6. СУҒУРТА ПУЛИ ВА МУКОФОТИНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ 6.1. Гаровга қўйилаётган мол-мулкнинг умумий суғурта қиймати: 125 000 000,00 сўм. 6.2. Ушбу Шартнома бўйича суғурта пули: 125 000 000,00 сўм. 6.3. Ушбу Шартнома бўйича суғурта мукофоти: 125 000,00 (Бир юз йигирма беш минг) сўмни ташкил этади.
6.4. Суғурта мукофоти тарафлар ушбу Шартномани имзолаганларидан кейин 5 (беш) банк куни ичида яхлит тўланади.
6.5. Ушбу Шартнома бўйича шартсиз франшиза: Мазкур шартнома бўйича франшиза қўлланилмайди.
6.6. Ушбу Шартнома бўйича барча ўзаро ҳисоб-китоблар Сумда амалга оширилади.
6.7. Суғурта жавобгарлиги даражаси Суғурталовчи томонидан тўланган ҳар бир суғурта товони миқдорига мутаносиб равишда камайиб боради. Суғурта қилдирувчи томонидан қўшимча суғурта мукофоти тўланганда суғурта жавобгарлиги даражасини дастлабки даражагача етказиш мумкин. 7. ШАРТНОМАНИНГ КУЧГА КИРИШИ ВА АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ 7.1. Ушбу шартнома уни тарафлар имзолаган пайтдан эътиборан кучга киради ва 08.12.2022 йилгача амалда бўлади. Шартнома бўйича Суғурталовчи мажбуриятлари суғурта мукофоти ёки унинг биринчи қисми тўлангандан кейин кучга киради ва Суғурта полисида кўрсатилган суғурта муддати мобайнида амалда бўлади.
7.2. Суғурта қилдирувчига Суғурта полиси суғурта мукофоти ёки унинг биринчи қисми Суғурталовчи ҳисоб рақамига келиб тушгандан кейин 3 (уч) иш куни ичида, тўланган давр учун берилади.
7.3. Агар Суғурта полисида кўрсатилган суғурта муддати ушбу Шартноманинг 7.1. бандида келтирилган муддатидан ошиб кетса, Шартнома муддати Суғурта полисида кўрсатилган муддатга мос равишда узайтирилган ҳисобланади.
7.4. Кредит шартномасининг муддати узайтирилган тақдирда ушбу Шартноманинг амал қилиш муддати қўшимча келишув тузиш ва тегишли суғурта мукофотини тўлаш йўли билан узайтирилиши мумкин.
7.5. Суғурта полиси йўқолганда Суғурталовчи унинг дубликатини Суғурта қилдирувчининг ёзма аризаси асосида қайта тақдим этади. Йўқолган полис ҳақиқий эмас деб топилади ва ушбу йўқолган полис бўйича суғурта товони тўланмайди.
7.6. Кредит шартномаси муддатидан илгари бекор қилинганда, яъни Суғурта қилдирувчи ўзининг Наф олувчи олдидаги кредит шартномасига асосан кредит маблағларини қайтариш бўйича мажбуриятларини тўлиқ бажарганда, Суғурта қилдирувчи Суғурталовчига кредит маблағлари тўлиқ сўндирилганлиги тўғрисида ёзма ҳабарнома тақдим этади, бунда хабарнома Наф олувчи томонидан тасдиқланган бўлиши талаб қилинади. Бундай ҳолатда Суғурта қилдирувчи суғурта шартномасини амалда қолдириш ҳуқуқига эга, акс ҳолда суғурта шартномаси муддатидан олдин бекор қилинади ва Суғурта қилдирувчига суғурта мукофотининг фойдаланилмаган қисмидан 25 фоиз миқдорида ишлаб чиқариш ҳаражатларини чегирган ҳолда қайтарилади.
7.7. Ушбу суғурта шартномасида келишилган муддатларда суғурта мукофоти Суғурта қилдирувчи томонидан тўланмаган тақдирда Шартнома бўйича Суғурталовчининг жавобгарлиги кучга кирмайди. Суғурталовчи томонидан ҳодиса бўйича билдирилган даъво ва талаблар кўриб чиқилмайди.