8-боб. Солиқ ҳисоботи 81-модда. Солиқ ҳисоботини тузиш Солиқ тўловчининг ҳар бир солиқ тури ёки тўланган даромадлар бўйича ҳисоб-китобларни ва солиқ декларацияларини, шунингдек ҳисоб-китобларга ҳамда солиқ декларацияларига доир иловаларни ўз ичига оладиган, солиқ тўловчиларнинг ва солиқ агентларининг солиқ мажбуриятларини аниқлаш учун асос бўлиб хизмат қиладиган ҳужжатлари солиқ ҳисоботидир.
Солиқ ҳисоботи Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган шаклларда тузилади.
Солиқ ҳисоботи солиқ органларига шахс фақат солиқ тўловчи деб эътироф этиладиган солиқлар бўйича тақдим этилади.
Солиқ ҳисоботида кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилиги учун жавобгарлик солиқ тўловчининг ёки солиқ агентининг зиммасига юкланади.
.Икки ёқлама ёзув ва унинг қўлланиши. Корхона халқ хўжалигининг қайси тармоғига қарашлигидан қатъийназар, унда қандай хўжалик жараёни рўй беришидан қатъий назар ҳар доим икки хил ёки ундан ортиқ хўжалик маблағи ёки уларининг ташкил топиш манбалари иштирок этади. Шунинг учун ҳам хўжалик жараёнларини счетларида акс эттиришда 2 ёки ундан ортиқ счетлардан фойдаланилади. Қуйидаги мисоллар орқали икки ёклама ёзув ва уни амалиётда қўланилишини тушунтириб берамиз:
1. Мисол. Меҳнат ҳақи бериш учун ҳисоблашиш счетидан кассага пул олинади. 70.000 сўм Жараённи тахлил қилиб ўргансак, корхонанинг
кредитида акс эттирилиши бухгалтерия проводкаси дейилади. Бухгалтерия проводкасини икки тури мавжуд:
1. Оддий бухгалтерия проводкаси. 2. Мураккаб бухгалтерия проводкаси. Оддий бухгалтерия проводкасида фақат 2 счет қатнашиб, бири дебетланади, иккинчиси кредитланади. Мисол. Банкдан қисқа муддатга кредит олинди ва ҳисоблашиш счетига ўтказилди. 1000 000. Банк олдидаги қарз, шу билан бирга хисоблашиш счетидаги пул маблағи ҳам кўпайди. Банк билан қисқа муддатли кредитлар юзасидан хисоблашиш счети пассивлигини ва ҳисоблашиш счети активлигини инобатга олсак, бу жараён қуйидаги акс эттирилади. Д- Банкнинг қисқа муддатли кредитлари К+ Д+ Ҳисоблашиш счети К- 1.000.000 1.000.000 Мураккаб бухгалтерия проводкасида эса, 3 ёки ундан ортиқ счетлар қатнашиб, бир счет дебетланиши ва 2 ёки ундан ортиқ счет кредитланиши ва аксинча бир счет кредитланиб, 2 ёки ундан ортиқ счет дебетланиши мумкин.
1.Мисол. Корхонадаги асосий воситаларга эскириш суммаси ҳисобланди. а) асосий ишлаб чиқаришдаги асосий воситаларга 22.000 б) ёрдамчи ишлаб чиқаришдаги асосий воситаларга 3.000 в) маъмурий бошқарувдаги асосий воситаларга 2.500 А А А П Д+ 2010 К- Д+ 2310 К- Д+ 9420 К- Д - 0250 К+ 22000 3000 2500 27500 2. Мисол. Умумий овкатланиш корхонасида ишчи - ходимларга меҳнат ҳақи ҳисобланади: а) асосий ишлаб чиқаришдаги ошпазларга 10. 000; б) сотувдаги ходимга 5. 000 в) бошқарув ходимларига 8.000 г) асосий ишлаб чиқаришдаги бошқа ишчиларга 7. 000 Д - 6710 К + Д + 2010 К- Д + 9410 К- Д + 9420 К- 30.000 17.000 5.000 8. 000