МЕЖДУНАРОДНАЯ ОНЛАЙН-КОНФЕРЕНЦИЯ «СОВРЕМЕННЫЕ АСПЕКТЫ ДИАГНОСТИКИ И
ЛЕЧЕНИЯ ХИРУРГИЧЕСКИХ ЗАБОЛЕВАНИЙ У ДЕТЕЙ» 25-СЕНТЯБРЯ 2020 ГОДА, ТАШКЕНТ
101
Рўзматов И.Б.
1
, Сапаев О.Қ.
1
, Эргашев Б.Б.
2
ОМФАЛОЦЕЛЕНИ ДАВОЛАШ НАТИЖАЛАРИНИ ТАҲЛИЛИ
ТТА Урганч филиали
1
, Урганч ш.
Республика перинатал маркази
2
, Тошкент ш.
Долзарблик.
Охирги йилларда омфалоцеле билан касалланган
беморларга ўз вақтида самарали ёрдам кўрсатилишига қарамасдан, кўплаб
асоратлар кузатилмоқда ва бу ҳолат ўлим кўрсаткичини юқори даражада
сақланиб туришига олиб келмақда.
Мақсад
. Омфалоцелени тури ва бемор аҳволидан келиб чиқиб даво
тактикасини тўғри танлаш асосида даво натижасини яхшилаш.
Материал ва услублар.
103 нафар чақалоқ омфалоцеле ташхиси билан
бизнинг кузатувимиз остида бўлиб, 2006-2010 йилларда даволанган 48 нафар
чақалоқ таққослов гуруҳи, 2011-2019 йилларда даволанган 55 нафар бемор эса
асосий гуруҳга бўлинди. Чақалоқларнинг 45 (43,7%) нафарини қиз болалар, 58
(56,3%) нафарини эса ўғил болалар ташкил қилди. Болаларнинг 84 (81,6%)
нафари вақтида туғилганлар, 19 (18,4%) таси эса муддатига етмай туғилган
чақалоқлардир. Ҳамма беморларда умумий клиник текширувлардан ташқари
қорин бўшлиғи умумий рентгенографияси, ички аъзолар ва чурра халтаси
УТТ, эхокардиография, нейросонография ўтказилди.
Натижа ва таҳлиллар.
Омфалоцеле билан касалланган 103 та
чақалоқдан 91 (88,3%) нафарига оператив даво ўтказилди: 77 (84,6%) тасига
радикал операция, 14 (15,4%) нафарига эса босқичли хирургик даво усули
қўлланилди. Операцияга монелик қилувчи қўшимча кўплаб нуқсонлари бор
бўлган 12 (11,7%) беморга консерватив даво ўтказилди. Операция турини
танлаш, авваламбор, чурра ўлчамига ва йўлдош нуқсонларнинг мавжудлигига,
шунингдек висцеро-абдоминал диспропорциянинг даражасига боғлиқ бўлди.
Асосий гуруҳдаги 55 нафар беморнинг 53 (96,4%) тасида жарроҳлик
муолажаси ўтказилди. Ушбу гуруҳда 44 (80%) бемор даволаниб чиқди, 11
(20%) нафари нобуд бўлди. Ўлим ҳолатига қўшимча оғир йўлдош касалликлар
(МНС, юрак ва ўпканинг туғма нуқсонлари) сабабчи бўлди. Таққослов
гуруҳидаги 48 нафар чақалоқларнинг 38 (79,2%) нафарига жарроҳлик
амалиёти ўтказилди. 11 (22,9%) нафари
операциядан кейин, 10 (20,8%) нафари
эса консерватив даводан кейин нобуд бўлди ва мазкур гуруҳда ўлим 21 (43,7%)
нафарни ташкил этди. Ўлим ҳолатини кўплигига чақалоқларга вақтида
тегишли ёрдам кўрсатилмаганлиги (нотўғри транспортировка, чурра қопигани
нотўғри парваришлаш, нотўғри туғруқ усулини танлаш) – 13 (61,9%), қўшимча
оғир йўлдош касалликлар (МНС, юрак ва ўпканинг туғма нуқсонлари) – 8
(38,1%) сабабчи бўлган. Клиникамизда жорий этилган даво критериялари:
беморни тўғри транспортировка қилиш қоидалари, туғруқ усулини тўғри
танлаш, консерватив ва оператив давога кўрсатмалар, мукаммаллаштирилган
Do'stlaringiz bilan baham: |