20__ йил ___ __________даги №_____-сонли меҳнат шартномасига
“Ходимни вақтинча масофавий ишга ўтказиш тўғрисида ўзгартириш
ва қўшимчалар киритиш хақида”ги ____-сонли КЕЛИШУВ
____.____. 2020 йил Чуст тумани.
Мазкур келишув “Иш берувчи” Чуст туман Мактабгача таълим бўлимига қарашли 22-сонли МТТ мудири С. Омонова “Ходим” _________________________________ томонидан қуйидагилар ҳақида тузилди.
1. Мазкур келишув Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
19 мартдаги ПФ-5969–сонли “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан 2020 йил 21 март куни тасдиқланган Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси йиғилишининг 8-сонли баёнига мувофиқ, ходимнинг меҳнат фаолиятини масофавий ишлаш режимига ўтказиш мақсадида тузилди.
2. Чуст туман мактабгача таълим бўлими ходими___________________________ билан тузилган 20__ йил ___ __________даги №_____-сонли меҳнат шартномасига вақтинча ўзгартириш киритилиб, шартноманинг 2.-бандидан кейин қуйидаги таҳрирда янги кичик бандлар қўшилсин:
“2.1. Мутахассис ___________________________________ меҳнат фаолияти коронавирус эпедемияси муносабати билан 2020 йил ______________ кунидан нормал иш фаолияти жорий этилгунга қадар масофадан туриб ишлаш режимига ўтказилади.
2.2. Ходимнинг масофавий ишдаги меҳнат фаолияти қуйидаги тартибда ташкил этилади:
иш берувчи ва ходим ўртасида ишга доир ҳужжатлар ҳамда алоқалар электрон тартибда, яъни ходимнинг электрон шаклдаги манзиллари орқали алмашинади;
иш ҳақи меҳнатга ҳақ тўлашдаги соатбай асосида - ходимнинг масофавий ишга ўтказилгунга қадар белгиланган тариф ставкаси ва тузилган штатлар жадвали асосида лавозим маошидан келиб чиққан ҳолда тўланиши; масофавий ишда ишловчи ходим иш вақтини ўз хохишига кўра тақсимланишини ҳисобга олган ҳолда ходим томонидан бажарилган ишлар учун бир баравар миқдорда меҳнат ҳақи тўланади;
ходимнинг меҳнат мажбуриятларини амалга ошириш учун унга бириктирилган компьютери ва принтер техникаси унинг моддий жавобгарлиги остида берилади;
иш берувчи билан доимий алоқаларини таъминлаш мақсадида ходим иш берувчининг ҳаражатлари ҳисобидан Интернет тармоғига улаб берилади ва ушбу тизимдан фойдаланиш имкони берилади;
ушбу келишувга асосан ходимга берилган иш берувчига тегишли мулклар ходимнинг айби билан бузилганда ёки шикаст етказилганда, етказилган зарарни ходим томонидан иш берувчига қоплаб берилади;
ходим ўзининг бевосита раҳбари томонидан берилган топшириқларни масофадан туриб бажаради ва унга бажарган ишлари юзасидан хисоботини тақдим этади;
ходим масофадаги меҳнат фаолияти давомида меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига амал қилиши керак бўлади;
ходим масофавий ишга ўтказилганда унинг таътиллар жадвалига мувофиқ меҳнат таътили, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақа олиш ҳамда қонун ҳужжатларида ва жамоа шартномасида назарда тутилган бошқа ҳуқуқлари сақланиб қолинади;
мазкур карантин вақти тугаганидан сўнг ёки ходимни ишлаб чиқариш ва меҳнат зарурияти тақозо этганидадан келиб чиқиб, ходим ўзининг доимий иш жойига қайтарилади, бундай ҳолларда ходим доимий иш жойига қайтишдан бош тортиши қатъиян ман этилади.”
3. Мавжуд эпидемия хавфи ва карантин чоралари бартараф этилиши муносабати билан, иш берувчининг буйруғи билан масофавий – уй шароитидаги иш режими бекор қилинади ва ходимнинг иш фаолияти одатий иш режимига ўтказилади.
4. Меҳнат шартномасининг қолган бандлари ўзгартиришсиз, ўз кучида қолдирилади.
5. Мазкур келишув Коронавирус пандемияси билан боғлиқ карантинга оид чоралар бекор қилингунга қадар амал қилади.
Томонларнинг имзоси