Тўртинчи босқич - ҳар хил терма жамоа (жумҳурият, идо-ралар ва ҳ.к.) гуруҳига киритиш ва маьсул мусобақаларга қатна-шувчиларни аниқлаш учун ўтказиладиган танлов. Бу мақсадда спортчининг ўз клубидаги машғулот ва мусобақа фаолияти тўғрисидаги ахборотлар таҳлил қилинса, терма жамоада унинг мусобақа фаолияти миллий биринчиликларда ва ўқув машғулот йиғинларида ўрганилади.
Танловда, шу спортчилар билан ишлайдиган мураббийлар ва шу ҳудуддаги юқори малакали мутахассислардан тузилган ` экспортлар қатнашади.
Танлаб олиш усулининг мазмуни спорт турининг аниқ мазмуни ва ўзига мослиги билан белгиланади. Бу эса педагогик, тиббий- биологик ва психологик кўрсаткичларга қараб, юқори башорат қилиш аҳамияти (жисмоний сифатлари , техник ва тактик харакатларни бажариш учун қобилият даражаси, морфологик кўрсаткичлари, организмнинг функционал хусусиятлари ҳамда марказий асаб тизимига) қараб аниқланади. Дастлабки ҳолати, ёши ва машғулот таьсири остида кўрсаткичларнинг ўзгариши ва уларнинг спорт кўрсаткичлари билан алоқаси ҳисобга олинади. Танловнинг сифатли бўлиши, кўп йиллик спорт ўринбосарларини тайёрлашда асосий шарт бўлиб ҳисобланади.
6.2 Спорт машғулотини бошқариш.
Машғулот таьсири остида спортчининг ҳолати ўзгариши 3- босқичга бўлинади: хафта ёки ойлар бўйича нисбатан босқич давомида сақланиши. Масалан: спорт формасининг ҳолати машғулот жараёнида етарлича чиниқмаганлиги ва х.к.
Жорий ҳолати: бир ёки бир неча машғулотни таьсиридаги ўзгариши (бу ҳолатларни баҳолаш, кейинги машғулотларни тузилиши ва йўналишини ва уларга нисбатан юкламанинг катталигини аниқлашга ёрдам беради ).
Оператив холати: алоҳида машқларнинг таьсири остида ўзгарувчан ва тезликда ўтувчи (буларни машғулотлар дастурини тузишда, машқларнинг давом этиш вақти, характери, шиддати ва уни бажариш, давом этиш вақти ва дам олиш интервалининг характери. ҳисобга олинади).
Спорт машғулоти жараёнини кўп қирралилиги ва спортчининг доимий ҳолда имкониятининг ўзгариши, ҳар хил омиллар таьсирида унинг ҳолатини тебраниши, бошқаришининг негизи бўлиб ҳисобланади. Бу эса, спортчидан мураббийга бериладиган тескари алоқаси орқали берилади: 1) Спортчидан мураббийга борувчи маьлумотлар (ўзини сезиши, ишга бўлган муносабати, кайфияти ва б-к): 2) Спортчи ўзини тутиши хақидаги ахборотлар (машғулот ишининг ҳажми, уни бажариши, аниқланган хатолари ва б-к): 3) Машғулот самарадарлигини, қисқа вақтдаги кўрсаткичлари (машғулот юкламаси таьсирида функционал тизимидаги чегара ва ўзгаришлар характери): 4) Машғулот самарадорлигининг йиғилиши (кумлятив) тўғрисидаги ахборотлар (спортчини машққа чидамлилик ҳолатининг ўзгариш ҳолати ).
Спорт машғулоти даврларида босқичлар бўйича тайёр-гарлиги машғулотни бошқариш самарадорлиги машқ билан чини-қиш машғулотларининг тузилишини аниқ сонининг кўрсаткич-лари ва спорт фаолияти билан боғлиқдир.
Бу эса, бу ёки у спорт турларидаги аниқ спорт предметига характерлидир. Шунинг учун машғулот ва мусобақа фаолияти моделини тузиш ва саралаш сифатида ҳам ишлатилади. (спортда такомиллаштиришнинг маьлум босқичларида, танлаш сифатида ҳам ишлатилади). Кейинчалик спортчининг аниқ функцонал имкониятларини, моделдаги индивидуал кўрсаткичлари билан қиёсланади ва кейинги иш ва берилган самарадорликка эришиш йўналиши аниқланади.
Машғулот жараёнида режалаштирилган натижага эришишга ёрдам берувчи, машғулот воситаси ва услублари амалга оши-рилади.
Кўрсатилган циклни якунловчи операцияси бўлиб, оралиқ назорат, машғулот жараёнини самарадорлигини белгилайди ва керакли вақтда коррекция қилинади. Бу циклнинг ҳамма операцияларини амалга оширишни, энг керакли шароити бўлиб ҳар томонлама тенглаштирилган кўрсаткичлар ҳисобланади. Мусобақа фаолияти ва спортчининг тайёргарлигини аниқ тузилишини кўрсаткичлари модел тавсифини, оралиқ назорат ҳам бошқаришнинг асосий ишланмаси бўлиб ҳисобланади. Назоратнинг бу натижаси ишнинг асосий йўналиши ва натижасига эришиш йўлини аниқлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |