Мустақил ишларни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни
Талаба мустақил ишни тайёрлашда муайян фаннинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги шакллардан фойдаланиш тавсия этилади.
дарслик ва ўқув қўлланмалардан фан боблари ва мавзуларини ўрганиш;
тарқатма материаллар асосида маърузалар қисмини ўзлаштириш;
махсус адабиётлар асосида фан бўлимлари ёки мавзулари устида ишлаш;
талабанинг ўқув-илмий-тадқиқот ишларини бажариш билан боғлиқ бўлган фан бўлимлари ва мавзуларини чуқур ўрганиш;
- фаол ва муаммоли ўқитиш услубидан фойдаланиладиган ўқув
машғулотлари;
- назарий ва семинар машғулотлар ўтиш давомида талабаларни ижодий
жараёнга йўналтириш, уларни таҳлил қилиш, мустақил ишлашга ўргатиш,
машқлар бажариш;
- бадиий асарларни психологик жиҳатдан таҳлил қилиш, классик
асарлар матни устида ишлаш, адабий жараённи психологик томондан
кузатиб бориш.
Тавсия этилаётган мустақил ишларнинг тахминий мавзулари:
Умумий психологиянинг предмети.
Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ва “Психология” фанининг вазифалари.
“Психология” фанининг тармоқлари.
Шарқ мутафаккирларининг психологик қарашлари.
Психологиянинг тадқиқот методлари.
Нерв тизимининг тузилиши, унинг вазифалари ва хусусиятлари.
Психологиянинг ривожланиш босқичлари.
Психологиянинг табиий-илмий асослари.
Психология ва педагогика.
Психологик тестлар ва уларнинг имкониятлари.
Замонавий раҳбар қиёфаси.
Мия ва психика.
Онг ва онгсизлик ҳолатлари.
Фаолият ва унинг асосий турлари.
Касбий кўникма, малака ва одатларнинг шаклланиши.
Мотив ва мотивация.
Индивид, шахс, индивидуаллик.
Шахс тузилиши.
Шахснинг йўналиши.
Шахснинг ўз-ўзига баҳо бериши.
Шахснинг шаклланиши.
Шахс назариялари.
Мулоқот ва унинг турлари.
Мулоқотдаги қайтарма алоқа.
Нутқ ҳақида тушунча.
Психик жараёнлар хақида.
Диққат ва унинг турлари.
Диққатнинг физиологик механизмлари.
Диққатнинг асосий сифатлари.
Бошқарув психологияси.
Бошқарув услублари ҳақида тушунча.
Раҳбарлик одоби.
Раҳбарларнинг тинглаш одоби.
Раҳбарларнинг ўз қўл остидаги ходимларга психологик таъсир кўрсатиш шакллари.
Раҳбарлик ишини ташкил этиш маҳорати.
Раҳбарларнинг ўзаро муносабатларида юз берадиган психологик тўсиқлар.
Раҳбарнинг муомала маданияти.
Меҳнат психологияси.
Шахс ва касб.
Талабаларнинг касбий йўналганлиги.
Касбий муҳим хислатлар ва уларнинг динамикаси.
Индивидуал типологик хислатлар.
Сенсор ва перцептив хислатлар.
Психомотор ва мнемик хислатлар.
Тафаккур хислатлари.
Иродавий хислатлар.
Иш жойи ва унга қўйиладиган психологик талаблар.
Меҳнат унумдорлигига таъсир этувчи психологик омиллар.
Менеджер ва раҳбар типлари.
Касбларни психологик ўрганиш.
Дастурнинг информацион-услубий таъминоти
Мазкур фанни ўқитиш жараёнида таълимнинг замонавий методлари, педагогик ва ахборот-коммуникация технологиялари қўлланилиши назарда тутилган:
маъруза дарслари замонавий педагогик технологиянинг «Муаммоли маъруза», «Кластер», «Ақлий ҳужум» сингари методлари, мультимедияли электрон дарслик намойишлари;
психологиянинг предмети, шахс ва унинг фаолияти, мулоқот, психик жараёнлар, индивидуал психологик хусусиятлар мавзуларида ўтказиладиган семинар машғулотларида гуруҳли фикрлаш, кичик гуруҳлар мусобақалари педагогик технологиялари.
Do'stlaringiz bilan baham: |