ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ
“СОЛИҚЛАР ВА СУҒУРТА ИШИ” КАФЕДРАСИ МАЖЛИСИ БАЁННОМАСИ
2022 йил 22 февраль № 25 Тошкент шаҳри
Раислик қилувчи:
|
“Солиқлар ва суғурта иши” кафедраси мудири DcS. доц., Тухлиев Бозор Каримович
|
Қатнашдилар:
|
Профессорлар: Алмардонов М. Қўлдошев Қ. Муталова Д.
Доцентлар: Базаров Қ. Агзамов А. Баратова Д. Абдусатторова Д. Бабаев Ш.
Катта ўқитувчилар: Юсупов О. Шамсиев Н. Рахматуллаев Б.
Ассистентлар: Зайнутдинов Б. Исаева Ш.
|
|
|
|
Кун тартиби:
Кафедра профессори М.Алмарданов, Б.Тухлиев, Б.Рахматуллаев, Н.Қурбоновлар томонидан тайёрланган “Халқаро солиққа тортиш тамойиллари” номли дарслик муҳокамаси тўғрисида.
Мажлис раиси DcS. доц., Б.Тухлиев “Солиқлар ва суғурта иши” кафедраси профессор ўқитувчилари томонидан тайёрланган “Халқаро солиққа тортиш тамойиллари” номли дарслик тугалланган иш эканлигини маълум қилди.
Мажлис раиси DcS. доц., Б.Тухлиев дарсликнинг асосий қисми бўйича ҳисобот бериш учун сўзни М.Алмардановга берди.
Ш.Саипназаров сўзга чиқиб қуйидагиларни таъкидлади:
Халқаро солиққа тортиш тамойиллари кейинги йилларда долзарб муаммо бўлганлиги ҳамда халқаро тамойиллар орқали давлат бюджети даромадини ошириш масаласини долзарб бўлиб қолмоқда. Ушбу ҳолат, ривожланаётган давлатларнинг жаҳонда ўз ўрнини эгаллашда давлат бюджети даромадалари қисмини янада такомиллаштириш борасидаги илмий ёндашувларга катта эътибор қаратиш заруратини келтириб чиқармоқда. Хусусан, глобал пандемиядан кейин ҳар бир давлат ўз бюджетини таҳлил қилишда солиқли даромадалар тизимини яратиш борасидаги илмий тадқиқотлар олиб бориш, мамлакат бюджет даромадини оширишга сабаб бўлмоқда. “Халқаро солиққа тортиш тамойиллари” номли дарслиги сизларнинг муҳокамангизга тақдим этмоқдамиз.
Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан тайёрланган ушбу дарслик улар томонидан амалга оширилган илмий изланишлар бўйича олиб борган илмий тадқиқотларининг давоми ва натижаси ҳисобланади.
Ушбу муҳокамага тақдим этилаётган дарслик тўғрисида ўз фикрларингизни билдиришларингизни сўрайман.
Кафедра професссори Қ. Қўлдошев сўз олиб, дарслик белгиланган талаблар даражасида тайёрланганлигини ва уни кўп сонда нашр этиш солиқ соҳасида фаолият кўрсатаётган профессор-ўқитувчилар, солиқ соҳасида илмий тадқиқот фаолиятини олиб бораётган тадқиқотчилар, магистр ва талабалар учун муҳим манба бўлиб хизмат қилади деган ижобий мазмундаги фикрларни баён этди.
Кафедра доценти А.Агзамов сўз олиб, кафедра профессор - ўқитувчилар томонидан тайёрланган дарслик чуқур мазмундаги илмий иш эканлигини эътироф этиб, уни нашр этиш кафедра томонидан олиб борилаётган илмий фаолиятнинг натижаси бўлишини ва шу билан бирга кафедрада ўқитилаётган “Халқаро солиққа тортиш тамойиллари” йўналишидаги фанларни ўқитишда муҳим манба бўлиб хизмат қилишини ҳамда солиқ соҳасида ишлаб таҳсил олаётган талабаларга амалий фаолиятни самарали ривожлантиришларида ёрдам беришини таъкидлади.
Дарслик ички тақриз сифатида университетнинг “Солиқлар ва суғурта иши”, кафедраси доценти Ш.Саипназаров томонидан ижобий мазмундаги тақриз берилган ва дарслик чоп этишга тавсия этилган.
Дарслик ташқи тақризчи сифатида ТМИ доценти С.Ширинов томонидан ижобий мазмундаги тақриз берилган ва монографияни чоп этишга тавсия этилган
Юқоридаги фикрлар ҳамда тақризчилар томонидан берилган ижобий мазмундаги тақризларни эътиборга олган ҳолда
Кафедра мажлиси қарор қилади
Кафедра мудири Б. Тухлиевнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ш.Саипназаров ва С.Ширинов томонидан берилган ижобий мазмундаги тақризлар ҳамда кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан билдирилган ижобий фикрларни ҳисобга олган ҳолда кафедра профессор - ўқитувчилари томонидан тайёрланган “Халқаро солиққа тортиш тамойиллари” номли дарслиги университет кенгашига муҳокамага қўйиш учун тавсия этилсин.
Мажлис раиси Б. Тухлиев
Котиб Д.Баратова
Do'stlaringiz bilan baham: |