___-СОНЛИ ТАЛАБАЛАРНИНГ ТАЖРИБА АМАЛИЁТИНИ ЎТАШ ШАРТНОМАСИ
Нукус шаҳри 20____-йил ___-апрель
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ректори (А.М.Реймов) (кейинги ўринларда «университет») бир томондан ва «_________________________________________________» (кейинги ўринларда «муассаса»)
(Таҳририят ёки муассаса номи)
________________________________________________________________________ иккинчи
(Таҳририят ёки муассаса раҳбари)
томондан қуйидагилар тўғрисида ушбу шартномани туздик:
1. Муассасанинг мажбуриятлари:
1.1. Таълим йўналиши ўқув режасига мувофиқ талабаларнинг амалиётни ўташи учун университетга ______ ўрин тақдим этиш.
1.2. Ҳар битта иш ўрнида талабалар учун хавфсизлик иш ҳолатини таъминлаш. Меҳнатни муҳофазаси бўйича инструктаж ўтказиш, зарур бўлса талаба-амалиётчиларни техник хавфсизлик бўйича тушинтириш. Амалиётни ўташ вақтида талабаларни корхона, муассаса, ташкилотлар ҳисобидан махсус асбоб-усканалар билан таъминлаш.
1.3. Агарда амалиётни ўташ даврида талабалар билан бахтсиз ҳодиса юз берса, уни «ишлаб-чиқаришда бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳисобга олиш» қоидаларига мос текшириш ва ҳисобга олиш.
1.4. Талабаларнинг тажриба амалиёти дастуридаги вазифаларни тўла бажарилиши учун қулай шароит яратиб бериш.
1.5. Корхона, муассаса, ташкилотларнинг, бўлим, лабораторияларида тажриба амалиётга раҳбарлик қилиш учун юқори малакага эга тажрибали мутахассисларни бириктириш.
1.6. Университет томонидан белгиланган масъуллар билан биргаликда талаба амалиётчилар учун мутахассислик бўйича семинарлар ташкил қилиш. Тажрибали мутахассислар билан учрашувлар ташкил этиш.
1.7. Талабаларнинг тажриба амалиёти дастурини ва шахсий топшириқларини бажарилиши учун, талаба-амалиётчи ва уларнинг раҳбарларига ишлаб чикариш жойларида мустақил ишлаши учун шароитлар яратиб бериш.
1.8 Талаба-амалиётчининг ишга чиқишини табеллик ҳисобга олиш. Меҳнат тартибини ва корхонанинг ички тартибини бузган амалиётчи ҳақида тезда университет раҳбариятига хабар бериш.
1.9. Амалиёт даврида талабаларнинг ижтимоий-сиёсий саводхонлигини оширишга кўмак бериш.
Талаба-амалиётчиларнинг ихтиролик ишлари учун шароит яратиш, уларни меҳнат жамоаси ичидаги ижтимоий-сиёсий, маданий, жисмоний тарбия ва спорт ишларига жалб қилиш.
1.10. Ҳар битта амалиётчи талабага тажрибали мутахассисларни буйруқ асосида бекитиш. Устоз-шогирд муносабатини яхшилашга, ривожлантиришга имконият яратиш.
1.11. Амалиётнинг якунланиши билан ҳар битта талабага тавсифнома бериш ва амалиёт бўйича тайёрлаган ҳисоботига баҳо бериб жўнатиш.
2. Университетнинг мажбуриятлари:
2.1. Амалиёт бошланишидан 1 ҳафта олдин муассаса, корхона, ташкилотга келишув учун амалиёт дастурини ва амалиёт ўташ жадвалини жўнатиш.
2.2. Амалиёт бошланишидан 1 ҳафта олдин корхона, муассаса, ташкилотга амалиёт ўтайдиган талабаларнинг рўйхатини етказиш.
2.3 Корхона, муассаса, ташкилотларга амалиёт ўтайдиган талабаларни вақтида жўнатиш.
2.4. Аамалиёт раҳбари этиб тажрибали профессор-ўқитувчиларни тайинлаш.
2.5. Амалиёт олдидан барча талабаларни тиббий кўрикдан ўтказиш.
2.6. Ишаб чиқариш ўрнида амалиётчи-талабаларнинг меҳнат ишлаш ҳуқуқини ҳимоя қилиш.
2.7. Корхона, муассаса, ташкилотга тегишли ички меҳнат тартибини талабалар томонидан сақланишини назорат қилиб бориш.
2.8. Корхона, муассаса, ташкилот ходимларига, тажриба амалиёт раҳбарларига, амалиётни ташкил қилиш ва ўтказиш бўйича услубий ёрдам кўрсатиш.
2.9. Университет талабалари ва профессор-ўқитувчилар ташаббуси билан корхона, муассаса, ташкилот ходимларига мавзуга оид ҳар хил тадбирлар, давра суҳбатларини ташкил қилиш.
2.10. Амалиёт вақтида талабалар бахтсиз ҳодисага учраган ҳолатда уни текшириш ва ҳисобга олиш.
3. Бу шартнома икки нусхада тузилиб ҳар битта нусха бирдек кучга эга. Битта нусха УНИВЕРСИТЕТда, иккинчи нусха ИККИНЧИ томонда сақланади.
4. Шартнома тузган икки томон ўртасидаги келишмовчилик ва баҳсли масалалар ҳаракатдаги қонун ва қоидаларда белгиланган тартибда ечилади.
Шартнома 20____-йилнинг ________________ ойининг _____-санасигача кучга эга.
Томонларнинг манзили:
Қорақалпоқ давлат университети 230112, Нукус шаҳри, Ч.Абдиров кўчаси №1 уй
Ректор: _________________ А.Реймов
_________________________________
(имзо ва муҳр ўрни)
|
|
Муассаса, корхона, ташкилот номи
___________________________________
___________________________________
Раҳбар: _________________________
(Ф.И.Ш.)
________________________________ (имзо ва муҳр ўрни)
|
Do'stlaringiz bilan baham: |