Спорт физиологиясидан маьрузалар матни Маьруза №1. Кириш. Режа


Умумий адаптация синдроми



Download 30,92 Kb.
bet3/4
Sana24.02.2022
Hajmi30,92 Kb.
#202510
1   2   3   4
Bog'liq
Организмнинг функционал резервалари

Умумий адаптация синдроми.
Яшаш мухитининг узгаришларига организмнинг тезлик билан 1936 йили Канада физиологи Селье томонидан очилган ва умумий адаптация синдроми номини олган носпецифик мослашиш механизми катта ахамиятга эга. Масалан кучли чарчашда овкат хазм булиш функцияси сусаяди. Юрак харорат тасьирида хам шундай булади.


Маьруза №2.
Организмнинг функционал резервалари
Режа:

  1. Функционал резервларнинг таснифи.

  2. Мускул ишига узок муддатли адаптциянинг ривожланиш боскичлари.

  3. Адаптациянинг функционал самаралари.

Одам алохида шароитларда жуда катта хажмдаги ишларини бажариши, жуда кучли жисмоний кучланишларини амалга ошира олиши, шунингдек, жисмоний чиниккан кишининг жисмонан чиникмаганга нисбатан купрок иш бажариши хаммага малъум. Бунга сабаб одам организми яширин имконятларга эга булиб, уларни алохила шароитларда кулланилиши мумкин. Шу билан бирга, жисмонан чиниккан киши чиникмаган кишига нисбатан куп имлониятларга эга болади. Организмнинг яширин имконятлари – функционал резервлари, орган ёки функционал системалар ишининг тинч холатидагига нисбатан ортиш даражасидир. Одатда, кишининг функционал резервлари юкори кувватдаги жисмоний ишларни бажариш пайтида у экстремал шароитларга дуч келганда анча тулик намаён болади. Масалан, спорт машки билан шугилланишда мусобакада, юкори хароратли шароитда ишлашда, гипоксия тасьирида ва хоказо. Спортчининг функционал резервларига биокимевий, физиологик ва рухий резервлар киради. Физиологик резервлар бошка резервларнинг асоси булиб, физиологик функция системалари иши ривожланганда бошка резервлар хам ривожланади. Физиологик резервлар куйдагиларга булиниши мумкин;

  1. Жисмоний сифатлар – куч, тезлик ва чидамлиликни ривожлантирадиган резервлар.

  2. Хар хил кувватдаги – максимал, субмаксимал, катта ва уртача - ишга тушадиган резервлар.

  3. Ишга тортилиши навбати буйича функционал резервлар учта гурухга булинади.

А) кундалик хаёт фаолиятида ишга тушадиган.
Б) машк килиш ва мусобакаларда ишга тортиладиган.
В) организмни яшаш учун курашда ишга тушадиган резервлар.
Биринчи гурух физиологик резервлар механизми шартли ва шартсиз рефлекслардан иборат булиб, организмнинг нисбий тинч холатидан фаолият холатига утганида ишга тортилади, яьни кишининг кундалик фаолиятида буладиган функционал узгаришлардан иборат болади. Масалан, юракнинг бир дакикадаги кискариши 80-90 булади, нафас олиш тезлиги эса 15-20 атирофида, кислород узлаштирилиши 300-400 мл атирофида булиши мумкин.Физиологик системалар ишини кандайдир даражада тезлашиши рефлектор ва гуморал йул билан амалга ошади.
Иккинчи гурух физиологик резервлар организмни одатдагидан ташкари шароитларида ишга сафарбар этилади. Бу резервларга хаяжонланиш механизми хам кушилиб – активланиш реакцияси таризда болади. Бу реакциялар кундалик фаолият реакцияларига нисбатан анча тез ва кучли булади. Масалан, спорт машклари билан шугилланиш, айникса, мусобака ишларини бажаришда физиологик системалар ишини юкори даражада, яьни организмнинг функционал имконятлари борича ривожланиш юзага келади. Бундай шароитда юракнинг бир дакикадаги вентиляцияси 160-180 л га, артерия кон босими 200 мм с.у. гача кузатилади.
Учинчи навбатдаги физиологик резервлар организмнинг яшаш учун кураш жараёнида, яьни организм хаёти хавф остида колган шароитлартда кишиларда хеч качон кузатилмаган куч, тезлик, чакконлик ва чидамлилик фазилатлари юзага келади. Бу реакциялар – уткир стресс тарзида намаён булади. Шу билан бир каторда, бу реакциялар организм саломатлигини, унинг турли зарарли омилларга чидамлилигини зайфлаштириши мумкин. Физиологик резервлар 20-30 ёшларда энг юкори даражада булиб, ёш ортиши билан у камая боради. Масалан, 20 ёшдан кейин упканинг тириклик сигими, коннинг систолик ва дакикалик хажми камаяди. Спорт машклари билан мунтазам равишда шугулланиш функционал разервларини оширади, организмнинг ташки мухит тасирларига чидамлигини оширади, турли омиллар таьсирига яхши мослашишини таьминлайди.Спортчи аёлларнинг функционал разервлари эркаклардагига нисбатан бирмунча кам булади. Бу аёллар гавдасини анатомик ва физиологик хусусиятлари билан боглик. Маьлумки, аёлларда мускул кучи эркакларникига нисбатан камрокбулишга сабаб булади, уларнинг турли амиллар таьсирида мослашиши бир мунча кечади.

Download 30,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish