (ташлаб кетилган) маълумотларни ҳисобга олиш имконини беради. Бу параметрдан турли қолдириб кетилган маълумотларни фарқлашда фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Текширилувчилар орасида бирор тестдан ўтмаган ѐки тестнинг бирор пунктига жавоб бермаганлари бўлиши мумкин. Тестдан ўтмаган текширилувчилар учун катакни бўш қолдирамиз, маълум саволларга жавоб бермаганлар учун 9 сонини киритишимиз мумкин (уларни бир-биридан фарқлаш учун икки хил қиймат олинди). Агар 9 сонини
«Пропущенные» устунига киритисак дастур уни статистик таҳлил жараѐнида йўқ маълумот деб ҳисоблайди ва бу катакдаги маълумотлар статистик натижаларга таъсир қилмайди.
Ширина_столбца»_)._Юқорида_кўрсатилганидек_«_Пропущенны_е»'>Устунларнинг кенглигини белгилаш («Ширина столбца»). Юқорида кўрсатилганидек «Пропущенные»устунидан кейинда жойлашган
«Ширинастолбца» устуни фақат маълумотларни кўриш ойнасида («Данные» режимида) устунлар кенглигини, унинг кўринишини белгилайди халос, киритиладиган маълумотлар учун символлар сонига таъсир қилмайди, яъни чекламайди (бу устун SPSS дастурининг олдинги версияларида устун
«столбцы» деб номланган).
Агар бу устуннинг кенглиги жуда катта қилиб белгиланса ўзгарувчиларнинг номлари ва маълумотларни тўлиқ кўриш имконини беради, лекин SPSS дастури ойнасида бир вақтнинг ўзида кўп устунларни кўриш имконини бермайди. Аксинча, устунлар кенглиги кичик бўлса экранда бирданига кўп ўзгарувчиларни (устунларни) кўриш имконини туғилади. Масалан, устун кенглиги 3 символга тенг бўлганда экранда 33 ўзгарувчини, устун кенглиги 8 символ бўлганда бор-йўғи 12 та ўзгарувчини кўриш мумкинлиги аниқланган.
Устун кенглигини белгилашда устундаги маълумотлар неча символдан иборатлиги ва уларнинг қанчаси кўриниб турганда тушунарли бўлиши ҳисобга олинади.
Устун кенглиги жорий катакнинг ўнг томонида очиладиган кўрсаткичлардан фойдаланиб ѐки керакли сонни киритиш орқали белгиланади.
Устунлар кенглиги дастур томонидан автоматик тарзда 8 символга тенг равишда ўрнатилади.