Спорт машғулотининг


Спорт формасини вақтинча йўқотиш фазасида



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/113
Sana14.11.2022
Hajmi1,54 Mb.
#865528
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   113
Bog'liq
Sport mashg’ulotining nazariy asoslari. Salomov R.S. 2005

Спорт формасини вақтинча йўқотиш фазасида
машқ 
билан чиниққанликни маълум томонлари реадаптацион 
пасаяди, 
спорт 
формасининг 
айрим элементларини 
бирлаштириб турган алоқалар сўна боради ва организм 
бошқача даражада ишлашга ўта боради. 
Спорт формасининг йўқотилиши организм хаётий 
функция-ларининг тушкунлиги эмас. Умумий режим ва 
машғулотни рационал ташкил этилса, одатдаги хаёт 
фаолияти сақланади ва янада яхшиланади - бу махсус 
тадқиқотларда тасдиқланган (В.П.Филин, Л.П.Матвеев, 
Е.В.Куколевская, Е.Е.Немова). Бу вақтда организмда 
аввалги 
юкламалар 
хамда 
кундалик 
машғулотлар 
натижасида баъзи бир ижобий ўзгаришларнинг содир 
бўлиши давом этади. Афтидан, бу вақтда аввалги юклама-
лар туфайли энг узоқ, давом этадиган ўзгаришлар 
ниҳоясига етади, пластик алмашиниш жараёнларида 
баъзи бир ассимиляция моментлари кучаяди.
Спортчи кўп вақт ва куч сарф қилиб, спорт 
формасига кириб олгандан кейин уни йўқотиш хато 
эмасми? 
Бу 
саволга 
тўғри 
жавоб 
бериш 
учун 
қуйидагиларни хисобга олиш керак; 
1. Спорт - машғулоти узлуксиз суратда камолотга 
эришиб бо-ришга қаратилган. Спорт такомилининг у ёки бу 
босқичида қўлга киритиладиган спорт формаси эса худди 
ана шу босқич (ва фақат шу босқич) учун оптимал 
ҳолатдир. Бирок спорт маҳоратининг бир босқичи учун 
оптимал бўлган ҳолатдан кейинги, яна ҳам юксакроқ 


174 
босқичи учун оптимал бўла олмайди. Шу сабабдан бир 
марта қўлга киритилган спорт формасини ҳар доим 
сақлаб туришга интилиш - бир жойда қимирламай туриб 
қолиш истаги билан баравардир. Олдинга силжиш учун 
эски формани «
ташлаб
», янги формага кириш керак. Янги 
формага кириш учун, анчагина ўзгаришлар 
қилиш, 
жисмоний 
сифатлар 
салмоқли 
ва 
ҳар 
томонлама 
ривожланишини 
таъминлаш, 
янги, 
яна 
ҳам 
такомиллашган 
маҳорат 
ва 
малакаларни 
орттириш 
қисқаси, спортча тайёр эканликнинг барча томонларини 
унинг асослари нисбатан стабиллашадиган форма сақлаб 
туриш даврида мумкин бўлганига қараганда анчагина кўп 
ўзгартириш ва яхшилаш керак. 
2
. Машғулот - юкламалари фақат яқиндаёк эффект 
берибгина 
қолмай, 
балки 
узоқ 
муддат 
қўлланилган 
юкламалар таъсири бир-бирига қўшилиб бориши билан 
боғлиқ бўлган кумуклятив эффект ҳам беради. Юкламадар 
эффектининг спорт формасига кира бориши ва уни сақлаб 
туриш билан боғлиқ кумуляцияси сабабли организмда 
эртами ёки кечми (бу юклмаларнинг абсолют миқдорига ва 
бошқа ҳолатларга боғлиқ) адаптациои механизмлар-нинг 
хаддан ташқари зўриқиб кетишига қарши қўриқловчи 
реакция пайдо бўлса керак. Агар юкламани олиб ташлаш, 
бошқа ҳолатга ўтиш, фаол дам олиш учун шароит 
яратилмаса, 
унда 
юклама-лар 
ўта 
машқ 
билан 
чиниққанликка олиб келадиган стрессорлар хизматини 
ўтайдиган бўлиб қолишлари мумкин 
3. Спорт формасининг негизида ётган - турли биологик 
функция ва жараёнлар ўртасидаги мураккаб динамик 
мувозанат сақлашнинг ўзи ҳам спортчи тизими учун жуда 
оғирдир. Бу вазифа яна шу билан мураккаблашадики, уни 


