Сонли гаровга қЎйилаётган мол-мулкни суғурталаш шартномаси



Download 48,56 Kb.
bet9/13
Sana10.03.2022
Hajmi48,56 Kb.
#487886
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
ҚҚБ

10. СУҒУРТА ТОВОНИНИ ТЎЛАШ
10.1. Суғурта товони Гаровга қўювчи (Наф олувчи)га Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. Бунда Наф олувчи суғурта товонини Суғурта қилдирувчи Наф олувчидан олган кредити бўйича қарзидан ошмаган миқдорда олиш ҳуқуқига эга, суғурта товонининг қолган қисми Гаровга қўювчи кўрган зарарларни қоплаш харажатларини қоплашга сарфланади.
10.2. Барча ҳолатларда суғурта товони миқдоридан ушбу Шартномада белгиланган франшиза суммасини ҳамда суғурта ҳодисаси рўй бериши оқибатида зарарланган ва алмаштирилиши лозим бўлган қисмларнинг эскирганлик миқдорини чегириб қолиб амалга оширилади.
10.3. Агар ушбу Шартномага мувофиқ суғурта пули Шартнома тузилган санада белгиланган суғурта қийматидан паст баҳода белгиланган бўлса, Суғурталовчи суғурта ҳодисаси содир бўлганда Гаровга қўювчи/Наф олувчи кўрган зарарларни Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 936-моддасига мувофиқ суғурта пулининг суғурта қийматига бўлган нисбатга мутаносиб равишда қоплаши шарт.
10.4. Ушбу Шартномага мувофиқ суғурта товони уни олувчининг банкдаги ҳисоб рақамига пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
10.5. Суғурталанган мулкнинг зарарланиши ёки нобуд бўлиши қуйидаги тартибда қопланади:

  1. суғурталанган мулкнинг тўла нобуд бўлиши (йўқолиши) – ушбу Шартнома тузилган санада мазкур мулкнинг ҳақиқий қиймати миқдорида, аммо ушбу Шартноманинг 1‑иловасида кўрсатилган суғурта пулидан ошмаган миқдорда;

  2. суғурталанган мулк бутунлай ёки қисман зарарланганда – тиклаш харажатлари миқдорида, аммо ушбу Шартноманинг 1‑иловасида кўрсатилган суғурта пулидан ошмаган миқдорда;

10.6. Тиклаш харажатлари қуйидагилардан ташкил топади:

  1. таъмирлаш (тиклаш) учун материаллар ва эҳтиёт қисмларга харажатлар;

  2. таъмирлаш ишларининг ҳақини тўлаш харажатлари;

  3. суғурталанган мулкни унинг суғурта ҳодисасидан олдинги ҳолатигача тиклаш учун зарур бўлган материалларни таъмирлаш жойига етказиб бериш харажатлари.

10.7. Тиклаш харажатларига қуйидагилар кирмайди:

  1. суғурталанган мулкни яхшилаш билан боғлиқ қўшимча харажатлар;

  2. вақт ўтиши билан таъмирлаш ёки ёрдамчи таъмирлаш харажатларидан келиб чиққан ҳаражатлар;

  3. заруридан ортиқ бошқа ҳар қандай харажатлар.

10.8. Агар Суғурталовчи мулкни ёки унинг қисмини алмаштириш йўли билан қоплашга қарор қилса, Суғурта қилдирувчи Суғурталовчини ўз ҳисобидан барча режалар, таснифлар, ўлчовлар ва Суғурталовчи талаб қилиши мумкин бўлган бошқа маълумотлар билан таъминлаши шарт.
10.9. Агар зарар тўлалигича зарар етишида жавобгар бўлган шахс ёки бошқа ҳар қандай учинчи шахс томонидан қопланса, Гаровга қўювчи (Наф олувчи) суғурта қопламаси олишга ҳақли эмас. Бунда зарар қисман ёки тўланиши лозим бўлган суғурта қопламасидан кам миқдорда қопланса, суғурта қопламаси Гаровга қўювчи (Наф олувчи) аввал олган қопламаларни ҳисобга олган ҳолда тўланади.
10.10. Суғурталовчи зарарни қоплаш учун амалга оширган ҳар бир тўлов Суғурталовчининг ушбу Шартнома бўйича мажбуриятларини ушбу тўлов миқдорида камайтиради. Суғурта қилдирувчи Суғурталовчи ҳисоблаган миқдорда қўшимча суғурта мукофоти тўласа, Суғурталовчи мажбуриятлари ушбу Шартномада кўрсатилган суғурта пули миқдорида тикланади.
10.11. Суғурталовчи / Наф олувчи ёки Гаровга қўювчига суғурта қопламаси тўловини Суғурта ҳодисаси тўғрисидаги далолатнома имзолангандан кейин 15 (ўн беш) кун ичида амалга оширади.

Download 48,56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish