Сонли гаровга қЎйилаётган автотранспорт воситаларини суғурталаш намунавий шартномаси



Download 47,96 Kb.
bet2/9
Sana16.03.2022
Hajmi47,96 Kb.
#496030
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
гаров автотранспорт

Суғурта шартномаси - ёзма келишув бўлиб, унга кўра суғурталовчи келишувда шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига келишувда назарда тутилган воқеа (суғурта ҳодисаси) содир бўлганда суғурта қилдирувчига суғурта товонини тўлаш мажбуриятини олади;
Суғурта полиси - Суғурталовчининг мазкур шартнома бўйича мажбуриятлари кучга кириши ҳолатини тасдиқлайдиган, Суғурта қилдирувчига унинг суғурта мукофотини ёки унинг биринчи қисмини (бадалини) тўлашидан кейин бериладиган ҳужжат;
Суғурта қиймати - автотранспорт воситасига ўрнатилган газ ускунасини сотувдаги ёки баҳоловчи эксперт томонидан баҳоланган ҳақиқий бозор нархи;
Суғурта пули – Суғурталовчи унинг доирасида суғурта шартномаси бўйича суғурта товонини тўлаш мажбуриятини зиммасига оладиган сумма бўлиб, унинг миқдори Суғурта қилдирувчининг Суғурталовчи билан келишуви орқали белгиланади;
Суғурта мукофоти (бадали) – Суғурта қилдирувчи Суғурталовчига суғурта шартномасида белгиланган тартибда ва муддатларда тўлаши шарт бўлган суғурталаш учун тўлов;
Суғурта товони – Суғурталовчи томонидан Суғурта қилдирувчига (унинг меросхўрига ёки ҳуқуқий ворисига) суғурта шартномасида кўзда тутилган суғурта ҳодисаси юзага келиши туфайли келиб чиққан зарарларни белгиланган тартибда қоплаш учун тўланадиган сумма;
Суғурта тарифи – суғурта мукофотининг суғурта пулига нисбатан меъёрланган миқдори, бу мутлақ пул кўринишида ёки суғурта пулидан фоизларда аниқланади.
3. СУҒУРТА ОБЪЕКТИ
Суғурта қилдирувчи ёки Наф олувчининг Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига зид бўлмаган суғурталанган автотранспорт воситасининг суғурта ҳодисаси рўй бериши оқибатида зарарланиши, нобуд бўлиши ёки йўқотилиши билан боғлиқ мулкий манфаатлари Суғурта объекти ҳисобланади.
4. СУҒУРТА ҲОДИСАСИ ВА ИСТИСНОЛАР
4.1. Мазкур шартномага кўра қуйидагилар суғурта ҳодисаси ҳисобланади:
Автотранспорт воситасининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тўхтаб турган ҳолатда ёки ҳаракатда бўлган вақтида:

  • автотранспорт воситасини олиб қочиш, ўғрилик, босқинчилик, ёнғин, портлаш, ЙТҲ (йўл транспорт ҳодисаси), жисмларнинг урилиши, табиий офатлар, учинчи шахсларнинг ноқонуний ҳаракатлари натижасида зарарланиши, нобуд бўлиши ёки йўқотилиши.

4.2. Қуйидаги ҳолатларда юзага келган ҳодисалар натижасида автотранспорт воситасининг зарарланиши ёки йўқотилиши суғурта ҳодисаси деб тан олинмайди ва улар бўйича суғурта товони тўланмайди:

  1. Автотранспорт воситасини йўлнинг нотекис ва сифатсиз жойларида ҳаракатланиши ёки ўткир буюмларни босиб ўтиши натижасида автотранспорт воситасини шина (балонлари)ни зарарланиши;

  2. Суғурта қилдирувчи, ҳайдовчи ёки суғурталанган автотранспорт воситасида бўлган бошқа шахсларнинг атайин (қасддан) амалга оширган хатти-ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги оқибатида суғурта ҳодисасини юзага келиши, аммо қасддан қилинган ҳаракатлар улар томонидан зарурий мудофаа ёки охирги зарурат ҳолатида, шунингдек учинчи шахслар ҳаёти, саломатлиги, қадр-қиммати, ор-номусини ҳимоя қилиш ёки фуқаролик бурчини бажариш билан боғлиқ бўлган ҳоллар бундан мустасно.

  3. автотранспорт воситасининг автомобиль йўлида турли ҳайвонлар чиқиб қолиши натижасида содир бўлган ЙТҲ натижасида зарарланиши (автотранспорт воситасида ҳайвонларнинг уриб юборилиши натижасида содир бўлган ЙТҲ исботланган ҳолатлар бундан мустасно);

  4. автотранспорт воситасини мастлик ҳолатида (алкоголь, гиёҳванд моддалар истеъмол қилган ва ҳ.к.), сезгирлик ва эътиборни сусайтирадиган дори-дармонлар таъсирида, йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид соладиган даражадаги чарчоқлик ва бетоблик ҳолатида бошқариш;

  5. автотранспорт воситасидан фойдаланишда уни эксплуатация қилиш, ёнғин ҳавфсизлиги, ёнувчи ва портловчи модда ҳамда предметларни ташиш ва сақлаш қоидалари бузилиши;

  6. автотранспорт воситасидан ўқув-машқ, мусобақа ёки синов мақсадларида фойдаланиш;

  7. автотранспорт воситаси, унинг алоҳида эҳтиёт қисмларининг доимий таъсир қилувчи эксплуатация омиллари (табиий эскириш, чириш, сиртининг бузилиши, ёрилиш, занглаш ва ҳакозолар) натижасида зарарланиши, шунингдек, суғурта ҳодисаси ёки об-ҳаво таъсири натижасида ташқи кўринишининг эскириши ва сифатининг бузилиши;

  8. содир бўлган ҳодиса ваколатли ташкилотлар (ДЙҲХХ, ИИО, ЁХХ)да белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган бўлса;

  9. суғурталанган мол-мулк давлат органларининг фармойиши билан олиб қўйилиши, мусодара қилиниши, реквизиция қилиниши, хатланиши ёки йўқ қилиб ташланиши оқибатида кўрилган зарар.;

  10. Автотранспорт воситасини ишлаб чиқарган корхона томонидан ўрнатилган эҳтиёт қисмларнинг сифатсиз бўлганлиги аниқланганда;

  11. Суғурта ҳодисаси деб даъво қилинаётган табиий офатлар гидрометеорология марказидан олинган маълумотлар бўйича тасдиғини топмаган ҳолатда;

  12. Суғурта қилдирувчи, наф олувчи томонидан содир бўлган ҳодиса тўғрисида белгиланган муддатларда Суғурталовчига ҳабар берилмаганда;

  13. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 274-моддаси биринчи хат боши 2-кичик бандида белгиланган талабларнинг Суғурта қилдирувчи томонидан бажарилмаслиги;

  14. Суғурта қилдирувчи ёки унинг ишончли вакили томонидан суғурта товонини олиш мақсадида берилган маълумотлар ёлғонлиги аниқланиши;

  15. Суғурта қилдирувчи томонидан автотранспорт воситасини бошқариш учун берилган ишончнома белгиланган муддатда ИИБ ЙҲХБнинг рўйхатга олиш бўлимидан рўйхатдан ўтказилмаган бўлса;

  16. Суғурта ҳодисаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида рўй берган бўлса;

  17. Суғурта ҳодисаси ҳақида белгиланган муддатда хабар берилмаса (Ўз.Р.ФК.951-моддасида белгиланган тартибда);

  18. амалдаги қонунчиликда белгиланган бошқа ҳолларда.


Download 47,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish