Сонли гаровга қЎйилаётган автотранспорт воситаларини суғурталаш намунавий шартномаси


Юқоридаги ҳар иккала ҳолда қуйидаги хужжатларнинг ҳам нусхалари илова қилиниши шарт



Download 47,96 Kb.
bet7/9
Sana16.03.2022
Hajmi47,96 Kb.
#496030
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
гаров автотранспорт

8.3.3. Юқоридаги ҳар иккала ҳолда қуйидаги хужжатларнинг ҳам нусхалари илова қилиниши шарт:

  1. ҳайдовчининг паспорти;

  2. ҳайдовчилик гувоҳномаси;

  3. автотранспорт воситасининг техник паспорти;

  4. йўл варақаси (агар юридик шахс бўлса);

  5. суғурталанган автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончнома;

Шунингдек, зарарланган автотранспорт воситасининг фотосурат ёки видеотасмалари.
8.4. Суғурталанган автотранспорт воситасини зарарланиши ёки йўқотилишини келтириб чиқарувчи Суғурта ҳодисаси рўй берганда, ҳодиса тафсилотлари ўрганилади.
8.5. Суғурталовчи томонидан тақдим қилинган ҳужжатлар асосида автотранспорт воситасига етказилган зарар миқдори аниқланади ва маълумотнома тузилади. Маълумотнома тузишда Суғурталовчи ҳодиса тафсилоти тўғрисида тегишли органлар (ДЙҲХХ, Ички ишлар органлари, Ёнғин хавфсизлиги хизмати, Гидрометеорология хизмати ва бошқалар)дан ҳодиса билан боғлик бўлган маълумотларни сўраб олишга, шунингдек содир этилган ҳодиса тафсилоти ва сабабларини холис аниқлаштиришга ҳақли
8.6. Тузилган маълумотномалар Суғурта ҳодисаси тан олинганлиги ёки тан олинмаганлигини билдирмайди ва маълумотномалар асосида Суғурта товони тўланмайди.
8.7. Суғурталовчи тақдим этилган ҳужжатларнинг тўғрилигини текшириши ва зарур ҳолларда, ҳодиса тафсилотига тегишли бўлган бошқа ҳужжатларни талаб қилиши мумкин.
8.8. Автотранспорт воситасига етказилган зарар миқдорини ва Суғурта ҳодисаси рўй берганлигини исботлаш Суғурта қилдирувчи ёки наф олувчи зиммасида бўлади.
8.9. Суғурта товони ҳақиқий етган зарар миқдорида, лекин шартномада белгиланган Суғурта пулидан ошмаган ҳолда белгиланади.
8.10. Суғурталовчи тақдим этилган хужжатларни ўрганиб чиқиб, Суғурта ҳодисаси рўй берганлиги ёки Суғурта ҳодисаси рўй бермаганлиги ҳақида қарор қабул қилади. Қарорда Суғурта товони миқдори белгиланади.
8.11. Суғурталовчининг суғурта товонини ёки суғурта пулини тўлашни рад этиш тўғрисидаги қарори Суғурта қилдирувчига (Наф олувчига) улар суғурта товонини ёки суғурта пулини тўлашни сўраб мурожаат этганларидан кейин 15 (ўн беш) кундан кечиктирмай хабар қилинади ва рад этиш сабабларининг асослантирилган далил-исботларини ўз ичига олади.
8.12. Суғурта товони суғурта ҳодисасини тан олиш далолатномаси имзоланган кундан бошлаб 5 (беш) банк иш куни ичида Наф олувчининг розилигига биноан Суғурта қилдирувчига ёки Наф олувчига тўлаб берилади. Суғурта ҳодисаси натижасида Суғурта қилдирувчи (жисмоний шахс бўлса) вафот этган тақдирда, Суғурта товони унинг ворисига шартномада белгиланган тартибда тўлаб берилади.
8.13. Суғурта товони Суғурта шартномасига асосан Суғурта қилдирувчининг ёки Наф олувчининг ҳисоб рақамига (жисмоний шахс бўлса, шахсий ҳисоб рақамига) пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
8.14. Суғурта ҳодисаси рўй берганда, Суғурталанган автотранспорт воситасига етказилган зарар бошқа суғурталовчилар томонидан қопланган бўлса, Суғурта товони зарарни қопланмай қолган қисми учун тўлаб берилади.
8.15. Суғурта товонини аниқлашда қуйидаги ҳаражатлар инобатга олинмайди:

  • Суғурта ҳодисаси билан боғлиқ бўлмаган автотранспорт воситасини таъмирлаш нархи;

  • Суғурталанган автотранспорт воситасига техник хизмат кўрсатиш нархи;

  • Эскирганлиги, яроқсизлиги туфайли автотранспорт воситасини тиклаш ёки қайта жиҳозлаш, яъни, айрим қисмлари, деталлари ҳамда анжомларини таъмирлаш ёхуд алмаштириш билан боғлиқ ишлар нархи.

8.16. Мазкур шартномада суғурта пули суғурта қийматидан кам қилиб белгиланган бўлса, суғурталовчи суғурта ҳодисаси юз берганида суғурта қилдирувчига (наф олувчига) у кўрган зарарни суғурта пулининг суғурта қийматига бўлган нисбатига мутаносиб равишда қоплайди. (ЎзР.ФК.936-модда)
8.17. Автотранспорт воситаси тўлиқ йўқотилганда, Суғурталовчи Суғурта қилдирувчига ёки Наф олувчига суғурта товонини суғурталанган автотранспорт воситасининг суғурта пули миқдорида тўлайди.
8.18. Автотранспорт воситасини яхшилаш билан боғлиқ сарф-ҳаражатлар, Суғурта қилдирувчи томонидан зарарни баҳолатиш ишлари учун қилинган сарф-ҳаражатлар Суғурталовчи томонидан қопланмайди.
8.19. Автотранспорт воситасининг эскириш фоизи бўйича миқдори ва суғурта полисида келишилган франшиза миқдори ҳар бир суғурта ҳодисаси бўйича суғурта товони миқдоридан чегириб қолинади.
8.20. Суғурта ҳодисаси натижасида автотранспорт воситасига етказилган зарарнинг маълум қисми айбдор ёки бошқа шахслар томонидан қопланган бўлса, суғурталовчи томонидан тўлаб бериладиган суғурта товони зарарнинг қопланган қисми миқдорида камайтирилади.

Download 47,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish