“Солиқ маъмуриятчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва



Download 0,85 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/18
Sana06.07.2022
Hajmi0,85 Mb.
#747612
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
2 5472319223126562526



2021-yil 17-noyabr 
34-sonli 
Toshkent sh. 
“Солиқ маъмуриятчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан 
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва 
қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 
юзасидан 
Х У Л О С А 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси 
томонидан 2021 йил 17 ноябрь куни қабул қилинган “Солиқ 
маъмуриятчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон 
Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар 
киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён 
матнда Қонун деб юритилади) 2021 йил 17 ноябрь куни Ўзбекистон 
Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига кўриб чиқиш учун келиб тушди. 
Ушбу Қонун Солиқ кодекси талаблари, Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги ПФ–6061-сонли, 2020 йил 30 
октябрдаги ПФ–6098-сонли, 2020 йил 15 майдаги ПФ-5997-сонли 
фармонлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 
июндаги ПҚ–3802-сонли, 2017 йил 15 февралдаги ПҚ–2777-сонли, 2021 йил 
21 апрелдаги ПҚ-5087-сонли, 2020 йил 8 июндаги ПҚ–4742-сонли, 2021 
йилдаги 24 февралдаги ПҚ-5006-сонли қарорлари ҳамда бошқа қонун 
ҳужжатларига мувофиқлаштириш мақсадида ишлаб чиқилган. 
Қонуннинг асосий мақсади Президентимизнинг фармон ва қарорларида 
кўзда тутилган тадбирларни қонуний асосларини белгилаб беришдан иборат. 
Қонун 8 та моддадан иборат бўлиб, қуйидаги асосий тартиблар жорий 
этиш орқали амалиётда учраётган муаммоларни бартараф этиш ҳамда мазкур 
соҳани янада ривожлантиришга қаратилган. 
Жумладан: 
Қонун билан 3 та кодекс (Жиноят, Солиқ, Маъмурий жавобгарлик 
тўғрисидаги кодекслар) ва 2 та қонунга (“Валютани тартибга солиш 
тўғрисида”ги ва “Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги) ўзгартиш ва 
қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 майдаги 
ПФ–5997-сон Фармонига асосан қонуности ҳужжатларида белгиланган 
ҳуқуқий жавобгарлик чоралари ва меъёрлар қонун даражасига чиқарилмоқда. 
Хусусан: 



а) хорижий валютадаги тушумни кечиктириш ҳолати учун 
қўлланиладиган молиявий жарима миқдори 2 бараварга камайтирилган ҳолда 
“Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонунга ўтказилмоқда; 
жарима миқдори валюта тушумининг 180 кунга кечикиши ҳолати учун 
кечиктирилган суммага нисбатан амалдаги 10 фоиздан 5 фоизга, 365 кунга 
кечикиши ҳолати учун – 20 фоиздан 10 фоизга, 365 кундан ортиқ муддатга 
кечикиши ҳолати учун – 70 фоиздан 35 фоизга камайтирилмоқда; 
б) нақд пул ёки пластик карточка бўйича тўлаш шаклига қараб 
товарлар нархини сунъий ошириш (пасайтириш) учун жарима Маъмурий 
жавобгарлик тўғрисидаги кодексга (жарима миқдори 7,4 млн сўм) 
ўтказилмоқда; 
в) фойдаланилмаётган объектлар учун мол-мулк ва ер солиғининг 
оширилган ставкаларини қўллаш ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларни 
фаолият кўрсатаётган жойи бўйича солиқ органларида рўйхатга қўйиш 
тўғрисидаги меъёрлар Солиқ кодексига ўтказилмоқда. 
Қуйидаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича иш юритишнинг 
электрон тизими яратилмоқда ва улар бўйича маъмурий ишларни кўриб 
чиқиш ваколати судлардан солиқ органларига ўтказилмоқда: 
а) солиқ ҳисоботларини тақдим этмаслик; 
б) солиқ ва йиғимларни тўлаш учун тўлов топшириқномасини банкка 
тақдим этмаслик 
Мажбурий 
маркировкалаш, 
сотилган 
маҳсулотларни 
автоматлаштирилган ҳисобга олиш воситаларини ўрнатиш ва уларни солиқ 
органининг ахборот тизимига интеграция қилиш тартибини бузганлик учун: 
а) мансабдор шахсларга – 36,8 млн сўм миқдорида маъмурий жарима
б) ишлаб чиқарувчи, импорт қилувчи ва фойдали қазилма қазиб 
олувчиларга – қонунбузилишига йўл қўйилган ҳолда сотилган маҳсулотни 
сотишдан охирги чоракда олинган тушум миқдорида молиявий жарималар 
жорий этилмоқда. 
Қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланишни таъминлаш 
мақсадида:
а) ер участкасига бўлган ҳуқуқни Кадастр агентлигида рўйхатдан 
ўтказмасдан фойдаланилган ер майдонлари учун 10 бараварга; 
б) ўзбошимчалик билан эгалланган ҳамда белгиланган мақсадларда 
фойдаланилмаган ер майдони учун 20 бараварга оширилган ставкада ер 
солиғи ундирилиши белгиланмоқда. 
Ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги зиддиятларнинг олдини олиш учун 
солиқ қонунчилиги бўйича жиноий (1 та) ва маъмурий (2 та) жарималарнинг 
қатъий миқдорлари белгиланмоқда. Хусусан: 



