Тузувчилар:
|
Б.Т. Салимов
|
− ТДИУ, “Иқтисодиёт” кафедраси профессори, и.ф.д.
|
|
Ж. Файзуллаев
|
− ТДИУ, “Иқтисодиёт” кафедраси доценти, PhD.
|
|
А.Ж. Исмоилов
|
− ТДИУ, “Иқтисодиёт” кафедраси катта ўқитувчиси.
|
Тақризчилар:
|
Н. Ходжаева
|
− ТДТУ, “Иқтисодиёт” кафедраси доценти, иқтисод фанлари номзоди (турдош ОТМ);
|
|
А. Исмоилов
|
− ТАҚИ доценти, иқтисод фанлари номзоди (турдош ОТМ).
|
ТДИУ Сиртқи бўлим бошлиғи:
2020 йил “_____”______________________ __________ Л. Амиров
(имзо)
ТДИУ “Иқтисодиёт” кафедраси мудири:
2020 йил “_____”______________________ ____________ Я. Алиев
(имзо)
1. Ўқув фани ўқитилиши бўйича услубий кўрсатмалар
Иқтисодиётда таркибий ислоҳотлар ва иқтисодиётни модернизациялашни янада чуқурлаштириш, унинг кўламини кенгайтириш билан боғлиқ масалаларнинг назарий ва амалий томонларини ўрганишда “Микроиқтисодиёт.Макроиқтисодиёт” фани муҳим аҳамият касб этади. Айниқса, бугунги кунда ҳукм сураётган глобал рақобат шароитида истеъмолчилар талабининг ўзгариши, реал секторда яратилаётган товар ва хизматлар нархининг шаклланиши, фойдани максималлаштириш, ноаниқлик шароитида қарор қабул қилиш, шунингдек, нархга ва бошқа омилларга боғлиқ талаб ва таклиф эластиклигининг мазмун моҳияти, давлатнинг бозорга аралашуви, яъни товарларга минимал ва максимал нархларни ўрнатиш ва унинг оқибатлари билан боғлиқ тушунчалар, қарашларни сабабий боғлиқликда тизимли таҳлил этишда “Микроиқтисодиёт” модули алоҳида ўрин тутади.
Шунингдек, бугунги кунда кўплаб ривожланган ва жаҳон иқтисодиётида етакчи ўрин тутадиган мамлакатлар тажрибаси шуни сўзсиз исботлаб бермоқдаки, рақобатдошликка эришиш ва дунё бозорларига чиқиш, биринчи навбатда иқтисодиётни изчил ислоҳ этиш, таркибий жиҳатдан ўзгартириш ва диверсификация қилишни чуқурлаштириш, юқори технологияларга асосланган янги корхона ва ишлаб чиқариш тармоқларининг жадал ривожланишини таъминлаш, фаолият кўрсатаётган қувватларни модернизация қилиш ва техник янгилаш жараёнларини тезлаштириш ҳисобидан амалга оширилиши мумкин.
Мамлакатимиз иқтисодиётини либераллаштириш шароитида иқтисодий қонуниятларнинг амал қилиши билан боғлиқ кўзда тутилмаган омилларнинг бирламчи аҳамиятга эга бўлиши, талаб ва таклиф ўртасидаги номутаносибликнинг юзага чиққанлиги, истеъмол товарларига бўлган талабнинг пасайиши оқибатида ҳосилавий бозорлар (мeҳнат бoзoри, қимматли қoғoзлар бoзoри)га ҳам жиддий таъсир кўрсатаётганлиги, айнан микроиқтисодий тушунчаларни назарий-амалий ўрганиш ва тадқиқ этиш лозимлигини кўрсатмоқда.
Ушбу фан бозор иқтисодиётининг амал қилиш механизмини, турли мулкчиликка асосланган корхоналарнинг хўжалик юритиш фаолиятини, уларнинг бозор шароитидаги ҳаракатини, чекланган ишлаб чиқариш ресурсларидан самарали фойдаланиш йўлларини талабаларга ўргатишда қўл келади. Шунингдек, “Микроиқтисодиёт” фундаментал фанлардан бири бўлиб, бошқа иқтисодий фанларни чуқур ўрганишда асос бўлиб хизмат қилади.
Макроиқтисодий барқарорлик ва ялпи ишлаб чиқаришнинг юқори ўсиш суръатларини таъминлаш орқали аҳолининг турмуш фаровонлиги даражасини ўстириш давлат иқтисодий сиёсатида бош мақсад бўлиб ҳисобланади. Давлат иқтисодий сиёсатининг назарий асослари сифатида тан олинадиган фанлар қаторида “Макроиқтисодиёт” алоҳида ўрин тутади.
Ялпи ишлаб чиқаришининг барқарор ўсишини, ресурсларнинг тўлиқ бандлилигини, инфляциянинг паст суръатларини ва тўлов балансининг мувозанатини таъминлаш нуқтаи назаридан мамлакат иқтисодиётини бир бутун ҳолда тадқиқ қилиш ва уни макроиқтисодий тартибга солишнинг иқтисодий механизмларини ўрганиш “Макроиқтисодиёт”нинг предметини ташкил этади.
Фаннинг “Макроиқтисодиёт” модули миллий иқтисодиётнинг ривожланиши билан боғлиқ барча жиҳатларни, жумладан меҳнат ресурслари, товарлар, пул бозорларининг амал қилиши, монетар, фискал ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш ҳамда бошқа масалаларни қамраб олади.
“Микроиқтисодиёт.Макроиқтисодиёт” фани умумкасбий фанлар блокига киритилган курс ҳисобланиб, 2-курсда ўқитилиши мақсадга мувофиқ.
Бу дастурни амалда бажариш учун талабалар иқтисодиёт назариясидан етарлича маълумотга эга бўлишлари лозим.
“Микроиқтисодиёт. Макроиқтисодиёт” фанини ўқитишдан мақсад – талабаларда замонавий бозор иқтисодиётининг ишлаши ва ривожланишининг ҳам назарий, ҳам амалий томонларини ўргатиш ҳамда бозор субъектларнинг ҳар ҳил бозор тузилмаларидаги иқтисодий фаолиятини ўрганиш бўйича йўналиш профилига мос билим, кўникма ва малака шакллантиришдир.
Фан ўз ичига қуйидаги вазифаларни олади:
бозор иқтисодиётининг бош масаласи ва унинг ечимини урганиш; талаб ва таклиф ҳамда уларга таъсир қилувчи омилларни урганиш; бозор мувозанати, максимал ва минимал нархларни ўрнатилиши, талаб ва таклиф эластиклиги ва улардан амалиётда фойдаланиш йўналишларини урганиш; истеъмолчи танлови, истеъмолчининг бозордаги ҳаракати ва унга таъсир этувчи омилларни урганиш; ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқариш омиллари, улардан оптимал фойдаланиш, ишлаб чиқариш харажатларини таҳлил қилишни урганиш; фирмаларнинг рақобатлашган ва рақобатлашмаган бозор тузилмаларидаги ҳаракатини ҳамда уларнинг фаолиятига таъсир қилувчи омилларни, давлатнинг иқтисодий сиёсати таъсири оқибатларини урганиш; монопол ҳокимият, монопол ҳокимият кўрсаткичлари ва монополия шароитида нарх белгилаш тамойиларини ўрганиш; макроиқтисодий категориялар, макроиқтисодий муаммоларнинг намоён бўлиши шакллари ва сабаблари, иқтисодий жараёнларни макроиқтисодий моделлар воситасида таҳлил этиш, макроиқтисодий сиёсат мақсадлари ва воситалари, очиқ иқтисодиёт шароитида макроиқтисодий сиёсат юритиш хусусиятлари тўғрисида илмий тасаввурларни шакллантириш ҳамда макроиқтисодий кўрсаткичларни ҳисоблаш, макроиқтисодий концепция ва моделлардан фойдаланган ҳолда иқтисодий жараёнларни таҳлил қилиш, макроиқтисодий сиёсат натижаларини аниқлаш усулларини
Шунингдек, “Микроиқтисодиёт. Макроиқтисодиёт” фани фундаментал фанлардан бири бўлиб, бошқа иқтисодий фанларни чуқур ўрганишда асос бўлиб хизмат қилади.
“Микроиқтисодиёт. Макроиқтисодиёт” ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида талаба:
замонавий бозор иқтисодиётининг ишлаши ва ривожланишининг назарий асослари; талаб ва таклиф модели асосида тақчил ресурсларнинг тақсимланиш механизми; рақобатлашган ва рақобатлашмаган бозорларнинг асосий хусусиятлари ва фирмаларнинг ушбу бозорлардаги ҳаракат қилиш қоидалари; ишлаб чиқариш жараёни ва ишлаб чиқариш омилларидан оптимал фойдаланиш, ишлаб чиқариш харажатлари турлари, таваккалчилик ва уни олдини олиш ҳамда пасайтириш йўллари, бозор шароитида нархларнинг қандай шаклланиши; давлатнинг бозор иқтисодиётига аралашиш йўналишлари ва уларнинг оқибатлари; меҳнат, капитал ва ер бозорининг ишлаш механизми, макроиқтисодиёт фанининг предметини, объекти ҳамда макроиқтисодий агентлар; макроиқтисодий кўрсаткичларнинг моҳияти ва уларни ҳисоблаш шартлари; товарлар ва хизматлар бозорида макроиқтисодий мувозанатга эришиш меҳанизмининг моҳияти; пулга талаб, пул таклифи ва пул бозорида мувозанатга таъсир этувчи омиллар; бюджет-солиқ ва пул – кредит сиёсатининг мақсадлари, воситалари, кўринишлари; иқтисодий ўсишнинг моҳияти, ўлчаниши, омиллари ва моделлари; ташқи садо сиёсатининг назарий асослари ва воситалари; мамлакат тўлов балансининг тузилиши, макроиқтисодий аҳамияти ва уни тартибга солиш усуллари; валюта курсининг моҳияти, макроиқтисодий аҳамияти, уни белгиловчи омиллар ва барқарорлигини таъминлаш шартлари ҳақида тасавурга эга бўлиши;
талаба бозордаги талаб ва таклиф тўғрисидаги статистик маълумотлар асосида бозорни таҳлил қилиш ва хулосалар чиқаришни; статистик маълумотлар асосида талаб ва таклиф функцияларини тузишни, талаб ва таклифнинг эластиклик коэфициентларини хисоблаш ва улар асосида бозордаги ҳолатни таҳлил ва прогноз қилишни, иқтисодий жараёнларни таҳлил қилишда макроиқтисодий моделларни қўллашни; макроиқтисодий кўрсаткичларни таҳлил қилишни; макроиқтисодий сиёсатнинг ижобий ва салбий оқибатларига баҳо беришни; макроиқтисодий сиёстанинг натижаларини прогноз қилишни билиши ва улардан фойдалана олиши;
тақчил ресурсларни тақсимланиш; талаб ва таклифни таҳлил қилиш; рақобатлашган ва рақобатлашмаган бозорлар тўғрисида маълумотлар тўплаш; бозор шароитида нархнинг шаклланиши механизми аниқлаш; ҳар хил бозор тузилмаларида фирмаларнинг ҳаракат қилишини белгилаш; бозорнинг ишлаш самарадорлиги ва унга таъсир қилувчи омиллар таҳлил қилиш, макроиқтисодий кўрсаткичларни ҳисоблаш; асосий макроиқтисодий моделларнинг ўзгарувчиларини аниқлаш ва тенгламаларини тузиш; товарларлар ва хизматлар бозорида қисқа ва узоқ муддатли мувозанатни таъминлаш механизмини тушунтириб бериш; пул бозорида мувозанат юзага келишининг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш; макроиқтисодий сиёсатнинг иқтисодий жараёнлар ва алоҳида кўрсаткичларга таъсир кўрсатиши қонуниятларини аниқлаш; турли макроиқтисодий вазиятларда бюджет-солиқ ёки пул-кредит сиёсатини қўллаш ҳамда ўзаро мувофиқлаштириш шартларини тушунтириб бериш; ташқи савдо сиёсати ва валюта курсини тартибга солиш орқали тўлов баланси ҳолатига, ялпи талаб ва ялпи таклиф ҳажмларига таъсир кўрсатиш усулларини тавсифлаб бериш; очиқ иқтисодиёт шароитида макроиқтисодий жараёнларнинг кечиши ҳамда макроиқтисодий сиёсатнинг ўзига хос хусусиятларини, миллий ва жаҳон иқтисодиёти даражасида бозор механизми қандай амал қилишини изоҳлаб бериш кўникмаларига эга бўлиши керак;
ахоли даромадлари ва уларни тақсимланишини Джин коэффициенти бўйича баҳолаш, рақобатлашган ва рақобатлашмаган бозорда фирмалар ҳаракатини таҳлил қилиш асосида ҳулосалар чиқариш; давлатнинг бозор иқтисодиётига аралашуви оқибатларини таҳлил қилиш асосида ҳулосалар чиқариш малакаларига эга бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |