Синтетик ва аналитик ҳисоб. Хўжалик жараёнлари рўй бериши натижасида хўжалик маблағлари ва уларни ташкил топиш манбаларини доимо миқдорий, таркибий ва жойлашиши жиҳатидан ўзгариб боришини ҳужжатлаштириш, бухгалтерия проводкалари ёрдамида счетларда акс эттириб бориш бухгалтерия ҳисобини асоси ҳисобланади. Счетларни улар маълумотларни қай даражада акс эттиришига қараб синтетик ва аналитик счетларга ажаратиш мумкин. Синтетик счетларда хўжалик маблағлари ва улар ташкил топиш манбалари ҳақидаги маълумотлар умумлаштириб, пул ўлчов бирилигида акс эттирилади. Синтетик счетлар орқали юритиладиган ҳисоб эса, синтетик ҳисоб деб аталади.
Аналитик счетлар эса хўжалик маблағлар ва улар ташкил топиш манбалари ҳақидаги маълумотларни улар алоҳида турлари бўйича, аниқ кўрсаткичлар орқали олишда фойдаланилади. Аналитик счетлар миқдори у қўлланаётган корхона, ташкилот ва муассасанинг халқ хўжалиги қайси соҳасида эканлигига, уларнинг фаолият тури катта ёки кичиклигига боғлиқ бўлади. Аналитик счетлар бўйича юритиладиган ҳисоб аналитик ҳисоб дейилади. Қуйидаги мисоллар орқали синтетик ва аналитик счетларни бир-биридан фарқи ва шу билан бирга уларни ўзаро боғлиқлигини кўриб ўтамиз
«Товарлар» счети 2900 рақами билан белгиланиб синтетик счет ҳисобланади. Товарлар хўжалик маблағларининг айланма активлар қисмига кириб, муомала соҳасида бўлади. Шунинг учун ҳам бу счет активдир. «Товарлар» счети дебети қолдиғидаги сумма савдо корхонасидаги мавжуд бўлган товарлар қийматини билдиради, аммо товарлар қайси туридан қанча қолганлиги ҳақидаги маълумотни ҳам пул ўлчов бирлигида, ҳам натура ўлчов бирлигида аналитик счетлар орқали олиш мумкин. Синтетик ва аналитик счетларни бир-биридан фарқи синтетик счетларда хўжалик маблағлари ва улар манбалари умумлаштириб кўрсатилса, аналитик счетларда эса улар ҳақидаги маълумотлар уларнинг турлари бўйича алоҳидаалоҳида, ҳамда уч ўлчов бирлиги ҳам қўлланиб акс эттирилади. Товарларни умумий қиймати 2910 «Омбордаги товарлар» синтетик счетидан олинади, яъни 27.5200 000 сўм .
Шундан
холодильниклар «SINO» - 5та 40 000 дан - 200. 000 сўм «Электролюкс» - 12 та 800. 000 дан - 9.600 000 сўм «Uz DAEWOO - 20 та 400. 000 дан - 8 000 000 сўм «Видеоиккиликлар»: «DAEWOO» 15 та - 120 000 дан 1 . 800 000 сум, «Samsung « 28 та - 140 000 дан 3.920. 000 сўм «Filips» - 20 та - 200 000 сумдан 4. 000 000.
Аналитик счетлардаги маълумотларнинг жами уларни умумлаштирувчи синтетик счетнинг маълумоти билан тенг келиши зарурлиги - бу счетларнинг ўзаро алоқадорлигини ва бир-бирини тўлдириб боришини билдиради.