ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Қуйидагилар саноқ комиссияси таркибига сайлансин:
Ахмадқулов Рахмонқул
Турдалиев Тоир
Жалолова Раьно
ЭШИТИЛДИ:
Кун тартибидаги иккинчи масала маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)ни сайлаш тўғрисида.
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ раҳбари Мелибоев Олимжон Алибоевич фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига туман ҳокими билан келишилган номзодлар бўйича таклиф киритди.
Тавсия этилган номзодларнинг таржимаи ҳоли ва меҳнат фаолияти ҳақида алифбо тартибида йиғилиш иштирокчиларини таништирди ва уларга ўзининг дастурий маърузасини эълон қилиш учун сўз берилди.
СЎЗГА ЧИҚДИЛАР:
Тавсия этилган номзодлардан сўз навбати Султонов С.га берилди. Султонов С. ўз дастури билан йиғилганларни таништирди ундан сўнг сўзга Обидов К. чиқиб сайлов олди дастури билан йиғилиш иштирокчиларини батафсил таништириб берилган саволларга атрофлича жавоб берди ва ўз чиқишини якунлади
Сўнгра, йиғилиш раиси “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Қонуннинг 20-моддасига асосан фуқаролар йиғини раислигига (оқсоқоллигига) тавсия этилаётган номзодларни яширин овоз бериш йўли билан ўтказилишини таъкидлаб, бюллетень овоз берувчи томонидан яширин овоз бериш кабинасида ёки хонасида тўлдирилиши, бюллетеннинг ўнг томонида ўзи ёқлаб овоз бераётган фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзоднинг фамилияси қаршисида жойлашган бўш катакка «+», « » ёхуд «х» белгисини қўйиши ҳамда тўлдирилган бюллетенни сайлов қутисига ташлаши кераклигини айтиб ўтди.
Сайлов қутилари овоз бериш тугаганидан кейин саноқ комиссияси томонидан очилиб, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига ҳар бир номзод бўйича санаб чиқилди.
Овоз бериш натижалари бўйича саноқ комиссиясининг баённомаси саноқ комиссиясининг раиси Турдалиев Т. томонидан ўқиб эшиттирилди ва вакиллар йиғилиши томонидан тасдиқланди .
“Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23 ва 24-моддаларига мувофиқ, маҳалла фуқаролар вакиллари йиғилиши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Обидов Комилжон Рахмонқулович фуқаролар йиғини раиси этиб сайлансин.
Қарор матни Мелибоев Олимжон Алибоевич томонидан ўқиб эшиттирилди.
Йиғилиш раиси: _________ О Мелибоев
(имзо) (Ф.И.Ш.)
Котиб: _________ Ю Ризаев
(имзо) (Ф.И.Ш.)
М.Ў.
“Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 13-моддасига мувофиқ фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш билан боғлиқ ҳужжатларни архивга топшириш тўғрисида
Do'stlaringiz bilan baham: |