а) солиқлар тўлашдан бўйин товлаш ҳуқуқбузарлигини бир йил 
давомида такроран ва кўп миқдорда содир этганлик учун – 73,5 млн сўм 
ҳамда ушбу ҳуқуқбузарликни жуда кўп миқдорда содир этганлик учун – 147 
млн сўм; 
б) бюджетдан қарзи бўлган корхоналарга инкассо тақдим этмаганлик 
учун – 2,5 млн сўм, кассани юритиш тартибини ва тўлов интизомини 
бузганлик учун – 3,7 млн сўм миқдорида белгиланмоқда. 
Солиқ қонунчилигини бузганлик учун қуйидаги жиноий (1 та) ва 
маъмурий (4 та) жарималар миқдорлари оширилмоқда, жумладан: 
а) солиқлар тўлашдан бўйин товлаганлик учун жарима миқдори 36,8 
млн сўмдан 49 млн сўмга (1,3 баравар); 
б) савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузганлик учун жарималар 
миқдори мансабдор шахслар учун зарар анча миқдоргача етказилганда – 
ўртача 1,5 млн сўмдан 4,9 млн сўмга (3,3 баравар), анча миқдорда – 2,7 млн 
сўмдан 9,8 млн сўмга (3,6 баравар), кўп миқдорда – 14,7 млн сўс мдан 19,6 
млн сўмга (1,3 баравар); 
в) солиқ объектларини қасддан яширганлик учун жарималар миқдори 
мансабдор шахслар учун зарар анча миқдоргача етказилганда – ўртача 1,5 
млн сўмдан 12,3 млн сўмга (8,3 баравар), анча миқдорда – 3,1 млн сўмдан 
24,5 млн сўмга (8 баравар);
г) солиқ ҳисобини юритмаслик ва камерал текширувда аниқланган 
тафовутнинг асосини тақдим этмаганлик учун жарима миқдори 490 минг 
сўмдан 6,1 млн сўмга (12,5 баравар); 
д) ходимлар сонини яширганлик учун жарима миқдори ҳуқуқбузарлик 
биринчи марта содир этилганда – ўртача 1,3 млн сўмдан 7,4 млн сўмга (5,7 
баравар), йил давомида такроран содир этилганда – 2,5 млн сўмдан 24,5 млн 
сўмга (10 баравар) оширилмоқда. 
Қуйидаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги ишларни кўриб чиқиш 
судлардан давлат солиқ органлари ва Иқтисодий жиноятларга қарши 
курашиш департаментига ўтказилмоқда: 
а) солиқ объектлари ҳисобини юритмаслик ва камерал текширувда 
аниқланган тафовутнинг асосини тақдим этмаганлик (жарима 7,4 млн сўм); 
б) касса операцияларини юритиш тартиби ва тўлов интизомини бузиш 
(жарима 3,7 млн сўм) 
Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва меҳнат қонунчилиги 
талабларини бажариш билан боғлиқ жавобгарликни ошириш мақсадида ушбу 
турдаги ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жавобгарликни кучайтириш таклиф 
этилмоқда. 



Бундан ташқари мазкур Қонуннинг қабул қилиниши тадбиркорлик 
муҳитини жадал ривожлантириш, хўжалик юритувчи субъектлар ва уларнинг 
ходимларининг шахсий реал даромадлари сақланиб қолиниши, уларнинг 
маҳаллий идоралараро (давлат солиқ инспекцияси-маъмурий суд-мажбурий 
ижро бюроси каби) тинимсиз ҳаракатланиши, бизнес юритишга 
ажратиладиган вақтнинг бошқа маъмурий идораларга бориб-келиш билан 
сарфланиши олди олиниб, Жаҳон банкининг бизнес юритиш рейтингида 
республика позицияларига ижобий таъсири кўрсатади. 
Солиққа оид ҳуқуқбузарликлар бўйича ишларни юритишда инсон 
омилини камайтириб, уни шаффофлигини таъминлайди ҳамда давлат солиқ 
хизмати органларида коррупция ҳолатларини камайтириб, маъмурий 
харажатларни камайтириш имконини беради. 
Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан солиқ ҳисоботларни ўз 
вақтида топширишлари натижасида солиқ базасини кенгайишига олиб 
келади. 
Ҳуқуқбузарлик содир этган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан 
қўлланилган маъмурий жарималар ҳисобида бюджетга маблағ келиб тушади. 
Юқорида баён этилганларга асосланиб, “Ўзбекистон Республикаси 
Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси 
Конституциявий 
қонунининг 
23-моддасига 
мувофиқ 
Ўзбекистон 
Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар 
масалалари қўмитаси 

Download 0,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish