4.3. Қуйидаги сиёсий тавсифга эга бўлган ҳодисалар натижасида автотранспорт воситасини зарарланиши, нобуд бўлиши ёки йўқотилиши учун Суғурталовчи жавобгарлик олиб бормайди: уруш ва ҳарбий ҳаракатлар (уруш эълон қилинганлиги ёки қилинмаганлигидан қатъий назар), ғалаён, инқилоб, қўзғолон, исён, фитна, иш ташлаш, локаут, ҳукуматни ноқонуний равишда эгаллаб олиш, террорчилик ҳаракатлари, ядро реакцияси, ядро нурланиш ёки радиоактив зарарланиш.
5. СУҒУРТА ПУЛИ ВА МУКОФОТИНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ 5.1. Суғурта шартномасининг иловасида кўрсатилган автотранспорт воситалари сони: 1 (бир) донани ташкил этади.
5.2. Автотранспорт воситаси(лари)нинг умумий суғурта қиймати: 87 500 000,00 (Саксон етти миллион беш юз минг) сўмни ташкил этади.
5.3. Суғурта пули: 87 500 000,00 (Саксон етти миллион беш юз минг) сўмни ташкил этади.
5.4. Cуғурта мукофоти қўшимча қиймат солиғисиз: 700 000,00 (Етти юз минг) сўмни ташкил этади.
5.5. Шартнома бўйича барча ҳисоб-китоблар сўмда олиб борилади.
5.6. Суғурта мукофоти Тарафлар томонидан ушбу шартнома имзоланган кундан бошлаб
5 (беш) кун ичида бир йўла ёки босқичма-босқич равишда тўланади.
5.7. Суғурта жавобгарлиги даражаси Суғурталовчи томонидан тўланган ҳар бир суғурта товони миқдорига мутаносиб равишда камайиб боради. Суғурта қилдирувчи томонидан қўшимча суғурта мукофоти тўланганда суғурта жавобгарлиги даражасини дастлабки даражагача етказиш мумкин.
6. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ ВА СУҒУРТА ПОЛИСИНИ БЕРИШ ТАРТИБИ 6.1. Мазкур суғурта шартномасини амал қилиш муддати 20.09.2021 йилдан 13.09.2022 йилгача белгиланади.
Шартнома тарафлар имзолаган кундан бошлаб кучга киради ва суғурта муддати мобайнида амал қилади. Суғурта қилдирувчининг Наф олувчи олдидаги шартномавий мажбуриятларини бажариш муддати узайтирилса ва тарафларнинг келишувига асосан қўшимча суғурта мукофоти тўланса, шартноманинг амал қилиш муддати узайтирилиши мумкин.
6.2. Суғурталовчининг мажбуриятлари шартномада белгиланган суғурта мукофоти (қалтисликлар турлари ва даражасига қараб ўрнатилган) Суғурталовчининг ҳисоб рақамига келиб тушган кундан бошлаб кучга киради.
6.3. Суғурта мукофоти шартномада белгиланган муддатдан кейин келиб тушса, Суғурталовчининг Суғурта шартномаси бўйича жавобгарлиги Суғурта мукофоти Суғурталовчининг ҳисоб-рақамига келиб тушган кундан бошланади ҳамда суғурта полисида белгиланган санагача амалда бўлади.
6.4. Суғурта мукофоти Суғурталовчининг ҳисоб рақамига келиб тушган кундан бошлаб 3 (уч) кун ичида Суғурта қилдирувчига суғурта полиси ёзиб берилади.
6.5. Суғурта шартномасида суғурта мукофотини босқичма-босқич тўлаш назарда тутилган бўлса, ҳар бир босқич учун келиб тушган суғурта мукофотига мутаносиб равишда суғурта полиси расмийлаштириб берилади ва суғурта пули доирасида жавобгарлик олиб борилади.
6.6. Суғурта қилдирувчи суғурта полисини йўқотган тақдирда, унинг ёзма равишдаги аризасига асосан Суғурталовчи Суғурта қилдирувчига суғурта полисининг дубликатини ёзиб беради. Суғурта қилдирувчи суғурта полисининг дубликатини олгандан кейин йўқолган полис ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
6.7. Суғурта мукофоти Суғурталовчининг ҳисоб рақамига келиб тушган куни суғурта мукофотининг тўланган куни ҳисобланади.
6.8. Суғурта мукофоти шартномада кўрсатилган босқич учун тўлашда навбатдаги босқичи учун суғурта мукофоти тўлаш муддати ўтказиб юборилган бўлса ва ўтказиб юборилган муддат ичида суғурта ҳодисаси рўй берган бўлса, бу ҳолат бўйича суғурталовчи суғурта товонини тўлашдан озод қилинади.
6.9. Шартнома тарафларнинг ёзма хабарномаларига асосан ҳар қандай ҳолатда тўхтатилиши мумкин. Бунда хабарнома берувчи, Наф олувчининг ёзма розилигини олган ҳолда, тарафларни шартнома бекор бўлишидан 30 (ўттиз) кун олдин ёзма равишда хабардор қилиши шарт.
6.10. Шартнома қуйидаги ҳолларда ўз-ўзидан муддатидан олдин бекор бўлади:
Суғурталовчининг Суғурта қилдирувчи олдидаги суғурта товонини тўлаш бўйича мажбуриятлари тўлиқ бажарилганида;
Суғурта қилдирувчи юридик шахс бўлганида корхонанинг иш фаолияти тугатилса;
Суғурта муддати тугаганда;
Суд қарорига асосан шартнома хақиқий эмас деб топилганда;
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгилаб қўйилган бошқа ҳолларда.
6.11. Шартнома кучга кирганидан сўнг суғурта ҳодисаси содир бўлиш эҳтимоли йўқолган бўлса ва суғурта ҳавфининг мавжуд бўлиши суғурта ходисасининг бошқа ҳолатлари бўйича тугаган бўлса, шартнома муддатидан олдин бекор қилинади.
6.12. Шартнома муддатидан олдин бекор қилинганда, Суғурта қилдирувчининг ёзма аризасига асосан Суғурталовчи томонидан суғурта мукофотининг ишлатилмай қолган қисми қайта ҳисоблаб чиқилади.
6.13. Кредит шартномаси муддатидан илгари бекор қилинганда, яъни Суғурта қилдирувчи ўзининг Наф олувчи олдидаги кредит шартномасига асосан кредит маблағларини қайтариш бўйича мажбуриятларини тўлиқ бажарганда, Суғурта қилдирувчи Суғурталовчига кредит маблағлари тўлиқ сўндирилганлиги тўғрисида ёзма хабарнома тақдим этади, бунда хабарнома Наф олувчи томонидан тасдиқланган бўлиши талаб қилинади. Бундай ҳолатда Суғурта қилдирувчи суғурта шартномасини амалда қолдириш ҳуқуқига эга, акс ҳолда суғурта шартномаси муддатидан олдин бекор қилинади ва Суғурта қилдирувчига суғурта мукофотининг ишлаб топилмаган қисми, Суғурталовчининг ишлаб топилмаган суғурта мукофотидан 25,0 фоиз даражасидаги ишлаб чиқариш ҳаражатларини чегириб қолган ҳолда қайтарилади.