175 
организмнинг тинмай ўзгариб турадиган ташқи ва ички 
муҳити 
фонида 
ва 
турли 
адаптациои 
жараёнлар 
ўртасидаги ниҳоятда нозик алоқалар шароитида хал 
этишга тўғри келади. 
Шундай қилиб, спорт формасини сақлаб туриш 
кўпгина ташки ҳамда ички қийинчиликлар билан борлик. 
Агар спорт формасини ҳаддан ташқари узоқ муддат сақлаб 
туришга ҳаракат қилинса, улар ортиқчалик қилиб кетиши ва 
унда кўнгилсиз оқибатларга олиб келиши мумкин. Бироқ, 
аслини олганда, бундай қилиш учун ҳеч қандай зарурат ҳам 
йўк. 
Аксинча, 
формага 
бир 
кириб 
олганча 
уни 
ўзгартирмаслик янги форма ривожланишига тўсқинлик 
қилган яъни бундан кейинги жараён йўлида тормозлик 
қилган бўлур эди. Демак, спорт формасининг вақтинча 
йўқотилиши фазаси, спорт такомили жараёнидаги 
алоҳида фазадир. 
Шундай қилиб, спорт билай шуғулланиш жараёнида 
спортчи ҳамиша формада бўла олмайди. У вақт - вақти 
билан спорт формасига кириб, уни озми-кўпми сақлаб 
туради ва сўнгра вақтинча йўқотади. Маълум шароитларда 
бу фазалар тобора юксак, асосда мунтазам суратда қайта - 
қайта алмашиниб туради. Мураббий билан спортчи агар 
улар 
ишнинг 
муваф-фақиятли 
бўлишини 
истасалар, 
юқорида 
санаб 
ўтилган 
фазаларни 
«бекор» 
қила 
олмайдилар. 
Бироқ, 
спорт 
формасини 
ривожлан-
тиришнинг объектив қонунларини билиб олгач, бу 
жараённи бошқариш мумкин. 
Спорт формасининг ташкил топиши, сақлаб турилиши 
ва вақтинча йўқотилиши ниҳоятда аниқ, машғулотлар 
таъсири натижасида рўй беради. Спорт формасининг 
тараққиёт фазасига қараб уларнинг характери ўзгариб 


176 
туради. Шунга мувофиқ машғулот жараёни уч даврга 
бўлинади: 
1)
спорт формасига кира бориш учун зарур сабаб ва 
шароитлар яратиладиган давр (фундаментал даври); 
2)
спорт формасини сақлаб туриладиган ва уни спорт 
ютуқларига айлантирадиган давр (шахсий мусобақалар 
даври); 
3)
зарурият туфайли спортчига фаол дам олишга 
имкон 
бериладиган 
давр. 
Бу 
давр 
машғулотнинг 
кумулятив эффекти ўта машқ билан чиниққанлик ўтиб 
кетиши олдини олади ва шу билан бирга спорт 
такомилининг икки босқичи ўртасидаги узвийликни 
таъминлайди (ўтиш даври). 
Бу даврлар фақат спортчи биологик сабаблар билан 
ҳамиша спорт формасида бўла олмаслиги учунгина эмас
балки 
машғулотларнинг 
тузулиши 
ва 
мазмунини 
мунтазам ўзгар-тириб туриш - спортда камолотга 
эришишнинг зарур объектив шарти бўлгани учун ҳам 
пайдо бўлади. 
Машғулот даврлари билан спорт формасининг 
ривож-ланиш фазалари ўртасидаги мустаҳкам алоқани 
таъкидлаш 
билан 
бирга, 
уларни 
асло 
бир-бирига 
тенглаштирмаслик керак. Спорт формасининг ривожланиш 
фазалари - бу 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish